Ҳарбий прокуратура органларида хизмат қилаётган прокурор-тергов ходимларининг саломатлигини ва соғлом турмуш тарзини барқарор сақлаш ҳамда спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда турли мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Мини-футбол бўйича “Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори кубоги” учун ўтказилган мусобақа ҳам бу борадаги тадбирларнинг амалий давоми бўлди.
Унда ҳудудий ҳарбий прокуратура ва маҳкама таркибий тармоқлари жамоалари ғолиблик учун дўстона кураш олиб боришди.
Муросасиз ва қизғин кечган финал босқичи натижаларига кўра совриндор жамоалар медал, махсус диплом ва совғалар билан тақдирланди.
Ғолиб жамоага “Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори кубоги” тантанали тарзда топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида ичимлик сувидан бўлган дебитор қарздорликларини кескин қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Шунингдек, ҳудудий штаб аъзолари билан йиғилиш ўтказилиб, штаб фаолиятини жонлантирилиш, ичимлик сувидан бўлган қарздорликларни қисқартириш ҳамда ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича кунлик амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шу билан бирга, қарздорликларни ундириш юзасидан судларга ариза киритиш амалиётидан унумли фойдаланилиб, мажбурий ижро органлари билан ҳамкорликда қарздорликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Бу борада тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Шунингдек, ҳудудий штаб аъзолари билан йиғилиш ўтказилиб, штаб фаолиятини жонлантирилиш, ичимлик сувидан бўлган қарздорликларни қисқартириш ҳамда ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича кунлик амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шу билан бирга, қарздорликларни ундириш юзасидан судларга ариза киритиш амалиётидан унумли фойдаланилиб, мажбурий ижро органлари билан ҳамкорликда қарздорликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Бу борада тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Музработ туманида ўрганилди.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
Туманнинг криминоген вазияти оғир "Боғи Эрам" маҳалласида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл хариталар” ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вилоят пркурори туманнинг "Орият" маҳалласида ҳам бўлиб, "Камбағалликдан фаровонлик сари" Дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги манзилли чора-тадбирлар ижросига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
Туманнинг криминоген вазияти оғир "Боғи Эрам" маҳалласида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл хариталар” ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вилоят пркурори туманнинг "Орият" маҳалласида ҳам бўлиб, "Камбағалликдан фаровонлик сари" Дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги манзилли чора-тадбирлар ижросига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан пилла хомашёси етиштирувчи корхоналарнинг фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Андижон ва Фарғона вилоятларида ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишлар давомида, “Vodil ipak yigiruv”, "Xarir tola" ва “Andijon silk co" МЧЖлар фаолиятида аниқланган мавжуд муаммоларни тез фурсатларда қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.