Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарорига асосан ташкил этилган Андижон вилояти ҳудудий идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда штаб ишини тўғри ташкил этиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энергия самарадорликни ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларни бажариш борасидаги фаолиятини ташкил этиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан Олтинкўл туманида амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, энергетика соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш юзасидан долзарб вазифа ва топшириқлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев ва Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ходимлари жорий йил апрель ойида Давлат бошқарув академиясида ўтказилган ўқув-амалий машғулотлар натижаси бўйича берилган топшириққа асосан ҳудудий прокурорларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида Тошкент шаҳрининг туман прокуратураларида бўлишди.

Ташриф давомида дастлаб, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан шаҳар прокуратурасида амалга оширилган ишлар ўрганилиб, тасдиқланган “йўл харита”ларида белгиланган вазифалар ижроси бўйича шаҳар мувофиқлаштириш штаби ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳисоботлари тингланди.

Сўнгра, Сергели ва Яшнобод туманлари прокуратураларида ходимларнинг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ташкил этилган махсус масофавий малака ошириш курсларидаги иштироки, шунингдек, жиноятчиликни жиловлаш, коррупцияга қарши курашиш, энергия самарадорлигини оширишга доир вазифалар ижроси ўрганилди.

Ушбу ҳудудлар прокурорлари, уларнинг ўринбосарлари ва бошқа масъулларнинг ишларни “Жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари алгоритми”, “Энергияни тежаш ва унинг самара-дорлигини ошириш алгоритми” асосида ташкил этиш бўйича тақдимотлари муҳокама қилинди.

Муҳокама якунлари бўйича масъулларга фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, "Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепциясини амалга ошириш доирасида, ходимларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Иш ўрганувчи ва ёш мутахассислар билан индивидуал суҳбат ўтказилди, раҳбар ходимлар ҳамда мураббийларга ёш мутахассислар билан ишларни тўғри ташкил этиш ва ходимларнинг касб маҳоратини ошириш борасида зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook