Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сон қарори ижроси юзасидан Учтепа туманида жойлашган 44-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан урганилди.

Шунингдек, туманда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилиб, унда 40 дан ортиқ фуқаролар билан учрашилди.

Учрашувда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, улардан 8 таси қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари алоҳида ўрганиш учун юритувга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари иштирокида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро О.Р ва бошқаларнинг ҳудудидаги ариқ-зовурларга турли хил рангли оқова сувлар ташлаш билан ифлослантираётганлиги ҳолати бўйича қилган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, Ғиждувон туманидаги “П.Х” текстиль корхонаси масъуллари ип-калава ва трикотаж матоларини бўяшдан ифлосланган оқова сувларни ҳудудаги ариқ ҳамда зовурларга ташлаб, атроф-муҳитга зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли чора кўрмаган масъул давлат идоралари ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Бу борадаги ишлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўрганишлар бошланган бўлиб, натижаси ҳақида қўшимча маълумотлар бериб борилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов томонидан Зарафшон шаҳрида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан 22 та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг 13 таси бандлик, 4 таси моддий ёрдам, 2 таси ёшлар ва 3 таси бошқа масалаларига тааллуқли бўлиб, уларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилиб, 18 тасининг ижроси назоратга олинди.

Хусусан, фуқаро Б.Жулдибаевани уйини таъмирлашда амалий ёрдам беришни сўраб йўллаган мурожаатига асосан унга қурилиш материаллари олиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, фуқаролар Ф.Пўлатов ва О.Маттиевлар Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятига қарашли Марказий кон бошқармасига ишга жойлаштирилди.

Қабулдан сўнг, вилоят прокурори томонидан “Қурувчи”, “Олтин водий” ва “Янги Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириши лозим бўлган фаолият йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда энергия ресурсларидан бўлган қарздорликларни ундириш бўйича 2,5 мингга яқин суд ҳужжатлари иш юритувга қабул қилиниб, шундан 2 мингдан ортиғини ижроси тамомланди ва амалда 25 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди.

Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан жами 7,4 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, реализация қилиш мақсадида 2,8 млрд. сўмлик мулклар электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланди.

Бундан ташқари, ҳозирда 204 та ижро ҳужжатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг иш жойи ва банкдаги ҳисоб рақамлари аниқланиб, уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо талабномалари юборилган.

Мисол учун, Бюронинг Термиз туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “GOLD AGRO FRESH” МЧЖнинг табиий газдан бўлган қарздорлиги учун жамиятга тегишли бўлган мол-мулклар хатловга олиниб, барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, 1,5 млрд. сўм қарздорлик амалда ундириб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Мухиддинов бошчилигида Хоразм вилояти прокурорининг ўринбосари Х.Явбасаров иштирокида Хоразм вилоятида маҳаллалардаги биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳамда давлат дастурларидаги объектларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Қурилиш объектларида олиб борилаётган қурилиш ишлари, ажратилган маблағларнинг молиялаштирилиши ва ўзлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилиб, таълим муассасаларида қурилиш ишларини белгиланган муддатда якунлаб, фойдаланишга топшириш бўйича пудрат ташкилотлари ва масъулларга топшириқлар берилди.

Ўрганишларда аниқланган ҳолатлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича пудрат, лойиҳа, буюртмачилар ва қурилиш соҳасига алоқадор тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиниб тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Zo'r TV" телеканали томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда реал воқеаларга асосланган "Жиноят изи" кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди.

Кўрсатувда Тошкент вилоятида содир бўлган қотиллик жиноятининг фош этилиши ва воқеа тафсилотлари ёритилган.

Кўрсатувни 8 июль (шанба) куни соат 23-00 да томоша қилинг.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент шаҳрига туташ ҳудудларидаги майдонлар ёнмоқда” сарлавҳали хабар Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.

Фотосуратларда тасвирланган ёнаётган экиндан бўшаган экин майдонлари Бош прокуратура ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook