Ўрмон хўжалиги ҳудудида келиб чиққан ёнғин бартараф этилди.
1 июль куни соат 12.00да Тошкент вилояти Пискент тумани "Лоло ариқ" маҳалласида жойлашган “Тошкент” давлат ўрмон хўжалигига қарашли “Ангрен ўрмон бўлими” 1-участкаси ер майдонларида ҳудудида ёнғин содир бўлган.
Вилоят ФВБ ва туман ФВБ бўлими ходимлари махсус ўт ўчириш машиналари ва ўрмончилар билан биргаликда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Тошкент вилояти прокуратураси ва Табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси масъуллари томонидан ҳолат жойига чиқиб ўрганилди.
Аниқланишича, “Ангрен бўлим” ҳудудида ёввойи қуриган ўтлар ва табиий ҳолда ўсган жинғил буталари ёнғин келиб чиққан ҳудуд 5,89 гектарни ташкил этади.
Ҳозирда соҳа мутахассислари томонидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланмоқда.
Ёнғин сабаблари ва бошқа тафсилотларни аниқлаш юзасидан прокуратура ходимлари ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этишга бағишланган учрашув Ангрен шаҳрида бўлиб ўтди.
Унда Бош вазир ўринбосари - Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев бошчилигида ўтказилган йиғилишда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва 100 га яқин тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 67 та мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 16 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 51 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига хтегишли топшириқлар берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.
Шу билан бирга, учрашувда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада рағбатлантириш ва мамлакатимизда бизнес муҳитини яхшилаш борасидаги таклиф ва мулоҳазалари эшитилди ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан чора - тадбирларни белгилаш бўйича вазифалар юклатилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Faceboo

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жиноят изи" кўрсатувининг 19-сони: Она ўз фарзандини бўғиб ўлдирди!
Видеони тўлиқ кўриш
"Zo'r TV" телеканали, 01.07.2023 й.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Видеони тўлиқ кўриш
"Zo'r TV" телеканали, 01.07.2023 й.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни кўриб чиқилди.
Жумладан, Ҳарбий прокуратура органларининг Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, шунингдек, Ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш, лавозимидан озод этиш ҳамда ҳарбий унвонлар беришни тартибга солувчи қўшимчалар киритилаётгани шулар жумласидандир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорига нисбатан ёш цензи қўлланилмоқда, яъни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахсларни тайинлаш қоидаси Ҳарбий прокурорга нисбатан ҳам тадбиқ қилинмоқда.
Кун тартибидаги масала юзасидан Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қахрамон Исроилов қонун лойиҳаси юзасидан маъруза қилди.
Муҳокама натижасида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилиниб, масъул ташкилот ва идораларга тегишли вазифа ва тавсиялар берилди.

Солиқлар юртимизни янада фаровон бўлиши, халқимиз турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади. Аммо, айрим жисмоний ва юридик шахслар ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини тўламасдан келмоқда. Бу эса ўз навбатида, солиқларни мажбурий тартибда ундиришга олиб келмоқда.
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундиришга оид 765,6 млрд. сўмлик 33 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.
Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 200 млрд. сўм қарздорлик ундирилди.
Шунингдек, солиқ қарздорликлари бўйича ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 43,6 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган, шундан 32,3 млрд. сўмлик мол-мулкларни реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
Мисол учун, Бюронинг Мингбулоқ тумани бўлими иш юритувида мавжуд бўлган ижро варақасига кўра, қарздор “ART SOF TEX CLUSTER” фермер хўжалигидан 9,3 млрд. сўмлик солиқ қарзини ундириш белгиланган.
Қарздор томонидан қарздорлик бартараф қилинмаганлиги боис, банкдаги ҳисоб рақамларига инкассо қўйилиб, қарздорлик тўлиқ ундирилди.