Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси органлари ва департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, судларда прокурор ваколатини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва бошқа йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги муҳбири А.Қаюмов, вилоят телерадиокомпанияси раиси Э.Шерманов, “Жиззах ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Б.Назаров ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Тадбир сўнггида прокуратура органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган бир гуруҳ ОАВлари вакиллари рағбатлантирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти сектор раҳбарлари томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, узоқ вақт ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар, муаммо ва таклифларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш мақсадида Данғара туманида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда вилоят прокурори томонидан фуқароларнинг тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва уларнинг ижроси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит маблағи ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами 42 та мурожаатлари тингланди.

Мурожаатлари юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқилиши назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги “Мамлакатимизда қонун устуворлиги ва прокуратура органларининг аҳоли билан янада яқин ҳамкорлигини таъминлашда ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-170-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан Бош прокуратура ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандумдан кўзланган асосий мақсад прокуратура органлари фаолиятининг йўналишлари, шу жумладан қонунийлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати, ходимларнинг жамиятда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдаги иштироки ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича алоқаларни ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир.

Таъкидлаш керакки, бундай ҳамкорлик ўлароқ халқимизнинг прокуратура органларига нисбатан ишончи янада ошади, шунингдек, Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишда жуда самарали тизим яратилгани яна бир карра ўзини исботлайди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
✍️АОКА ва Бош прокуратура ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бугун Агентликда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш, нохолис ва қонунчиликка кўра тақиқланган ахборотларни ОАВ орқали тарқатилишини олдини олишда ўзаро кўмаклашиш, шунингдек, турли ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этувчи чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, тажриба алмашиш ва мулоқот қилиш мақсадида ҳамкорликда маслаҳатлашувлар ўтказиш, конференциялар, семинарлар, машғулотлар, ишчи гуруҳларнинг амалий учрашувларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда маълумотлар алмашуви ва адабиётлар нашрини йўлга қўйиш борасида ҳам келишиб олинди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура жамоаси оммавий ахборот воситаларининг фидоий ходимларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайди!

Шуни алоҳида эътироф этиш ўринлики, мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари кейинги йилларда жамиятда рўй берган тарихий ўзгаришлар самараси ўлароқ, ўзининг ҳақиқий мақомини тикламоқда, эркин фикрлар ва овозларнинг холис минбарига айланмоқда.

Бу жиҳат ислоҳотлар самарадорлигини, юрт равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи беқиёс омиллардан бири бўлмоқда.

Айниқса, янгиланган Конституциямиз бўйича ўтказилган умумхалқ референдуми ҳамда бўлажак сайловлар моҳиятини кенг оммага етказиш жараёнида Янги Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг нақадар улкан куч эканлиги яна бир карра намоён бўлди.

Ўз навбатида, жамиятда қонун устуворлиги ва адолат тантанасини таъминлаш жараёнида прокуратура органлари билан олиб борилаётган фаол ҳамкорлик муҳим ва қадрлидир.

Шуни таъкидлаш лозимки, прокуратура органлари эшиклари холис, фидойи ва эл-юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган ижодкорлар учун доимо очиқ.

Касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, жамиятдаги муаммоли ва долзарб масалаларни юзага чиқариш, улар ечимига кенг омма эътиборини жалб этишдек масъулиятли ишларингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook