Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Юртимиздаги тарихий обида ва маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” ги Қонуни бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бухоро азалдан ўзининг маданий мерос объектлари, мадраса ва масжидлари билан дунё нигоҳида бўлиб келган.

Сайёҳлар қадами узилмайдиган бу шаҳар осори атиқаларини асраш, реставрация қилиш борасида  ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят прокурори Махмуд Истамов реставрация ишлари олиб борилаётган маданий мерос объектларида бўлди.

Масъуллар томонидан “Абдуллахон” ва “Модарихон” ,”Абдулазизхон”, “Тошсарой” мадрасалари ҳамда “Дўстим чорғоси” ва “Хўжа калон” масжидларида амалга оширилаётган таъмирлаш  ва реставрация қилиш ишлари кўздан кечирилди.

Шунингдек,тарихи минг йилликларга бориб тақаладиган маданий мерос объектларини сақлаш, уларни асраб-авайлаб ёш авлодга топшириш фуқаролик бурч ва масъулият эканлиги айтиб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меры по обеспечению экологической безопасности в Наманганской области

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида экологик хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида Хонқа туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 44 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси жойида қаноатлантирилди, 9 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 33 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Фуқаролардан ер масаласида, кадастр агентлиги ходимларининг ҳаракатларидан, суд ижро ҳужжатлари ижроси таъминланмаётганлиги, кредит масаласида, уй-жойни таъмирлаш учун субсидия ажратиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев раислигида Мажбурий ижро бюросининг шаҳар бошқармаси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш юзасидан амалга оширилган ишлар сархисобига бағишланган йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди.

Йиғилишда асосий эътибор – солиқ ва банклар фойдасига ундирувлар, ҳокимликлар томонидан компенсация ва давлат божларини тўлаб берилиши, маъмурий жарималарни ундириш, ҳамкорликда ижро ҳужжатларининг ўз муддатида ва тўлиқ ижро этилиши, айниқса, давлат фойдасига ундирувларни таъминлашда мутасадди идоралар маъсулиятини янада ошириш орқали мавжуд қарздорликларни бартараф этишга қаратилди.

Шунингдек, алимент ундируви, ишсиз қарздорларни бандлигини таъминлаш, ишга тиклаш ҳамда долзарб бўлган энергия ресурслари қарздорликларини жисмоний ва юридик шахслардан ундирувни жадаллаштириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйчи туманида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Ҳарбий прокуратура - армия прокуратураси” шиори остидаги тадбир барча вилоятларда ўтказилиб келинмоқда.

Бу гал Сурхондарё  вилоятида ўтказилиб, унга ушбу вилоятда хизмат ўтаётган аёл ҳарбий хизматчилар жалб қилинди.

Тадбирнинг бошланишида масъуллар томонидан хотин-қизларни ҳимоя қилишнинг ижтимоий-ҳуқуқий асослари, уларни қўллаб-қувватлаш ва яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Сўнг, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Бундан ташқари, масъуллар томонидан ҳарбий хизматчи аёлларнинг мурожаатлари тингланди.

Куннинг иккинчи яримида эса ҳарбий хизматчилар учун  Термиз археология музейига саёҳат ташкил қилинди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад аёл ҳарбий хизматчиларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва тиббий маслаҳатлар бериш, мавжуд муаммоларини ўрганиб, ҳал қилинишини таъминлашдан иборат бўлиб, тадбирдан кўзланган мақсадга эришилиб келинмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят изидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонобод тумани 2-секторидаги маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook