Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ажратилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер тоифасидан бошқа тоифага ўзгартирилган майдонлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан қўшма топшириқ имзоланган.
Мазкур қўшма топшириқ ижроси бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ишчи гуруҳларининг фаолияти ўрганилиб, амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги фаолияти юзасидан кўрсатма берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Комиссия раиси, Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ж.Азимов вилоят прокуратурасида ташкил этилган Олий даражадаги ташрифлар ва халқаро тадбирларда эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, инвестиция дастурлари ижросини таъминлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби фаолияти билан танишди.
Вилоят штаби томонидан олий даражадаги келишувлар ва инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ишга туширилишига қадар жараёнларни назорат қилиб бориш, тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни белгиланган муддатда ўзлаштирилишини назоратга олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Вилоят штаби томонидан олий даражадаги келишувлар ва инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ишга туширилишига қадар жараёнларни назорат қилиб бориш, тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни белгиланган муддатда ўзлаштирилишини назоратга олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сон қарори ижроси юзасидан Учтепа туманида жойлашган 44-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан урганилди.
Шунингдек, туманда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилиб, унда 40 дан ортиқ фуқаролар билан учрашилди.
Учрашувда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, улардан 8 таси қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари алоҳида ўрганиш учун юритувга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Шунингдек, туманда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилиб, унда 40 дан ортиқ фуқаролар билан учрашилди.
Учрашувда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, улардан 8 таси қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари алоҳида ўрганиш учун юритувга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари иштирокида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро О.Р ва бошқаларнинг ҳудудидаги ариқ-зовурларга турли хил рангли оқова сувлар ташлаш билан ифлослантираётганлиги ҳолати бўйича қилган мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, Ғиждувон туманидаги “П.Х” текстиль корхонаси масъуллари ип-калава ва трикотаж матоларини бўяшдан ифлосланган оқова сувларни ҳудудаги ариқ ҳамда зовурларга ташлаб, атроф-муҳитга зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли чора кўрмаган масъул давлат идоралари ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Бу борадаги ишлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўрганишлар бошланган бўлиб, натижаси ҳақида қўшимча маълумотлар бериб борилади.