Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ички ишлар вазирлиги Академиясида “Меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши ва ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Барно Умарова, Академия ходимлари ҳамда Академиянинг магистратура тингловчилари иштирок этди.

Давра суҳбатида меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилиш ва уни амалиётга тўғри тадбиқ этиш ҳамда бу борадаги вазифалар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларини, шу жумладан меҳнат қилишга, эркин иш танлашга, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига ҳамда ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларини давлат кафолатларини белгилаш мақсадида 28.10.2022 йилда мутлақо янгича талқиндаги Меҳнат кодекси қабул қилинди.

Кодекс жорий йилнинг 30 апрелидан амалга киритилган бўлиб, айни пайтда қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлиш, у билан ишлашда қонунда белгиланган тартиб ва қоидаларни тўғри тадбиқ этилишини таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу билан бирга, тадбир жараёнида прокуратура ва ички ишлар органлари фаолияти, қонунлар ижроси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларидан қарздорликни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурсларидан ҳосил бўлган 47,4 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилиб, шундан электр энергияси учун 28,2 млрд. сўм ва газ таъминоти учун 19,2 млрд. сўм қарздорликни ташкил қилади.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 2,4 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, ҳозирда электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармаганлиги сабабли, суд ҳужжатларига асосан қарздорликка йўл қўйган юридик шахслар ҳам учраб турибди.

Мисол учун, давлат ижрочилари томонидан Қўқон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчи “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига қарздор "XON BRICK FIELD" МЧЖдан 305,3 млн. сўмлик коммунал қарздорлик ундирилди.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи С.Алиев бошчилигида Андижон вилоятининг туман (шаҳар)ларидаги маҳаллаларда биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора - тадбирларни молиялаштириш учун республика бюджетидан ажратилган маблағлар эвазига жойларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди.

Ўрганишларда маҳаллалардаги ичимлик суви объектлари, ички йўл, электр энергия, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва соғлиқни сақлаш объектларида олиб борилаётган ишлар сифатига ҳамда молиялаштирилаётган маблағлар мақсадли сарфланишига алоҳида эътибор қаратилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, аҳоли билан ўтказилган учрашувларда уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида тегишли чора - тадбирлар белгиланиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ажратилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер тоифасидан бошқа тоифага ўзгартирилган майдонлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан қўшма топшириқ имзоланган.

Мазкур қўшма топшириқ ижроси бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ишчи гуруҳларининг фаолияти ўрганилиб, амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги фаолияти юзасидан кўрсатма берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook