Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Атмосферани ифлослантираётган “қора тутун” бартараф қилинди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини, атмосферани ифлосланишини олдини олиш, экологик маданият соҳаларида фуқароларнинг фаоллашганлигини кузатиш мумкин.

Хусусан, давлат идораларига атмосфера ҳавосини ифлосланиши буйича 2020 йилда 20 та, 2021 йилда 44 та, 2022 йилда 100 га яқин, жорий йилнинг ўтган 6 ойида эса 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Мамлакатимизда атмосфера ҳавосига бир йилда 2,2 млн тонна ташламалар ташланиб, шуларнинг 60 фоизи автотранспорт ва 40 фоизи саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

Бухоро вилояти прокуратураси ва вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан атмосфера ҳавоси муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунлар ижроси ўрганилди.

Ўрганишда, Бухоро туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи хусусий корхона ғишт пишириш хумдонининг носозлиги сабабли, кўмир ёқилғиси ёнган вақтда атроф-муҳитга қора тутуни тарқалиши аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган.

Корхона раҳбарига “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаби, шунингдек, атмосферага чиқарилаётган чиқинди миқдори ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтирилди.

Корхона раҳбари томонидан хумдон фаолияти тўхтатилиб, ташлама ташлаш мўрилари модернизациялаштириш ишлари бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ажратилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер тоифасидан бошқа тоифага ўзгартирилган майдонлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан қўшма топшириқ имзоланган.

Мазкур қўшма топшириқ ижроси бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ишчи гуруҳларининг фаолияти ўрганилиб, амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги фаолияти юзасидан кўрсатма берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш бўйича амалий тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Данғара туманидаги масжидда содир этилган қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш жинояти ҳақида видеорепортаж.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Мухиддинов бошчилигида Хоразм вилоятида маҳаллалардаги биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар дастуридаги объектларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганишда маҳаллардаги ижтимоий соҳа ҳамда йўл объектлари, ичимлик суви, оқова сув тармоқлари, электр энергиясини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи билан танишилиб, қурилишлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда объектларни лойиҳа талаблари асосида сифатли қилиб бажариш, қурилиш ишларини жадаллаштириш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди, шунингдек, қурилиш объектларига қўшимча ишчи хизматчилар жалб қилиниб, ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишга тикланиши ва мажбурий прогул вақти учун ҳақи тўлаб берилиши лозим.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқароларни ишга тиклаш ва иш ҳақларини ундиришга оид ижро ҳужжатлари ҳам алоҳида назоратга олинган.

Хусусан, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 21 нафар фуқаролар иш жойларига қайта тикланиб, 156 нафар фуқароларга жами 2,1 млрд. сўм тўлаб берилмаган иш ҳақлари ундириб берилди.

Шунингдек, айни вақтда 13 нафар ходимнинг 53,8 млн. сўмлик уч ойдан ошган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш мақсадида қарздор жамиятларнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, мол-мулкларини хатлаш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг магистратурасига қабул жараёнлари билан боғлиқ масалалар

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимовнинг жорий йилнинг 4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Яшил макон” лойиҳасини амалга оширилиши мониторингида аниқланган камчиликлар юзасидан қилган маърузаси тарқалган.

Мазкур ялпи мажлисда Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирок этиб, маърузада келтирилган камчиликлар Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ҳозирда Бош прокуратура ва вазирлик мутахассисларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ ҳолатга қонуний баҳо бериш ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўриш юзасидан ўрганиш ишларини бошлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган оммавий қабулда 38 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 6 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда айрим фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ажратилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер тоифасидан бошқа тоифага ўзгартирилган майдонлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан қўшма топшириқ имзоланган.

Мазкур қўшма топшириқ ижроси бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Самарқанд, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари ишчи гуруҳларининг фаолияти ўрганилиб, амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги фаолияти юзасидан кўрсатма берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook