Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни кўриб чиқилди.

Жумладан, Ҳарбий прокуратура органларининг Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, шунингдек, Ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш, лавозимидан озод этиш ҳамда ҳарбий унвонлар беришни тартибга солувчи қўшимчалар киритилаётгани шулар жумласидандир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорига нисбатан ёш цензи қўлланилмоқда, яъни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахсларни тайинлаш қоидаси Ҳарбий прокурорга нисбатан ҳам тадбиқ қилинмоқда.

Кун тартибидаги масала юзасидан Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қахрамон Исроилов қонун лойиҳаси юзасидан маъруза қилди.

Муҳокама натижасида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилиниб, масъул ташкилот ва идораларга тегишли вазифа ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Солиқлар юртимизни янада фаровон бўлиши, халқимиз турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади. Аммо, айрим жисмоний ва юридик шахслар ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини тўламасдан келмоқда. Бу эса ўз навбатида, солиқларни мажбурий тартибда ундиришга олиб келмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундиришга оид 765,6 млрд. сўмлик 33 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.

Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 200 млрд. сўм қарздорлик ундирилди.

Шунингдек, солиқ қарздорликлари бўйича ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 43,6 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган, шундан 32,3 млрд. сўмлик мол-мулкларни реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Мисол учун, Бюронинг Мингбулоқ тумани бўлими иш юритувида мавжуд бўлган ижро варақасига кўра, қарздор “ART SOF TEX CLUSTER” фермер хўжалигидан 9,3 млрд. сўмлик солиқ қарзини ундириш белгиланган.

Қарздор томонидан қарздорлик бартараф қилинмаганлиги боис, банкдаги ҳисоб рақамларига инкассо қўйилиб, қарздорлик тўлиқ ундирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Навоий вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш, шунингдек вилоятга хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Бош вазир ўринбосари - Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва 150 га яқин тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 79 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 18 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 61 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.

Шу билан бирга, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги бошқа ташкилот ва идоралар раҳбарлари, шунингдек вилоятга бириктирилган мутасадди вакиллар иштирокида инвестиция дастурлари ижроси танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан чора - тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#эълонлар
#бакалавриат

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатининг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича ўқишга қабул қилиш танловида иштирок этувчи номзодлар диққатига
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=1589

Вниманию кандидатов, участвующих в отборе по направлению «Следственная деятельность» бакалавриата Правоохранительной академии Республики Узбекистан
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=1589

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube
Forwarded from OTFIV ǀ Dolzarb 90 kun
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Abituriyentlar va ularning ota-onalari diqqatiga!

Abituriyentlarni o‘qishga kiritish, o‘qishini ko‘chirib berishni va’da qilib, pul ishlayotgan firibgarlarning tuzog’iga ilinmang.

Har qanday noqonuniy xatti-harakatlar yuzasidan Jinoyat kodeksining tegishli moddalari bilan jinoyat ishlari qo‘zg‘atilishini unutmang.

Hurmatli ota-onalar va abituriyentlarni ogohlikka chaqiramiz! Ogoh bo‘ling, aldanib qolmang!

Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi Korrupsiyaga qarshi kurashish bo'limi:

☎️ 71 207 18 43

_ _ _ _

‼️Вниманию абитуриентов и их родителей!

Всё еще встречаются мошенники, которые предлагают помощь в зачислении абитуриентов в вузы или перевода из одного учреждения в другой.

Не забывайте, что любые противоправные действия будут преследоваться по соответствующим статьям Уголовного кодекса.

Уважаемые родители и абитуриенты, будьте бдительны! Не дайте себя обмануть!

Отдел по борьбе с коррупцией Министерства высшего образования, науки и инноваций:

☎️ 71 207 18 43

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Мирзо Улуғбек туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари “Чингелди”, “Иқтидор”, “Геофизика” ва “Заковат” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқаролардан 25 та мурожаат қабул қилинди, уларнинг 14 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 9 тасининг ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни кўриб чиқилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ажратилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер тоифасидан бошқа тоифага ўзгартирилган майдонлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан қўшма топшириқ имзоланган.

Мазкур қўшма топшириқ ижроси бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Хоразм вилояти ишчи гуруҳларининг фаолияти ўрганилиб, амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги фаолияти юзасидан кўрсатма берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори бошчилигида ўтказилган учрашувда ёшлар муаммолари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook