Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бугунги кунда қум-шағал материалларининг рухсатсиз қазиб чиқарилиши аксарият ҳолларда ер усти ва ер ости сувлари камайиб кетиши, сувни муҳофаза қилиш зоналари ботқоқлашиши ва ифлосланиши, уларнинг қирғоқлари, суғориш тизимлари, транспорт ва гидротехника инфратузилма объектларининг бузилишига, шунингдек, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда.

Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари ҳамкорликда Қибрай туманидан оқиб ўтувчи “Чирчиқ” дарёсининг қирғоқ бўйи муҳофаза зонаси ўрганилганида, бир қатор қонунбузилиши аниқланди.

Хусусан, “Б.А.” МЧЖнинг раҳбари С.А.нинг топшириғига кўра, дарёнинг ўнг қирғоғидан жамият ишчилари томонидан 7 683,18 м3 қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олиниб, давлат ва жамият манфаатларига 225,6 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода энергия ресурсларидан қонуний фойдаланиш чоралари кўрилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов томонидан Гулистон шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда жами 55 нафар фуқаролар иштирок этиб, 20 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган 13 та мурожаат ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида бандлигини таъминлаш масаласида мурожаат қилган 5 нафар "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи фуқароларга субсидия асосида олиб келинган меҳнат қуроллари ва  асбоб-ускуналар жамланмаси топширилди.

Вилоят прокурорининг сайёр қабуллари ҳудудларда давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Андижон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 197 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари муаммолари тингланиб, уларнинг 102 таси бўйича жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, 95 нафар фукароларнинг турли мазмундаги мурожаатлари бўйича қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook