Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондонлиги билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда Кучлар тизимининг ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда нафақага чиққан фуқаролар ҳамда ёшлар қатнашди.

Унда Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қ.Исроилов, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони ўринбосари М.Миркомилов, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари масъуллари иштирок этди.

Ўтказилган қабулда, мурожаатчилар томонидан хизмат жойини ўзгартириш, ҳарбий гувоҳнома олиш, ҳарбий унвон олиш, имтиёзли гувоҳнома берилиши, ишга тиклаш, сафарбарлик чақируви хизмати учун пул бадаллари тўланиши, нафақага чиқиш масалаларида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.

Қабулда келиб тушган 128 та мурожаатдан, 63 таси ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилди 15 тасига тушунтириш берилди, 50 таси тегишлилигига кўра юборилиб, ижроси назоратга олинди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев, шаҳар ИИББ бошлиғи А.Ташпулатов, шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимджановлар томонидан шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказининг фаолияти ўрганилди.

Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, келгусида етук ва комил инсон бўлиб етишиши ҳамда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятларини ошириш ва уларга ижтимоий-психологик кўмаклашишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик Дастурлари ижроси сарҳисоб қилиниб, ота-оналар самимий суҳбатлашилди.

Шаҳар ҳудудида ёшларнинг иқтидор ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун шароит яратиш, бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли давом эттириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура тузилмасида “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси” ташкил этилди.

Мазкур бошқарма бошлиғи лавозимига Утаев Уктам Чориевич тайинланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида тегишли бўлимлар ташкил этилиб, ўз фаолиятини Бош прокурорининг 21.06.2023 йилдаги 283-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси тўғрисида"ги Низом асосида амалга оширишни бошлади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта ишлаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва иқлим ўзгариши соҳасига доир дастурлар ва лойиҳаларда белгиланган дастурлар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда давлат экологик назорати олиб борилишида қонунийликни таъминлаш, экотуризм, ов ва сафари туризми соҳасини янада ривожлантириш, "яшил" ўсиш тамойилларини жорий этиш борасидаги вазифалар ва шу йўналишдаги бошқа вазифалар ижроси устидан қатъий назоратни амалга ошириш бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook