Интеллектуал мулк агентлиги / Уйда қолинг!
264 members
763 photos
66 videos
3 files
581 links
ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги расмий канали Сайт: www.ima.uz www.facebook.com/intellectualproperty.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Биласизми

Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижалари ҳисобланадиган фан, адабиёт ва санъат асарларига (асарнинг мақсади, қадр-қиммати ва ифодаланиш
усулига боғлиқ бўлмаган ҳолда) тааллуқли ҳисобланади.

📝“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 62-моддасига биноан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузишга қуйидагилар киради:

🔹 муаллифларнинг шахсий номулкий
ҳуқуқлар
ини бузиш;

🔹 ижрочининг исми-шарифига бўлган
ва ижрони ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз қилинишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқларини бузиш;

🔹ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни
жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш;

🔹Қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳақ тўлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

🔹 асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар
объектларидан ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан тузилган шартнома бўйича олинган ҳуқуқларни ошириб юборган ҳолда фойдаланиш;

🔹 ҳуқуқ эгаларининг мулкий ҳуқуқларини бошқача тарзда бузиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузишдир.
❗️2020 йил 22 май соат 09:30 ҳолатига жаҳонда коронавирус тарқалиши тўғрисида маълумот қуйидагича:

🔹Касалланганлар сони - 5 194 916 (+ 106 минг)

🔹Тузалганлар сони - 2 081 527 (+ 58 минг)

🔹Вафот этганлар 334 622 (+ 5 минг) нафарни ташкил этмоқда.

Манбаа: https://worldometers.info
❗️ Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича энг юқори 10 мамлакат 2020 йил 22 май соат 09:30 ҳолатига:

🔹«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакат — АҚШда 1,620,902 (+ 29 минг) нафар инсон касалликни юқтирган. Иккинчи ўрин Россияда 317 минг (+9 минг)дан ортиқ касаллангар ва учинчи ўрин Бразилияда 310 минг (+17 минг)дан ортиқ касалланганлар қайд этилган.

Манбаа: https://worldometers.info

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️ 2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда юртимизда 2407 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

✔️ Ҳозирда мамлакатимизда 586 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

--------------

🔺 По состоянию на 22 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 3006 (+39).


В нашей стране в данное время от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 2407 граждан.

✔️Сейчас в Узбекистане лечатся 586 пациентов. Среди них у 4 человек состояние тяжелое. Всех пациентов наши врачи лечат в соответствии с установленными стандартами.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
1849 yil 22 may kuni suzib yuruvchi dok (kema ustaxonasi) dizayni patenlangan

Avraam Linkoln (1809–1865), Amerika Qo'shma Shtatlarining 16-prezidenti bo'lib saylanishidan 11 yil oldin, suzuvchi dok dizaynini yaratib, mamlakat portlarida uzoq vaqtdan beri foydalanib kelinayotgan ixtiro patentining egasi bo'ladi. Shu tariqa ixtiro uchun patent olgan AQShning yagona prezidentiga aylanadi.

❇️Avraam Linkolnning patenti daryoda sayoz qirg’oq va to'siqlar ustida qayiqlarni ko'tarish bilan bog'liq. Bu ixtiro AQSh patent idorasi tomonidan 1849 yil 22 may kuni prezident nomiga ro'yxatdan o'tkazilgan yagona patentdir. Linkoln o’z ixtirosi orqali ikki xil vaziyatda kemani sayoz qirg’oq va to'siqlar ustiga ko'taradigan mexanizmni ixtiro qilish g'oyasini ilgari surgan. Ushbu patentning asl hujjatlari 1997 yilda qayta aniqlandi.

🚢Ushbu qurilma havo kameralari orqali kengaytirilishi mumkin bo'lgan qayiqning yon tomonlariga bog'langan katta simlardan iborat. Uning patent uchun talabnomasining muvaffaqiyati prezidentlik davrida patentlar mavzusida ikki marta ma'ruza o'qishiga sabab bo’lgan.

📝Linkoln o'z davrida patent vakili bo'lgan va patentga talabnoma berish jarayoni, shuningdek patent bo'yicha sud jarayoni bilan tanish bo'lgan. Uning patent huquqidagi muhim tajribalaridan biri bu mexanik qisqich bo’yicha sud ishi bo’lgan.
Linkoln ixtirochi va huquqshunos sifatida AQSh patent qonunchiligiga ta’siri tufayli tizim yanada samaradorlikka erishgan.

❇️AQShda patent to'g'risidagi qonun konstitutsiyaviy asosga ega bo’lib, mamlakat yuqori doiradagi vakillari tomonidan qo'llab-quvvatlangan va iqtisodiy rivojlanishning ajralmas mexanizmi sifatida qaraladi. Bu munosabat uning prezidentlik davrida ham o’z aksini topdi.

❇️Linkoln ixtirochi va jamiyat o'rtasidagi o'zaro ikki tomonlama manfaatni qo’llab-quvvatlagan. 1859 yilda u patent tizimida "ixtirochi ma'lum vaqt davomida o'z ixtirosidan eksklyuziv foydalanish huquqi ta'minlangani ... va shu tariqa unda yangi va foydali narsalarni yaratishda va ishlab chiqarishda ishtiyoq uyg’onishini" ta'kidlaydi. U Amerikaning kashf etilishi "dunyo tarixidagi eng muhim rivojlanish" deb ta'riflab, patent qonunchiligi uning asosini tashkil etishini ta’kidlagan.
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони 400 993 (+11 540)
⚡️Соғайганлар 127 036 (+8 979)
⚡️Вафот этганлар 4 316 (+160)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 317 554 (+8 849)
2. 🇧🇾 Беларусь 33 371 (+945)
3. 🇺🇦 Украина 19 706 (+476)
4. 🇰🇿 Қозоғистон 7 597 (+363)
5. 🇲🇩 Молдова 6 704 (+151)
6. 🇦🇲 Арманистон 5 606 (+335)
7.🇦🇿 Озарбайжон 3 749 (+118)
8.🇺🇿 Ўзбекистон 3 006 (+56)
9. 🇹🇯 Тожикистон 2 350 (+210)
10. 🇰🇬 Қирғизистон 1 350 (+37)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ.

⚡️Общее количество зараженных
400 993 (+11 540)
⚡️Выздоровевших 127 036 (+8 979)
⚡️Погибших 4 316 (+160)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 317 554 (+8 849)
2. 🇧🇾 Беларусь 33 371 (+945)
3. 🇺🇦 Украина 19 706 (+476)
4.🇰🇿 Казахстан 7 597 (+363)
5. 🇲🇩 Молдова 6 704 (+151)
6. 🇦🇲 Армения 5 606 (+335)
7. 🇦🇿 Азербайджан 3 749 (+118)
8. 🇺🇿 Узбекистан 3 006 (+56)
9. 🇹🇯 Таджикистан 2 350 (+210)
10.🇰🇬 Кыргызстан 1 350 (+37)

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔰2020 йил учун давлат бюджетига қандай ўзгартиришлар киритилди?

📝Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунни имзолади.

🔸Қонуннинг қабул қилиниши коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда харажатларни оптималлаштириш мақсадларига хизмат қилади.

🔸 “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилганлиги муносабати билан республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг чегараланган миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, Қонуннинг 5-иловаси янги таҳрирда берилмоқда.

🔸Хусусан, Қонунга биноан, 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасннинг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 100 830 566,4 млн. сўмдан 106 250 031,3 млн. сўмга оширилиб, Халк таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига Республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори тегишлича оширилган.

🔸Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг қарорларига асосан айрим давлат бошқарув органлари тузилмасида маъмурий ўзгартиришлар амалга оширилганлиги, шунингдек, йиллик бюджет тўғрисидаги қонун биринчи марта жорий этилиши муносабати билан амалиётда юзага келаётган айрим ҳолатлардан келиб чиқиб, бошқа ўзгартиришлар ҳам киритиш зарурати пайдо бўлган.
#Биласизми

📘Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1037-моддасига биноан интеллектуал фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома қуйидагиларни тартибга солади:

📚Муаллиф интеллектуал фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бўйича келгусида асар, ихтиро ёки бошқа интеллектуал фаолият натижасини яратиш ва ўзининг иш берувчиси бўлмаган буюртмачига бу натижадан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқлар бериш мажбуриятини ўз зиммасига олиши мумкин.

📝Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартнома яратилиши лозим бўлган интеллектуал фаолият натижасининг хусусиятини, шунингдек ундан фойдаланиш мақсадлари ёхуд усулларини белгилаши лозим.

🔸Муаллиф зиммасига ушбу муаллиф келгусида яратадиган ҳар қандай интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқларни бирорта шахсга бериш мажбуриятини юклайдиган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

🔸Интеллектуал фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартноманинг муаллифнинг келгусида муайян турдаги ёхуд муайян соҳадаги интеллектуал фаолият натижаларини яратишини чеклайдиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
❗️2020 йил 23 май соат 09:00 ҳолатига жаҳонда коронавирус тарқалиши тўғрисида маълумот қуйидагича:

🔹Касалланганлар сони - 5 304 364 (+ 110 минг)

🔹Тузалганлар сони - 2 158 587 (+ 77 минг)

🔹Вафот этганлар 340 004 (+ 6минг) нафарни ташкил этмоқда.

Манбаа: https://worldometers.info
❗️ Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича энг юқори 10 мамлакат 2020 йил 23 май соат 09:30 ҳолатига:

🔹«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқалган мамлакат —

АҚШда 1,645,094 (+ 25 минг) нафар инсон касалликни юқтирган.

Иккинчи ўрин Бразилияда 332 минг (+22 минг)дан ортиқ касаллангар аниқланган.

Учинчи ўрин Россияда 326 минг (+9 минг)дан ортиқ касалланганлар қайд этилган.

Манбаа: https://worldometers.info

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Bu qiziq

🔖1829 yil 23 mayda Vena shahrida Kiril Demyan (1772-1849) musiqa asbobi akkordeonni patentladi.

🎼"Musiqa asbobi kichik quti shaklida bo'lib, uning ichida silfon yordamida metall plastinkalar biriktirilgan. Qurilma bitta klavisha bilan bir nechta akkordni chalish imkonini beradi. Bayram va tadbirlarda marshlar, ariyalar, turli xil kuylarni ijro etish juda qulay va ko’tarinki kayfiyat bag’ishlaydi. Buni hatto musiqiy amaliyoti bo'lmagan odam ham amalga oshirishi mumkin. Sayohat qilishni yaxshi ko'radiganlar ushbu vositani ayniqsa qadrlashadi ", deydi ixtirochi o'zining yaratmasi haqida.

🎼Demian ixtironi akkordeon deb atashga qaror qiladi, chunki unda akkord tovushini tinglash kabi ajoyib xususiyat bor edi. Ixtiro Fridrix Bushmanning eolin musiqa asbobi asosida yaratilgan.

🎼Akkordeonda o'ng qo'l uchun bir qatorga joylashtirilgan 7 ta tugmacha va chap qo’l uchun 2 ta tugmacha mavjud bo'lgan.
🔺 2020 йил 23 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3078 (+42) нафарни ташкил қилмоқда.


Айни пайтда юртимизда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

🔹Ҳозирда мамлакатимизда 573 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

--------------

🔺 По состоянию на 23 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 3078 (+42).

В нашей стране в данное время от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 2492 граждан.

🔹Сейчас в Узбекистане лечатся 573 пациента. Среди них у 4 человек состояние тяжелое. Всех пациентов наши врачи лечат в соответствии с установленными стандартами..

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
💻Yuqori kuchlanishli elektr uzatish liniyalarining muzlashi oqibatida zararni tadqiqot etish

⚡️Dastur yuqori kuchlanishli elektr uzatish liniyalarining muzlashi oqibatida keltirilgan iqtisodiy zararni aniqlash uchun moʼljallangan.

❄️Elektr uzatish liniyalarining muzlashi bilan kurashish muammosi ayniqsa, yuqori namlik va past haroratli hududlarda muhim ahamiyatga ega.

Zararlar simlar, troslarning uzilishi, armatura, izolyator va tayanchlarning yemirilishi natijasida yuzaga keladi. Bunday avariyalar katta iqtisodiy zarar keltiradi, ularni bartaraf etish uchun bir necha kun kerak boʼladi, katta miqdordagi pul mablagʼlari sarf qilinadi. Shunday qilib, elektr uzatish liniyalarining muzlashi bilan kurashish jiddiy va dolzarb muammo hisoblanadi.

🔹Dasturning funksional imkoniyati elektr uzatish liniyalarida avariyalar yuzaga kelganida iqtisodiy zararni aniqlashdan iborat. Dastur elektr taʼminoti xizmatlari, shuningdek, oliy taʼlim muassasalarida laboratoriya sharoitlarida elektr uzatish liniyalari xususiyatlarini oʼrganishda qo’llash uchun mo’ljallangan.

🔖Dastur muallifi Navoiy davlat konchilik institutiga “Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlar va ma’lumotlar bazalarining huquqiy himoyasi to’g’risida”gi O‘zbekiston Respublikasining qonuniga ko’ra
DGU 07704 raqamli guvohnoma berildi.