Sof.uz | Соф хабарлар
3.06K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Япония Гавайидаги ўрмон ёнғинлари қурбонларига 2 миллион доллар ёрдам беради

Япония ҳукумати чоршанба куни Гавайидаги Мауи оролидаги кучли ўрмон ёнғинлари қурбонларига гуманитар ёрдам сифатида 2 миллион доллар ажратишини маълум қилди. Оролдаги табиий офат қурбонлари сони 100 кишидан ошди. Ёрдам Америка Қизил Хоч жамияти ва Japan Platform нотижорат ташкилоти орқали кўрсатилади, деб ёзмоқда Kyodo.

«Япония ва Гавайи кўп йиллардан бери дўстона муносабатларни сақлаб келмоқда», – деди Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси журналистларга берган интервьюсида.

Япониянинг Гонолулудаги бош консуллиги маълумотларига кўра, оролда бир неча юз япон фуқароси истиқомат қилади. Жабрланган Япония фуқаролари ҳақида маълумот берилмаган.

Маҳаллий ҳукумат сешанба куни Мауи оролидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 106 кишига етганини маълум қилди.

АҚШ оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бу ёнғинлар 1918 йилда Миннесота штатида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ёнғиндан кейин Қўшма Штатлардаги энг ҳалокатли ёнғин бўлган.

Гавайи губернатори Жош Грин аввалроқ ёнғинлар оқибатида 1300 га яқин одам бедарак йўқолганини айтди.

Оқ уйнинг маълум қилишича, президент Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден душанба куни табиий офат қурбонлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари билан учрашиш учун Мауига боради.

АҚШнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Лахайна шаҳридаги жабрланган ҳудудларни тиклаш учун тахминан 5,52 миллиард доллар керак бўлади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Умид Мамадаминов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.

— 1 АҚШ доллари — 12 066.19 (-22.81) сўм;
— 1 Россия рубли — 130.02 (+5.12) сўм;
— 1 евро — 13 120.78 (-88.87) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанча?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 26,7 миллионтани ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,3 фоизга ошган.

Ҳудудлар орасида интернет тармоғига уланганлар сони:

— Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 5,4 млн;
— Энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида - 0,7 млн.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 293,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 фоизга ошган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда, шундан 11,5 мингтаси Тошкент шаҳрига, 7,9 мингтаси Фарғона вилоятига, 7,1 мингтаси Тошкент вилоятига ва 6,2 мингтаси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми:

— Тўқимачилик маҳсулотлари – 33,3 трлн сўм;
— Кийим ишлаб чиқариш – 10 трлн сўм;
— Металлургия саноати – 57,8 трлн сўм;
— Кимё маҳсулотлари – 16 трлн сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
«Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилади – Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари фаол тадбиркорларга юксак давлат мукофотларини топширди. Айни пайтда президент мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.

Президент ўз нутқи давомида «Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилишини маълум қилди.

“Қишлоқ Қурилиш Банкини – Бизнесни Ривожлантириш Банкига айлантирамиз. Банкнинг ишлаш услуби ҳам бутунлай ўзгаради. Қанчалик қийин бўлмасин, кичик бизнесни ривожлантириш лозим. Катта-катта давлатлар ҳам биринчи навбатда кичик бизнесга алоҳида эътибор қаратган. Уларга аниқ лойиҳалар қилиб бериш лозим. Нажот таълимда, фақатгина уларни ўқитиб маълум натижага эришиш мумкин”, — дейди давлат раҳбари.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Янги лойиҳадан тушган 2 йиллик солиқлар Бизнесни ривожлантириш банкига ўтказилади - Шавкат Мирзиёев

“Янги кичик бизнес лойиҳаси ишга тушгач, 2 йил давомида улардан тушадиган барча солиқлар Бизнесни ривожлантириш банкининг ( собиқ ҚҚБ) айланма маблағи учун. Давлатга эмас, банкка ўтказиб берилади. Буни тушунадиган раҳбарлар кўпайиши керак", — дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари бу банкнинг раҳбари бюрократ эмас, бизнесга яқин, бизнесни тушунадиган инсон бўлиши кераклигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Кредит ва солиқ тарихи тоза тадбиркорлар учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади

Президентнинг маълум қилишича, ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида олиб кириладиган асбоб-ускунани суғурталаш, хом-ашё ва материалларни сертификатлаш харажатлари марказлар томонидан қоплаб берилади.

Умуман, дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Тадбиркорлар олти ойда қарийб 1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланган

Туман ва шаҳарлар ҳам 5 та тоифага ажратилди, 60 та туманга алоҳида солиқ, кредит ва молиявий ёрдам режимлари жорий қилинди.

Натижада бу туманлардаги тадбиркорлар ўтган олти ойда қарийб 1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланди.
Бунинг ҳисобига, 20 та тумандаги тадбиркорларнинг даромади ўтган йилга нисбатан 1,5-2 бараваргача ошди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
"Тax-Gap" деган бало бекор қилинади - Президент

“Солиқ маъмурчилигини бутунлай ўзгартирамиз. Айни вақтдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ интизомли солиқ тўловчиларнинг қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб беряпти. ҚҚС тўловчилар ушбу солиқни қайтаришда солиқ улуши коэффициентини қўллаш, янги жорий қилинган яъни "Tаx – Gap" тизими адолатсиз эканини билдиряпти. Бу тизим энди бекор қилинади”, — дейди Президент

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевга танбеҳ берди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:
👉 @sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 078.01 (+11.82) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.50 (-0.52) сўм;
— 1 евро — 13 127.59 (+6.81) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Президент маслаҳатчиси Ўзбекистон давлат ёшлар театри фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан театр санъатини янада ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов Ўзбекистон давлат ёшлар театри бўлди.

Тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари билан биргаликда театрнинг ижодий фаолияти, моддий-техника базаси ва олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон давлат ёшлар театри биносидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш чораларини кўриш, ижодий жамоа репетициялари ва спектаклларни Тошкент шаҳридаги бошқа театрлар бинолари, маданият саройларида намойишини ташкил этиш, гастрол сафарларини уюштириш ҳамда театрнинг ижодий фаолиятини янада такомиллаштиришга боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келади?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади.

Ҳудудлар бўйича бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 365 нафар;
— Андижон вилояти – 402 нафар;
— Бухоро вилояти – 307 нафар;
— Жиззах вилояти – 485 нафар;
— Қашқадарё вилояти – 529 нафар;
— Навоий вилояти – 333 нафар;
— Наманган вилояти – 497 нафар;
— Самарқанд вилояти – 362 нафар;
— Сурхондарё вилояти – 558 нафар;
— Сирдарё вилояти – 450 нафар;
— Тошкент вилояти – 457 нафар;
— Фарғона вилояти – 444 нафар;
— Хоразм вилояти – 349 нафар;
— Тошкент шаҳри – 123 нафар.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb