Sof.uz | Соф хабарлар
3.05K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
ChatGPT сунъий интеллектга асосланган iOS учун ишга туширилади

OpenAI компанияси ChatGPT сунъий интеллектга асосланган iOS платформасидаги қурилмалар учун чат дастурини ишга туширишини маълум қилди. Дастур тез орада АҚШ фойдаланувчилари учун ҳам мавжуд бўлиб, кейинроқ бошқа мамлакатларда ҳам ишга туширилади, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

«Бугун биз iOS учун ChatGPTни ишга туширмоқдамиз. ChatGPTдан фойдаланиш бепул ва у сизнинг барча қурилмаларингиздаги тарихингизни синхронлаштиради», - дейилади компания баёнотида.

Шунингдек, компания Android платформасидаги қурилмалар учун ҳам худди шундай маҳсулот версиясини тақдим этди.

OpenAI компаниясининг ChatGPT чат-боти 2022 йил охирида ишга туширилган. Тизим фойдаланувчилар билан мулоқот шаклида мулоқот қилади. Чат-бот кейинги саволларга жавоб бериши, хатоларни тан олиши, нотўғри тушунчаларга қарши туриши ва номақбул саволларни рад этиши мумкин.

Тизимнинг имкониятлари жамоатчилик эътиборини тортди. У турли мамлакатлардаги талабалар томонидан имтиҳонлар ва академик ҳужжатларни топшириш учун ишлатилгандан сўнг, кескин танқидга учради.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ҳуқуқшунослар ва ҳисобчилар хизматига бўлган талаб сезиларли даражада ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида, ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 285,8 млрд сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,4 фоизга ошган.

Ушбу йўналишда кўрсатилган хизматлар ҳажмининг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, жами ҳажмдаги улуши 79 фоиз ёки 225,8 млрд сўмни ташкил этган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
4 ойда 27 739 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

“Cobalt” - 27 739 дона

“Lacetti-Gentra” - 20 673 дона

“Damas” - 19 052 дона

— "Tracker" - 3 618 дона

— “Onix” - 3 104 дона

“Nexia T-250” - 1 985 дона

Махсус енгил автомобиллар - 7 194 дона

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2024 йилдан бошлаб Қозоғистонда ҳарбий унвонлар учун тўлов 30 фоизга оширилади

2024 йил январидан ҳарбий унвонлар учун тўлов 30 фоизга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазири ўринбосари Руслан Шпекбаев Мажилис депутатлари саволига берган жавобида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари қўллаб-қувватлаши натижасида 2021 йил 1 январдан бошлаб Қуролли Кучлар шахсий таркибининг маоши 35 фоизга оширилди. 2021-2023 йилларда ҳарбий хизматчиларнинг иш ҳақи 60 фоизга ёки ўртача 1,6 баробарга ошди. Махсус мақсадли бўлинмалар ҳарбий хизматчиларининг иш ҳақи 20 фоизга ошди. Жорий йилдан бошлаб ҳарбий учувчилар, ҳарбий ОТМ ўқитувчилари ва ҳарбий шифокорларнинг маошлари ўртача 60 фоизга оширилади», - деб ёзган Руслан Шпекбаев депутат сўровига жавобан.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги учун Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларига фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда иштирок этганликлари учун 3 баравар юқори компенсация тўлаш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқилмоқда.

«Ижтимоий пакетнинг навбатдаги таркибий қисми уй-жой билан таъминлашдир. Бугунги кунда 40 мингдан ортиқ киши уй-жой тўловларини олмоқда. Ҳарбий уй-жой, 7-20-25 ва бошқаларни ўз ичига олган турли хил уй-жой дастурлари мавжуд. 2018-2022 йиллар давомида 13 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи хусусий уй-жой олди», - дея қўшимча қилди Руслан Шпекбаев.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
4 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 20 млрд АҚШ долларига етган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 млрд АҚШ долларига ёки 13,4 фоизга ошган.

4 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 7,7 млрд АҚШ доллари ва импорт 11,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида жаҳоннинг 176 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
4 ойда нечта турист келган? Энг кўп ташриф қайси давлатдан?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

4 ойда энг кўп қайси давлат фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

— Тожикистон – 623,8 минг нафар

— Қозоғистон – 558,8 минг нафар

— Қирғиз Р. – 487,7 минг нафар

— Россия – 207,7 минг нафар

— Туркия – 29,7 минг нафар

— Туркманистон – 14,2 минг нафар

— Жанубий Корея – 9,2 минг нафар

— Ҳиндистон – 8,3 минг нафар

— Хитой – 6,3 минг нафар

— Германия – 5,7 минг нафар

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
British Telecom 55 мингга яқин иш ўринларини қисқартиради

Британия телекоммуникация гиганти British Telecom ўн йиллик охирига қадар иш ўринларини 40 мингдан 55 мингга қисқартириш режасини эълон қилди, дея хабар беради Euronews агентлиги.

Харажатларни камайтириш чораси компанияни ёшартириш ва ишчи кучини оптималлаштиришга қаратилган.

Айни пайтда British Telecomда 130 000 га яқин ходим ишлайди.

Бош директор Филипп Янсен компания келажаги ёрқинроқ бўлишини ваъда қилган ва касаба уюшмалари бу ҳаракатдан норози.

Йўқотилган иш ўринларининг бешдан бир қисмини сунъий интеллектга алмаштириш режалаштирилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
25 май санасидан бошлаб Chevrolet Tracker вa Onix автомобил моделларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома бериш бошланади

Chevrolet Onix автомобилининг барчага таниш олти комплектацияси ва Chevrolet Tracker'нинг уч комплектацияларига қўшимча янги Premier Plus вa Redline модификациялари учун шартнома тузиш мумкин. Шу билан бирга, шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади.

Янгиланган Premier Plus ва Redline комплектациялари ҳам худди бошқа комплектацияларидек UzAuto Motors’нинг Асакада жойлашган автозаводида кузов пайвандлаш, бўяш ва йиғиш каби ишлаб чиқаришнинг тўлиқ сикли асосида ишлаб чиқарилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 38,7 млн йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 млн нафарга кўп.

2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 430,1 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,3 фоиз кўп.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна пасайди

Марказий банк 23 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 450,03 сўм (-28,13);

1 Евро – 12 387,79 сўм (-10,92);

1 Россия рубли – 143,41 сўм (-0,44).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
4 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 504,6 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми
2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 32 фоизга ошган.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобил бензини – 504,6 минг тонна

— Кўмир – 1 471,5 минг тонна

— Нефт – 258,5 минг тонна

— Газ конденцати – 423,1 минг тонна

— Автобус – 257 дона

— Юк автомобиллари – 717 дона

— Автомобил двигателлари – 62 минг дона

— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 82 383 дона

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами 36 009 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Улардан 1 666 таси жорий йилнинг январь-апрель ойларида янги ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:

Тошкент шаҳри – 7 139 та

Тошкент вилояти – 3 086 та

Фарғона вилояти – 3 014 та

Қашқадарё вилояти – 2 970 та

Самарқанд вилояти – 2 554 та

Бухоро вилояти – 2 566 та

Сурхондарё вилояти – 2 548 та

Андижон вилояти – 2 378 та

Қорақалпоғистон Р. – 1 873 та

Наманган вилояти – 1 779 та

Хоразм вилояти – 1 736 та

Жиззах вилояти – 1 613 та

Навоий вилояти – 1 533 та

Сирдарё вилояти – 1 220 та


Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Пекин метросида кафт асосида йўл ҳақи тўлаш лойиҳаси ишга туширилди

Пекин метросида йўловчилар йўл юриш картасидан фойдаланиши ёки QR кодини сканерлашлари шарт эмас. Энди улар кафтини сканерлаш орқали тўловни амалга ошириши мумкин, дея хабар беради Синьхуа агентлигига таяниб.

Пекин шаҳар транспорт бошқармаси хабар беришича, Дасин халқаро аэропортигача борадиган тезюрар поездда янги технологиядан фойдаланиш бўйича тажриба дастури ишга туширилган.

Вокзалдаги чипта машинаси орқали биометрик маълумотларни киритиб, Хитойнинг машҳур WeChat мессенжерида авторизациядан ўтгандан сўнг, йўловчи бекатдаги турникетлардан ўтиш учун кафтини кўрсатиши кифоя. Чиқиш пайтида тўловдан автоматик равишда ечиб олинади.

Турникет кафт ва томир нақшини танийди. Янги технология йўловчиларга нақд пули бўлмаган ва смартфонлари қуввати тугаса ҳам метродан фойдаланиш имконини беради.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна пасайди

Марказий банк 24 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 430,09 сўм (-19,94);

1 Евро – 12 322,78 сўм (-65,01);

1 Россия рубли – 142,59 сўм (-0,82).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Paynet кассалари орқали ҳам нақд пул олиш имконияти пайдо бўлмоқда

Энди нафақат korzinkauz, балки Paynet кассалари орқали ҳам нақд пул олиш имконияти мавжуд.

Марказий банк матбуот хизмати хабар беришича, “UzPaynet” МЧЖга ҳам ўз тармоқлари орқали банк карталари эгаларига нақд пул бериш имконияти тақдим этилмоқда.

Бундан аввал ҳудди шу амалиёт korzinkauz савдо тармоғида ҳам йўлга қўйилганди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 3,3 млрд

— Россия – 2,9 млрд

— Қозоғистон – 1,5 млрд

— Туркия – 1,0 млрд

— Корея – 802,1 млн

— Германия – 787,4 млн

— Қирғиз Р. – 326 млн

— Туркманистон – 312,6 млн

— Афғонистон – 259,5 млн

— Франция – 253,6 млн

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон ва Тожикистон бир-бирининг аэродромларидан фойдаланиши мумкин бўлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан форс-мажор ҳолатлари юзага келганда давлат авиациясининг ҳаво ҳудуди ва аэродромларидан ўзаро фойдаланиши тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилди.

Ҳужжат 2021 йил 10 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган. Унга кўра, ҳар икки томон ҳам кутилмаган ҳолатлар туфайли ҳаво ҳудудини қисқа муддатли кесиб ўтиш учун рухсат сўрашга ҳақли.

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси келишувни 2023 йил февралида қабул қилган, Сенат май ойи бошида маъқуллаган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами 36 009 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Улардан 1 666 таси жорий йилнинг январь-апрель ойларида янги ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:

Тошкент шаҳри – 7 139 та

Тошкент вилояти – 3 086 та

Фарғона вилояти – 3 014 та

Қашқадарё вилояти – 2 970 та

Самарқанд вилояти – 2 554 та

Бухоро вилояти – 2 566 та

Сурхондарё вилояти – 2 548 та

Андижон вилояти – 2 378 та

Қорақалпоғистон Р. – 1 873 та

Наманган вилояти – 1 779 та

Хоразм вилояти – 1 736 та

Жиззах вилояти – 1 613 та

Навоий вилояти – 1 533 та

Сирдарё вилояти – 1 220 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
«Apple» Хитойда онлайн-дўкон очди

«Apple» бу ҳафта Хитойда онлайн-дўкон очди ва «iPhone» ишлаб чиқарувчиси учун ривожланаётган бозорларнинг аҳамияти ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади, дея хабар беради CNN.

Аввалроқ Ҳиндистонда биринчи хусусий дўкон очилиши юқори даражада ташкил этилган эди. Навбатдаги воқеа эса тез ривожланаётган Жануби-шарқий Осиёдаги истеъмолчилар «Apple»нинг ҳар қандай маҳсулотини энди тўғридан-тўғри сотиб олишлари мумкинлигини англатади. Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия каби мамлакатлар бозори «Apple» учун муҳим аҳамият касб этади, чунки ривожланган бозорлар, жумладан, Хитойда савдо ўсиши секинлашуви компанияни анъанавий равишда фаол бўлмаган ҳудудларга эътибор қаратишга ундамоқда.

Хитой ўнлаб йиллар давомида ишлаб чиқариш, истеъмол нуқтаи назаридан, «Apple» фавқулодда кучайишида асосий ўрин эгаллаган. Ушбу мамлакат компания операциялари учун калит бўлиб қолса-да, технология гиганти энди ўз мавқеини ҳимоя қилишга мажбур.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна пасайди

Марказий банк 25 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

— 1 АҚШ доллари – 11 418,00 (-12,09) сўм;
— 1 Евро – 12 301,75 (-21,03) сўм;
— 1 Россия рубли – 142,80 (+0,21) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb