Sof.uz | Соф хабарлар
3.05K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
3 ойда самолётда қанча юк ташилган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳаво транспорти орқали жўнатилган юклар ҳажми 1,9 минг тоннани ташкил этган.

Бу кўрсаткич
2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда жўнатилган юк ҳажмидан 12,1 фоизга кўп.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Италия энергетика компанияси "Газпром"га қарши даъво аризаси билан чиқди

Италиянинг "Eni" энергетика компанияси "Газпром" томонидан Россия газини етказиб беришни қисқартиргани сабабли арбитражга ариза берди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Компаниянинг қайд этишича, тузилган шартномалар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. “Газпром Экспорт” томонидан қўлланилган қисқартмалар махфий арбитражга тортилади”, — дейилади ҳужжатда.

Агентлик маълумотларига кўра, 2022 йил ўрталаридан бошлаб Италия энергетика компанияси томонидан етказиб бериш ҳажмининг пасайиши қайд этилган. Шундай қилиб, июн ойида "Eni" қабул қилинган ҳажмларнинг 15 фоизга камайганини эълон қилди, шундан сўнг камайтириш "Газпром" томонидан тасдиқланди. Россия компаниясининг хабар беришича, Австрия томони "транспорт номинацияларини тасдиқлашдан" бош тортган.

"Eni" раҳбари Клаудио Дескальцининг айтишича, май ойига келиб Россия газининг Италиядаги улуши “бир неча фоизга” тушган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Инвесторлар янги молиявий фалокат хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

Германиянинг Allianz суғурта компаниясининг бош иқтисодчиси Людовик Субран инвесторларга бир неча ойлик бозорни тузатишга ва янги "молиявий фалокат" таҳдидига тайёрланишни маслаҳат берди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Иқтисодчи активлар нархининг тез тушиб кетишини истисно этмади, чунки аввал уларни қарз маблағлари билан сотиб олган инвесторлар ўз қарзларига хизмат кўрсата олмаслиги мумкин.

Субраннинг сўзларига кўра, тижорат кўчмас мулк бозори ва АҚШ минтақавий банкларидаги вазият “жиддий ташвиш”га сабаб бўлмоқда. Яна бир омил хедж фондлари ва пенсия жамғармалари каби банкдан ташқари молиявий воситачилар билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин.

Аллианз экспертининг фикрича, яқин келажакда инвесторларни бозорларда юқори волатиллик кутмоқда, бироқ у бу “2008 йилги жаҳон молиявий инқирозининг ремейки” эканлигига ишонмайди. Бироқ, бозорда кескин ҳаракатлар кейинги бир неча ой ичида тез-тез содир бўлади. Бундан ташқари, Субран 2023 йилнинг иккинчи ярмида АҚШда рецессия бошланиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Темир йўл транспортида қанча юк ташилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 18 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.

Юк ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,1 млн тоннага ошгани кузатилган.

2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳаво транспорти орқали жўнатилган юклар ҳажми 1,9 минг тоннани ташкил этган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
“MND France” компанияси “Чимён” халқаро умуммавсумий курортини қуради

“Beldersoy – Chimyon – Nanay” халқаро мавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳа идораси” давлат унитар корхонаси томонидан “Чимён туристик зонасини қуриш” лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендерда Франциянинг “Montagne et Neige Développement” (MND) компанияси ғолиб деб топилган эди.

Батафсил: https://sof.uz/u6eh

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 11 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

— 1 АҚШ доллари — 11 453.07 (+20.02) сўм;
— 1 евро — 12 549.13 (-69.53) сўм;
— 1 Россия рубли — 150.09 (+1.99) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Энди мактаб директори ўринбосарлари моддий рағбатлантириб борилади

Маълум қилинишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан навбатдаги қўшма қарор имзоланган.

Унга кўра, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини Ёшлар агентлиги ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, мазкур йўналишда энг яхши наъмунали директор ўринбосарларини ҳар чоракда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан БҲМнинг 10 баробар миқдорида мукофот берилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 11 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 11 та хорижий давлатларга қиймати 10,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 5,7 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.

Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 млн AҚШ долларига ошган.

2023 йилнинг 3 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 2,4 млн жуфт

Қирғиз Р. – 2 млн жуфт

Тожикистон – 1 млн жуфт

Россия – 135 минг жуфт

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш юзасидан қабул маросими ташкил этилди

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан қабул маросими нонуштаси ташкил этилди. Тадбирга халқаро ташкилотлар ва хорижий миссияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари таклиф этилди.

Батафсил: https://sof.uz/1xq

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Италияда рус газидан бутунлай воз кечиш муддати маълум қилинди

Италияга Россия газидан бутунлай воз кечиши учун икки йил керак бўлади. Бу ҳақда Италиянинг "Eni" энергетика компанияси бош директори Клаудио Дескальци Ла Стампа газетасига берган изоҳида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.

Унинг сўзларига кўра, жараён ўзининг камчиликлари туфайли у қадар тез кетаётгани йўқ. Ўтган саккиз йил ичида Италия маҳаллий ишлаб чиқаришга ҳамда газ соҳасига сармоя киритишни рағбатлантирмади ва шу сабабли мамлакатда ишлаб чиқарилган газ билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди.

Шунга қарамай, Италиянинг Миср, Ангола, Жазоир, Конго Республикаси, Мозамбик ва Ливия каби давлатлар билан тарихий алоқалари уларда ўз ўрнини сақлаб қолган компанияга Россиядан газ сотиб олишни тезда камайтиришга ёрдам берди.

Бундан олдин Дескальци Россия газига қарамлик ҳақиқатда камайганлигини ва яқин келажакда янги энергия катаклизмлари ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқлигини таъкидлаган эди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Батафсил: https://sof.uz/16p

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
KazTransOil апрель ойида Бокуга нефть экспортини 75 фоизга оширди

2023 йил апрель ойида Ақтау портидан Қозоғистон нефтининг экспорти ҳажми март ойига нисбатан 60,5 тоннага ёки 24 фоизга ошди. Шундай қилиб, умумий ҳажм 312,6 минг тоннани, жумладан, Тенгиз конидан 115 минг тоннани, Дўнға конидан 19,2 минг тоннани ва Бўзаши ярим ороли конларидан 178,3 минг тоннани ташкил этди, деб хабар беради Kazinform.

«Самруқ-Қазна» жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон нефтини Ақтау портидан экспорт қилиш учун ташиш ҳажмини ошишига Боку портига жўнатилган хомашё ҳажмининг 2023 йил мартига нисбатан 87 минг тоннадан 152,4 минг тоннагача ёки 75 фоизга ошгани сабаб бўлди.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида Ақтау портидан Махачқала портига 160,2 минг тонна нефть жўнатилди.

2022 йилда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Транскаспий йўлаги бўйлаб нефть ташиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берган эди.

Ушбу вазифага мувофиқ «ҚазМунайГаз» МК» АЖ ва Озарбайжон Республикасининг SOCAR давлат нефть компанияси Тенгиз конидан «Боку-Тбилиси-Жайҳон» нефт йўналиши бўйича йилига 1,5 миллион тонна нефтни ташиш бўйича шартнома имзолади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда Onix ва Tracker автомобиллари савдоси тикланиши мумкин

Ўзбекистонда Chevrolet Onix ва Tracker моделлари сотуви қайта тикланиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Daryo" нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Tracker ва Onix қўшимча имкониятлар билан тақдим этилади. Ҳозирда жараённи якунлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, автомобилнинг янги версиялари нархи эскиларидан фарқ қилади. Янги тарифлар ҳақида ҳали аниқ маълумотлар йўқ. Жорий ҳафтада сотувлар қайта тикланиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, аввалроқ ушбу моделлар сотуви тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ компания ўз қарорига изоҳ бермаган. Айтиш жоизки, бугунги кунда Chevrolet Onix ва Tracker компаниянинг энг бюджетли автомобиллари қаторига киради.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 14 та давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 2,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

Россия – 582 минг

Тожикистон – 435 минг

Қозоғистон – 385 минг

Қирғиз Р. – 300 минг

Озарбайжон – 219 минг

Германия – 28,3 минг АҚШ доллари

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 12 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари – 11 465,00 сўм (+11,93);

1 Евро – 12 528,95 сўм (-20,18);

1 Россия рубли – 151,73 сўм (+1,64).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Савдо ва сервис корхоналарига ўрнатилган қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади

Айни вақтда Президент раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Мамлакатда аҳоли томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 киловатти учун 1 минг сўмдан тўланиши эълон қилинган. Улар "Қуёшли хонадон" тизимига уланиб, тегишли тўловларни олишлари мумкин.

Президент ушбу дастур қамровини ошириш ва янада кенг жорий қилиш бўйича янги вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади;

- халқаро молия ташкилотларидан 100 миллион доллар жалб қилиниб, сўмда, мақбул шартларда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Аҳолига ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди.

Шунингдек, "яшил энергия” сертификатлари тизими жорий қилинади. 1 июлдан бошлаб гидроэлектр станцияларига “яшил” сертификат берилади. Ушбу тизим 1 октябрдан бошлаб барча қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун жорий қилинади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Sof.uz | Соф хабарлар
Савдо ва сервис корхоналарига ўрнатилган қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади Айни вақтда Президент раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш…
Вилоятлар ҳокимларига электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 миллиард сўмдан маблағ ажратиш топширилди

Йиғилишда паст кучланишли 30 минг километр электр тармоғи ва 10 мингта трансформаторни мукаммал таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш топширилди.

Бу борада март ойида Тошкент шаҳрида электр таъминотини яхшилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, бунга 4,2 триллион сўм ажратилди. Унга мувофиқ 900 километр электр тармоқлари, 230 та трансформаторни янгилаш ва реконструкция қилиш, 5 та янги подстанция қуриш режа қилинган.

Вилоятлар ҳокимларига электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 миллиард сўмдан маблағ ажратиш топширилди.

1 августга қадар 2023 йил учун режа қилинган тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш ишларини якунига етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун вилоят, шаҳар ва туманларда 400 га яқин бригада ташкил қилинади.

Шунингдек, мутасаддиларга иссиқлик энергия станцияларига бугунги кунга нисбатан 6 миллион куб метрга кўп газ етказиб беришни таъминлаш, 1 июлга қадар 200 минг тонна мазут захирасини яратиш топширилди.

Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини кучайтириш, электр энергияси ва газнинг ноқонуний истеъмолига барҳам бериш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Европада газ нархи рекорд даражада тушиб кетди

Лондон ICE биржасида 10 май, чоршанба кунги савдолар чоғида Голландиянинг ТТF xab индексида газнинг июнь фючерслари нархи ҳар минг куб метр учун 400 доллардан пастга тушди. Хабарда айтилишича, нархлар 2021 йил июлидан бери биринчи марта бу даражага етди.

Пастки нуқтада нарх минг куб метр учун 398,1 долларга етди. Ёзиш вақтида ҳар минг кубометр учун 405 долларни ташкил қилган.

Европада газ нархи 2022 йил август ойида минг куб метр учун 3500 доллардан юқори бўлганидан пасайишда давом этмоқда. 2023 йил бошидан бери котировкалар икки баравардан кўпроқ қимматлашган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Sof.uz | Соф хабарлар
Вилоятлар ҳокимларига электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 миллиард сўмдан маблағ ажратиш топширилди Йиғилишда паст кучланишли 30 минг километр электр тармоғи ва 10 мингта трансформаторни мукаммал…
Жорий йилда электромобиллар учун 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилади

Мамлакатимизга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланган.

Мутасаддилар олдига ҳозирдан бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди.

Яратилган шароитлар туфайли мамлакатимизга шу йилнинг ўзида 5 мингта электромобиллар олиб келингани таъкидланди. Энди улар учун ҳудудларда етарли инфратузилма яратиш лозим.

Бу борада келгуси уч йилда 3,5 мингта қувватлаш қурилмаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, имтиёзлар берилган.

Вилоят ҳокимларига жорий йилнинг ўзида 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш топширилди.

Умуман, тармоқ мутасаддилари олдига энергетика соҳасида иш сифатини таъминлаш, тартиб ва интизомни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон ҳудудидан қарийб 3 млн тонна транзит юклари ташилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича ташилган (автомобиль ва темир йўл транспортларида) транзит юкларнинг ҳажми қарийб 3 млн тоннани ташкил этган.

Транзит юкларнинг
2,2 млн тоннаси темир йўл транспорти орқали (жами юк ҳажмига нисбатан 80,5 фоиз) ташилган.

Транзит юкларнинг 543 минг тоннаси (жамига нисбатан 19,5 %) автомобиль транспорти орқали ташилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb