Sof.uz | Соф хабарлар
3.06K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рубли ва евронинг сўмга нисбати яна тушган, АҚШ доллари эса кўтарилишда давом этяпти.

— 1 АҚШ доллари — 12 142.11 (+12.12) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.06 (-0.24) сўм;
—1 евро — 13 032.13 (-5.18) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
MKBАNK'нинг Тошкент шаҳар Бошқармаси очилди

Жорий йилнинг 4 cентябрь куни Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг Тошкент шаҳар Бошқармаси янгидан иш бошлади.

«Микрокредитбанк» АТБ – кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш учун молиявий маблағлар ажратиб келмоқда.

Тошкент шаҳрида янги ва замонавий Бошқарма очилиши эса, ҳудудда тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига қулай банк хизматларини таклиф қилиш имкониятини беради.

Пойтахт марказида жойлашган Тошкент шаҳар Бошқармаси таркибида 2 та Банк хизматлари офиси, 3 та Банк хизматлари маркази ҳамда 33 та банкомат орқали аҳолига барча банк хизматлари тақдим этилади.

Бошқармада тадбиркорлар учун алоҳида имтиёзлар берилган бўлиб, унга кўра кейинги 6 ой давомида,

• ҳисобварақдан маблағ ўтказиш 6 ой давомида бепул амалга оширилади;

• тўлов терминалларидан (Humo, Uzcard) бепул фойдаланилади;

• корпоратив банк карталарини бепул берилади.

Манзил: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 110-уй

Маълумот учун, «Микрокредитбанк» АТБнинг ҳудудлардан жами 59 та филиали, 12 та Банк хизматлари офиси, 75 та Банк хизматлари маркази, 300 дан ортиқ вальюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари, 164 та махсус касса, 260 та 24/7 режимида ишловчи бўлимлари орқали аҳолига барча турдаги банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Бундан ташқари бугунги кунда 310 мингга яқин юридик ва 1 483 мингдан ортиқ жисмоний шахсларга банкимиз хизматидан доимий фойдаланиб келишмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Фарғонада 5 миллиард 542 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Талон-тарож қилинган газ 5 млн 542 минг метр кубни ташкил этган. Ушбу ҳажмдаги табиий газ 27 минг 700 дан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати тушган.

— 1 АҚШ доллари — 12 137.16 (-4.95);
— 1 Россия рубли — 123.24 (-0.82) сўм;
— 1 евро — 13 003. 75 (-28.38) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Истеъмол харажатлари ошиши кутилмоқда

ИТИМ 2023 йил биринчи ярим йиллиги бўйича Макроиқтисодий шарҳини тақдим қилди. Асосий хулосалар қуйидагича:

— Иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб аҳолининг ялпи истеъмол харажатлари кўпайиши хизмат қилмоқда;

— май ойига келиб аҳолининг номинал даромадлари йиллик 24,6 фоизга ўсган;

— аҳолининг истеъмол харажатлари ва иқтисодий фаолликнинг ошиши кутилмоқда;

— фискал ва монетар воситалар орқали иқтисодиётни рағбатлантиришни давом эттириш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин;

— 2023 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Бундан ташқари йил охирига келиб экспорт 29,6 фоизга, импорт 16,9 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этишга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати ошган, еврода эса аксинча ҳолат қайд этилган.

— 1 АҚШ доллари — 12 147.25 (+10.09) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.33 (+1.09) сўм;
— 1 евро — 13 002.42 (-1.33) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Самарқанд форумида 1,88 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланган

Самарқанд шаҳридаги Буюк Ипак йўли туризм марказида бўлиб ўтаётган БМТ Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция доирасида 1,88 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди

Президент раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режаларни хавф остида қолдираётгани таъкидланди.

Бундай шароитда ҳар бир ҳоким ва тармоқ раҳбари маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва экспортга янги бозорларни топиш учун ҳар куни бош қотириб, қаттиқ ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Қайси вилоят, туман ҳокими ўзи корхоналар билан ишлаб, муаммосига ёрдам бериб, ҳаракат қилаётган бўлса, ўзгариш бўлаётгани қайд этилди.

Президент йиғилишда ўтган етти ойда юртимизда саноат маҳсулотлари ҳажми 5,7 фоизга ўсиб, 345 триллион сўмга етганини таъкидлади.

Бу кўрсаткич электротехника саноатида 46 фоизни, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 16 фоиз, қурилиш материалларида 12 фоиз, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришда 11 фоизни ташкил қилиб, юқори суръатларда ўсди.

Мисол учун, мисни қайта ишлаш 30 фоизга ва юқори қўшилган қийматли маиший техникалар ҳажми 36 фоизга ошиши ҳисобига жами 12,5 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Уларнинг экспорти 25 фоизга кўпайиб, 550 миллион доллардан ошди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Газ нархини ошириш таклиф этилмоқда

2023 йилнинг 1 октябридан юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат
лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш таклиф этилмоқда.

Хусусан, 1- ва 2-гуруҳдаги электр энергияси истеъмолчилари (ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотлари)га ўзгаришсиз – 1 кВт⋅соат учун 1 000 сўмгача, қолган юридик шахслар учун 900 сўмгача (ҳозирги вақтда 450 сўм) деб белгиланиши мумкин.

Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига ўзгаришсиз – 1 куб метр учун 1 800 сўмгача, бошқа ташкилотларга 1 500 сўмгача (ҳозирги вақтда 660 сўм) миқдорида белгилаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада аҳоли учун ҳам электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ тарифлари ўзгаришсиз, амалдаги нархларда қолиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, электр энергияси ва табиий газ учун тариф нархлари охирги маротаба 2019 йилнинг августида оширилган эди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Халқаро фан олимпиадалари совриндорларига жами 2 млрд 686 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда 2022-2023 ўқув йили давомида нуфузли ва минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими ўтказилган.

Вазирликнинг эслатишича, жорий ўқув йилида Япония, Бирлашган Араб Амирликлари, Швецария, Венгрия давлатларида бўлиб ўтган нуфузли халқаро олимпиадаларда 2 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритилган.

Бундан ташқари, ўқувчилар йил давомида турли минтақавий халқаро олимпиадаларда, жумладан, Халқаро Жаутиков олимпиадаси, Кавказ математика олимпиадаси, Осиё-Тинч океани минтақаси информатика олимпиадаси, Менделеев олимпиадаси ҳамда жорий йилда Хива шаҳрида бўлиб ўтган Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасида ҳам қатнашиб, 6 та олтин, 23 та кумуш ва 23 та бронза, жами 52 та медални қўлга киритган.

Вазирлик, шунингдек, нуфузли халқаро олимпиадалар ғолибларига жами 1 млрд 89 млн сўм, ўқитувчиларига эса 875 млн сўм, бундан ташқари, минтақавий халқаро олимпиадалар ғолибларига 130 млн сўм, ўқитувчиларига эса 593 млн сўм, яъни барча совриндорлар ва уларнинг ўқитувчиларига 2 млрд 686 млн сўм миқдорида пул мукофотлари топширилганини қўшимча қилган.

Маълумот учун, президентнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган тақдирда лавозим маошига 150 фоиз ҳар ойлик устама олади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ташиш ва сақлаш соҳасида нечта янги корхоналар очилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида республикамизда ташиш ва сақлаш соҳасида 2 578 та корхоналар янги ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида ташиш ва сақлаш соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони:

Бухоро вилояти – 522 та

Тошкент шаҳри – 486 та

Хоразм вилояти – 235 та

Фарғона вилояти – 224 та

Қашқадарё вилояти – 183 та

Самарқанд вилояти – 150 та

Тошкент вилояти – 150 та

Андижон вилояти – 128 та

Наманган вилояти – 125 та

Қорақалпоғистон Р. – 122 та

Навоий вилояти – 108 та

Сурхондарё вилояти – 68 та

Жиззах вилояти – 44 та

Сирдарё вилояти – 33 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:
👉@sofuzb
Аҳоли учун электр нархи ҳам ошадими?

Бу саволга энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.

“Ҳозир эълон қилинган лойиҳада фақат юридик шахслар учун янги тарифлар белгиланиши назарда тутилган, лекин аҳоли учун нархлар ўзгартирилмаяпти.

Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошсаю, лекин яна электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз.

Агар узлуксиз электр етказиб беришни таъминлай олсакгина, аҳоли учун электр энергиясида табақалаштирилган тарифларни 2024 йилнинг 1 майидан жорий қилиш бўйича лойиҳани Ҳукуматга киритишни режалаштиряпмиз. Лекин бу айнан шу кундан нарх ошади, дегани эмас, ҳозирча барчаси лойиҳа холос.

Табақалаштирилган тариф деганда белгиланган “ижтимоий норма”дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир 85 фоиз аҳоли бир ойда 300 kW•соатгача электр истеъмол қиляпти. Лекин қолган 15 фоиз аҳоли ишлатаётган электр энергияси ҳажми мана шу 85 фоиз аҳолиникидан кўпроқ”, — деди энергетика вазири.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Доллар, евро ҳамда рубль курслари кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари — 12 163.53 (+16.28) сўм;
— 1 евро — 13 055.12 (+52.70) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.27 (+1.94) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда 8 ойда 627 196 нафар туғилиш қайд этилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида 627 196 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37 696 нафар (6,4 %)га кўп.

2023 йилнинг 8 ойида туғилганларнинг

325 323 нафари ўғил болалар

301 873 нафари қиз болалар

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
7 ойда 18,5 минг тонна совун ишлаб чиқарилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июль ойларида йирик корхоналар томонидан 18,5 минг тонна совун ишлаб чиқарилган.

Совун
ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 мартага ошган.

2023 йилнинг июль ойида йирик корхоналар томонидан 124,5 тонна совун ишлаб чиқарилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Кўчмас мулк бозорида шартномалар сони кўпайди, ижара нархи эса ўсди

Август ойида кўчмас мулк савдоси 12,8 фоизга ўсди, рўйхатга олинган олди-сотди битимлари сони 28 мингтани ташкил этди. Бу бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан деярли 3 мингтага кўп.

Сўнгги икки ой ичида пойтахт уй-жой бозорида фаоллик нисбатан паст бўлсада ўсаётганини кўриш мумкин. Шундай қилиб, август ойида савдо ҳажми 10%га ошди ва 7,5 минг хонадонни ташкил этди.

Пойтахтда квартирани ижарага олиш Учтепа (7,1 долл.), Сергели (6,7 долл) ва Бектемир (5,6 долл) туманларида энг мақбул нарх бўлиб қолмоқда.

Иккиламчи кўчмас мулк бозорида биринчи марта йил бошида квартиралар нархининг пасайиши кузатилди. Август ойида уй-жойларнинг квадрат метри учун ўртача нарх 0,7 фоизга пасайган бўлса, ўтган йилга нисбатан иккиламчи уй-жойлар нархи 22 фоизга ошди.

Ўтган йилнинг август ойига нисбатан Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 31,6 фоизга ошган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Сувни тежайдиган технологиялар учун 10 фоизли кредитлар ажратилади

2024 йил 1 январдан бошлаб республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, жумладан, уни ҳар йили янгилаш ва сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг, кейинчалик эса, босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
ҚҚСни тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади

2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади;

хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва “Tax free” тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун;

тур-операторларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш йўлга қўйилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Тадбиркорлик соҳасида жавобгарлик янада либераллаштирилади

2024 йил 1 январдан бошлаб:

биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш;

тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан бошлаб тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиши (хабар қилиш) тартиби жорий этилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb