Forwarded from Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
❓ Сунъий интеллект бўйича олий маълумотли кадрлар қаерда тайёрланишини #Биласизми ?
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг қуйидаги олий таълим муассасаларида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган икки томонлама диплом бериладиган (double degree) қўшма таълим дастурлари асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилган:
✅ Тошкент ахборот технологиялари университетида – “5330700- Сунъий интеллект” таълим йўналиши бўйича Беларуснинг Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда (қабул квоталари: 2019/2020 ўқув йили бўйича – 50 та, 2020/2021 ўқув йили бўйича -170 та);
✅ Ўзбекистон миллий университетида - “5А330701-Сунъий интеллект” мутахассислиги бўйича Россиянинг Москва давлат университети билан ҳамкорликда (қабул квоталари: 2019/2020 ўқув йили бўйича – 12 та, 2020/2021 ўқув йили бўйича -12 та).
❗️Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент ахборот технологиялари университетида “5А330701-Сунъий интеллект” мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилди (қабул квоталари – 3 та).
@otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw