Rais Buva
31.8K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Rais Buva
Эх ўзбегим... @RaisBuva
Ҳали ғилдирагиям чиқарилмаган машиналарга 24 соат ичида 50 мингдан ортиқ шартнома имзоланипти. Тугади.

@RaisBuva
Rais Buva
Эх ўзбегим... @RaisBuva
Ҳаммаёқда "шартнома сотилади" деган эълонлар. Сотолмаса 2 кун ичида шартномаси куйиб кетади. Қизиғи, ким бошқа бировнинг номига чиқадиган машина учун пул тўлаб юраркин?!

Бир йилдан кейин машина салондан чиққан тақдирда ҳам, бировнинг номида бўлади. "Машинани номингга ўтказиб беришим учун яна 5 минг кўкат берасан" десаям ҳечнарса қилолмайди пул тўлаган одам. Хуллас буёғи макароншўрва...

Монопол компания тепасида тугранлар эса баттар бўлларинг деб халқнинг устидан мазза қилиб кулиб ўтирган бўлса ажоммас.

@RaisBuva
Уни-буни қўйинглар. Биз аввало мана бу йирик жиноятнинг тагига етишимиз керак ўртоқлар.

P.S. Иш ёпди-ёпди бўбкетмаслиги керак.

@RaisBuva
Агар юқоридаги Тухум ўғриси воқеаси кўпчиликка таниш бўлган (бошловчилари ўзини ҳар куйга солувчи) кўрсатувда ёритилганда қандай бўларди:

@RaisBuva
Rais Buva
Агар юқоридаги Тухум ўғриси воқеаси кўпчиликка таниш бўлган (бошловчилари ўзини ҳар куйга солувчи) кўрсатувда ёритилганда қандай бўларди: @RaisBuva
Ўша кўрсатув ўтган ойдаги "(х)ўрланган эшак" воқеасиниям тафсилотларини тиклаган ҳолда эфирга обчиқмадими ишқилиб?

Рейтинг учун дуч кеган нарса(дичь)ни ТВга обчиқиб, кези келганда хатто бировларнинг кулфати, азаси устидан ҳам шоу ясашга одатланганлардан ҳарнима кутса бўлади.

Афсуски айрим ТВ каналларда уят ҳам қолмади...

@RaisBuva
Краскаси тоза экан.
P.S. Дўхтир одам иш-уй-иш минган бўлса керак...

@RaisBuva
Ҳавотирга ўрин йўқ, бари назорат остида!
©Колхозимиз иқтисодчилари.

@RaisBuva
Дарвоқе. Ўтган йили март ойида Марказий банк раиси оддий фуқароларга маблағларни (агар бўлса) сўмда сақлаган маъқул деганди.

@RaisBuva
Барчага ҳайрли кеч қадрли колхоздошлар. Барча соғ-омонми ине? Мендан сўрасаларинг бари дуруст, Аллоҳга шукр.

Айрим техник (агротехник, гидротехник, сантехник, пиротехник... ва бошқа бирнима-техник) сабабларга кўра силардан жичча хабар олалме қолдим.
Бу орада тармоқларда ёзиб хабар обтурганлардан миннатдорман. Колхоз сизларни унутмагай.
Майли, хечнима бўмагандек қоганини қоган жойидан давом эттириб кетоурамиз, нимўса.

P.S. Оммале, мен йўғимда ҳаммаёқни эээнасини кўрсатиб ташабсилар ўзиям-чи...
Ашинчун пича шашметураслар. Мен минде устол-ишкопларди чангдан тозалатиб, сал-пал хабарларни ўқиб чиқайин. Ине бугундан қисман, эртадан эса тўлиқ (загруженный) штатда ишлоурамиз насибўса...

@RaisBuva
Дарвоқе, колхозимизнинг барча устоз ва мураббийларини кечаги байрам минан чин дилдан "муракабод" этаман. Азиз устозлар, маошингиз ҳали-вери минг долларга етмасаям сиз доим мана шу элнинг ардоғидасиз!

P.S. Ома қачонлардир ойлигингиз $1000 га етганда - бизни, узоооқ ўтмишни унутворманглар...

@RaisBuva
Rais Buva
Дарвоқе, колхозимизнинг барча устоз ва мураббийларини кечаги байрам минан чин дилдан "муракабод" этаман. Азиз устозлар, маошингиз ҳали-вери минг долларга етмасаям сиз доим мана шу элнинг ардоғидасиз! P.S. Ома қачонлардир ойлигингиз $1000 га етганда - бизни…
Байрам тугади ҳурматлилар!

Ўтган куни барча катта-ю кичик амалдорлар устоз ва мураббийларни байрами билан ётволиб табриклашди. Лекин ўқитувчиларга (ақалли йилда бир марта бўлсада) касб байрамида ойлиги тушириб берилмади. Пулсиз байрам байрам бўлармиди?!

Бунинг устига, айрим мактабларда (балки кўпларидадир) ўқитувчиларга агар сувдан қарздорлиги йўқлигини исботлаб бермагунича ойлик-маош- берилмаслиги ҳақида огоҳлантириляпти экан. (Скриншот: Андижон вилояти Балиқчи тумани 19 мактаб).

Қизиқ, Халқ таълими вазирлиги жойларда водоканалниям ўз составига қўшволди шекилли...

"Горводоканал қаерга қараяпти?" рукнидан

@RaisBuva
Rais Buva
Байрам тугади ҳурматлилар! Ўтган куни барча катта-ю кичик амалдорлар устоз ва мураббийларни байрами билан ётволиб табриклашди. Лекин ўқитувчиларга (ақалли йилда бир марта бўлсада) касб байрамида ойлиги тушириб берилмади. Пулсиз байрам байрам бўлармиди?! …
Бечора ўқитувчи, энди ўз пешона тери билан ишлаб топган ойлигини олиш учун водоканални, электросетни, райгазни ишиниям қилиши керак...

Биз эса ўқитувчилар ойлигини $1000 га етказиш ҳақида гапиряпмиз.
...ҳа, ўзини ойлигини ололмаяпти-ю...?!

@RaisBuva
Охирги пайтлар заправкаларда яна узун навбатлар юзага келди, Газни қисиб-қисиб охири нархларни ошириб олишди. Бензин ҳам шу...
Бизни юртга теккан азалий касаллик (иқтисодий махинация) аввал қисиб кейин оширади.

Авваллари беъмаза чолларни "Кўзни қисган бой бўлур" деган гапи бўларди. Мен сира ишонмасдим бунга, ахир қандай қилиб бирор жойни қисиб бой бўлиш мумкин деб. Локигин рост айтишганакан қурғурлар, мана: Метанчилар, бензинчилар қисиб-қисиб бой бўбкетишяпти-ю...

(Фото: Улуғбек Абдураҳим).

@RaisBuva
Олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ йўловчи поездлари чипта нархлари 50% "Афросиёб" чипталари эса 100% ошириларкан...

"Ҳаммасига кулиб қўйдим" рукнидан.

@RaisBuva
Rais Buva
Олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ йўловчи поездлари чипта нархлари 50% "Афросиёб" чипталари эса 100% ошириларкан... "Ҳаммасига кулиб қўйдим" рукнидан. @RaisBuva
Майли ана 10% ёки 20% ошир, э бор ана 30% ошир эди... Ҳа номард, 100% (2 баравар) ҳам оширасанми? - дейдиган одам йўқда.

Темир йўллари каттаконлари, ўзиям ғирт "ҳалигиндақа" экансизлар...

@RaisBuva
Миндеее ўйлаб қараса, буёғига вилоятларга бориш-келишда (жичча қўшиб) самолётда кетган яхшироғўппопти ўзи...

Зато йўлда тезликни чекловчи радарлар йўқ заправкада навбатда ёки перевалда пробкада қобкетишлар деган нарсалар бўмайди. Манзилгаям 1 соатда етволасан. Масаланда...

Арзонроқ чипталарни эса Aviasales'дан топиш мумкин. Мисол (24 октябрь) Тошкентдан - Самарқандга учиш: 168 339 сўм. Шу куни Тошкентдан - Наманганга учиш: 168 339 сўм. Сайтга кириб керакли ҳудуд ва санани танлаб бошқа йўналишдаги билетларни ҳам арзонроғини топиш мумкин.

Вебсайт: aviasales.uz