Rais Buva
31.6K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Ўзгаларнинг фожеасини муҳокама қилишда эхтиёт бўлиш керак. Айниқса тафсилотларни билмай туриб ҳукм чиқаришдан тийилган афзал.
Ўзни ҳақ билиб, бошқаларнинг оиласини тахлил қилавермасдан, баъзида ҳамдардлик билдириб қўйган дурустроқ.
Ўтганларнинг охирати ҳақда фатво беришдан кўра уларнинг ҳақларига дуо қилган афзалроқ...

P.S. Ўзининг ва бошқаларнинг жонига қасд қилиш оғир гуноҳ. Бегуноҳ уч гўдакни Ўзи раҳматига олсин, яқинларига сабр берсин.

@RaisBuva
Барчамизга ҳайит муборак бўлсин! Юртимиз тинч, хонадонларимиздан қут-барака аримасин. Шу кунларга етказганига Аллоҳга беадад шукр.

@RaisBuva
Кеча йўлкираларни оширворган таксистлардан бошқа барчага яна бир бор Ҳайит муборак!

Ўзимдан сўрасангиз - мен ишга қайтдим. (Аслида бирйўла 30 апрельдан кейин қайтмоқчийдим). Йўқлигимда ҳол-ахвол сўраб турганларга раҳмат. Менда ҳаммаси яхши, Алҳамдулиллаҳ.

Далани ишлари минан толиқиб қолеккондим, шунга жичча отпуск берворгандим ўзимга-ўзим. Бу орада баъзи бир оффлайн ишларимни бошлаволай дегандим. (Пенсияни ўзига яшаббўме қоган, хабаринглар бор).

Ўша гап - қоганини қоган жейидан етказволоурамиз нимўса.

@RaisBuva
Бахт - оддий нарсаларда.
(Фото: Муҳиддин Нидо).

@RaisBuva
Ё тўғри, охирги пайт ростигаям жичча прогульщик бўбкетдим. Ҳа Энди шунга шунчами-вей?! Мана этяппан-у, бияғига актив бўламан деб. Колхозни эски уставини ўзгартирамиз. Бағига постлар ҳам, карикатуралар ҳам кўп бўлади насиб. Нима десаларинг шу, силарди пикрларинг мен учун жида-жида муҳум.

Локигин аноу - бошқа раис сейлемиз-пейлемиз деган гапларинг одамни хапақа қиляпти. Бошқасини нимақиласлар, ўзим боплаяпман-ку?! Бияғига ундан-да боплашга ҳаракат қиламан, нимўса...

Анақа-манақа деб ҳадеб негатип қилоурмасдан ўзийларам пича фаолроқ бўлийлар. Кўряппиз, кези кеганда хатто битта лайк эзиппўйишгаям ярамаяпсилар. Унақабаста ҳурматлилар!?

Ахир шу колхоз силарники, ўзларингники,...

@RaisBuva
Доим кайфиятни кўтариб тургани учун Статистика агентлигига гулдурос шапалағлар бўлсин!

@RaisBuva
Rais Buva
Гулдурос шапалағлар... @RaisBuva
Ўрмончиликни билмадим-у, локигин электр, энергетика соҳасини ривожлантириш учун 2021 йилдаям 380 млн доллар қарз олгандик.

У қарзлардан сўнг энергетикамизни қанчалик ривожланиб кетганига эса шу йил боши, қаттиқ совуқда барчамиз гувоҳ бўлдик...

@RaisBuva
Rais Buva
Гулдурос шапалағлар... @RaisBuva
Ўрмончиликкаям оганаканмиз 1 йил аввал ҳам...

P.S. Ўрмонларимиз ҳам (агар бўлса) анча қалинлашиб кетган бўлса керак...

@RaisBuva
Rais Buva
Тўғри этяпти. Биз эмас, болаларимиз... P.S. Ёки юқоридаги изоҳни қолдирган одам бирор катта амалдор бўлса керак. @RaisBuva
Яқин кунларда яна 240 млн доллар оларканмиз. Ҳарна-да ҳарна...

Бу қарзларни биз қайтармаймиз деб ўйлекконлар кўп экан. "Ўзимизники" бўлган қарзларни биз қайтармасдан Путин қайтарадими?
... - дейдиган одам йўқда!

@RaisBuva
Rais Buva
Яқин кунларда яна 240 млн доллар оларканмиз. Ҳарна-да ҳарна... Бу қарзларни биз қайтармаймиз деб ўйлекконлар кўп экан. "Ўзимизники" бўлган қарзларни биз қайтармасдан Путин қайтарадими? ... - дейдиган одам йўқда! @RaisBuva
Мен айнан шуни назарда тутяпман. Гап қарзларнинг миқдорида эмас, уларнинг сарфланишида.

Бу олинаётган миллиардлаб $ қарзлар тийинигача қаерга, қанча сарфланаётганини (шу қарзларни тўловчиси сифатида) жамоатчилик, халқ бирор очиқ манбаадан кузатиб боришнинг имкони борми? (Статистика агентлигининг чиройли баёнотларидан ташқари).
Давлатнинг ташқи қарзини эртага "Ким олган бўлса - ўзи тўласин" дейиш кетмайди. Уни биз, болаларимиз (шу халқ) тўлайди.

Кўп соҳаларни ривожлантиришга, яхшилашга деб қарзлар олиняпти. Лекин ўша соҳалардаги катта ўзгаришлар у қадар ҳам сезилмаяпти? (Мисол: энергетика, ўрмончилик, чорвачилик, камбағалликни қисқартириш, банк тизими ва х.к.).

Барча ривожлан(аёт)ган давлатлар қарз олади. Давлатнинг халқаро нуфузли ташкилотлардан қарзи бўлмаса у мамлакатга инвесторлар ҳам шубҳа билан қараши ҳақиқат. Сенга қарз беришяптими демак сен ишончли, тўлаш қобилиятига эга ҳамкор хисобланасан. Лекин қарзларнинг сарфини тегишли идоралар ҳамда жамоатчилик қаттиқ назоратда ушлаб туриши шарт.

@RaisBuva
Оддий ўқитувчи, шифокор, боринг-ки оддий халқ бемалол сотиб олиши мумкин бўлган ҳамёнбоп машиналаримиз. Яшасин халқпарвар миллий автопром. #инсонқадриучун

@RaisBuva
Rais Buva
Оддий ўқитувчи, шифокор, боринг-ки оддий халқ бемалол сотиб олиши мумкин бўлган ҳамёнбоп машиналаримиз. Яшасин халқпарвар миллий автопром. #инсонқадриучун @RaisBuva
*Муаммо мияда эмас, балки уни ишламаслигида...
*Муаммо пулда эмас, балки унинг йўқлигида...
*Муаммо автопромда эмас, балки унинг ҳамтавоқларида...

Қоганини ўзинглар давом эттиринглар:

@RaisBuva
Ҳаммаёқни чўлга айлантириб, катта чинорларни кесиб, ўрнига, 6 ойда қуриб қолеккон қиммат арчаларни экиб, бюджет пулини моғорлаган жиғилдонига уриб келеккон бепарасат амалдорларга тоғ арчасининг мурожаати.
(Фото интернетдан).

@RaisBuva
Бир фотода бари мужассам. #инсонқадриучун

@RaisBuva