PROFI EDUCATION
1.18K subscribers
1.05K photos
94 videos
185 files
727 links
🚀We teach better

🏢Учебный центр в Ташкенте
👨‍🏫Лучшие учителя
🆓2 пробных дня бесплатно

📲 +998787771111 — Алмазар (Беруний)

📲 +998712663066 — Мирзо-Улуғбек (Қорасув)

Возникли вопросы👇
📥t.me/profieducation

Для подробного инфо⤵️
myurls.co/profi
Download Telegram
Forwarded from TentakMinds
​​Абитуриентлар нечта фандан имтиҳон топширади?

Бундан икки кун олдин ДТМ иккита фандан имтиҳон бўлиши режалаштиралаётганини бутун оммага эълон қилган эди, бугун MY5 каналида тестлар бешта фандан бўлади, лекин осон саволлар сони кўпаяди деган хабар тарқалди.

Яхши менинг фикрларим тентакона экан, ДТМ ҳеч бўлмаса, ўз сайтида тентакона бўлмаган аниқ қарор айта оладими?

Ўтган кунлар давомида абитуриентларни энг қизиқтирган саволлар туркумини эълон қиламан:

- Нечта фандан имтиҳон бўлар экан?

- Қачон аниқ бўлар экан?

- Биз нима қилайлик, кейинги ойга репититорларимизга пул тўлашимиз керак? Шунда иккита репититорга пул тўлайликми ёки бештага?

- Адабиёт (литература) фанидан мактаб дарсликларидан ташқари тест тузиладиган қўшимча адабиётлар рўйхати ҳам эълон қилинган эди, саволлар соддалашганда шу китоблардан тестлар тушадими ёки йўқми?

- Математика фанида информатикани чиқариб юборишган эди, бу йил яна қўшилади деган гап бор, шуни аниқ айтишсин.

- Ўзи осонлашади деганда нима назарда тутилади, шунга ҳам аниқ жавоб йўқ.

Аслида саволлар бундан ҳам кўп, лекин ДТМ ҳали ҳам бир қарорга келмади, қачон келиши ҳам номаълум бўлиб қолмоқда, бу эса абитуриентларда иккиланишни юзага келтирмоқда.

Умуман Мажид Каримов раҳбарлиги остидаги бу ташкилот нега бундай қилаётгани ҳақида аниқ тушунча берадиган одам борми?

Агар бундан бошқа саволлар бўлса, изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

@tentakminds “вапше” чалкашиб кетди.
Forwarded from TentakMinds
ДТМ мушук сичқон ўйнаяпти.

Шу ҳар йили ёз яқинлашаверган сари юртимиз ёшларининг асосий дарди имтиҳонлар бўлиб қолади, неча йиллардан бери бу ўзгармайди, лекин бу йил саволлар ҳар йилгидан кўпайиб кетяпти, лекин ДТМ мум тишлаб олган ёки Мажид Каримов раҳбарлигидаги ташкилот абитуриентлар билан мушук сичқон ўйнашни жуда яхши кўради.

Бир кун чиқиб иккита фан бўлади, кейин яна бешта фан, кейин яна иккита фан - хуллас ҳаммаси чалкаш.

Зак, зак, законний жавоб кутиб абитуриент столбани ушлаб ўтираверади.

Майли, нечта фан бўлиши бир гап бўлар, ҳозир яна бир бошқа савол чиқиб қолди.

Абитуриентлар сўрашяпти, мен жисмоний тарбия олийгоҳига топширмоқчи эдим, шунда биз тест топширмаймиз, ижодий имтиҳонларимиз қанақа бўлади? Худди шу савол театр ва рассомчилик йўналишига топширмоқчи бўлган абитуриентларда ҳам юзага келмоқда.

Ҳурматли Мажид Каримов, тасаввур қилинг абитуриент Жисмоний тарбия олийгоҳининг Яккакураш спорт турлари факультетига топширмоқчи, уларга ҳам уч квадрад метрли масофа сақланадими? Ёки абитуриент ўзи билан ўзи жанг қилиб ўқишга кириб кетаверадими? Кечирасиз, бу абитуриентларнинг саволи, меники эмас.

Яна бир абитуриент ёзмоқда: уч метрдан туриб яккакурашда любойига жавоб...

Пост тугади.

@tentakminds
Forwarded from TentakMinds
“IELTS Indicator” баллари маҳаллий олий ўқув юртларига ўтадими?

Карантин сабабли IELTS имтиҳонига тайёргарлик кўрган абитуриентлар бу имтиҳонни топшира олмаяпти, дунёнинг кўзга кўринган олийгоҳлари, хусусан Тошкентдаги Вестминистер олийгоҳи ҳам “IELTS Indicator” имтитоҳларининг натижаларини қабул қилмоқда, шу имтиҳон натижалари бизнинг маҳаллий олийгоҳларга ўтадими?

ДТМ жавоби: Йўқ, чунки Вазирлар Маҳкамасининг 395 қарорига кўра “IELTS Indicator” тестларидан олинган натижалар абитуриентларни инглиз тили имтиҳонларидан озод қилмайди, чунки бу қарорда кўрсатилмаган.

@tentakminds талқини: Бу ДТМ деган ташкилот бутун чириб битган экан, на ўзи шароит яратиб беради, на шароит яратаётганларга имкон беради. Бир нарса десанг, Президент имтиҳонларни енгиллаштириш ҳақида топшириқ берди, шунинг учун иккита фан қиляпмиз дейди, лекин бу ҳам Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилмаган. Жуда хоҳласа, қарорга ўзгартириш киритади, лекин бу томондан келиб мана шунақа қилиб имтиҳон топширса ҳам бўлади десанг, қарорда кўрсатилмаган дейди.

Хўш, IELTS Indicator натижаларини қабул қилишга нима ҳалақит қилади, ҳеч нарса, аксинча бу пандемияга қарши курашда яхши восита бўлиши мумкин, абитуриентлар тест жараёнида икки соат эмас, бир соат ўтириши мумкин, бу билан одамларнинг оммавий тўпланишининг олди олинади.

Сенга нима фарқи бор, қайси тест натижаси, энг асосийси, боланинг билими эмасми? Ўзинг CEFR имтиҳонларини онлайн қилиб бера олмадинг, кел, шу имконият яратганларнинг натижаларини қабул қил деворгинг келади-ю, кимга гапиряпман, барибир илдизидан чириб бўлган ташкилот, абитуриент томонга қадам ташлармиди? - деб ўйлаб қоласан.

Ҳа, ўша бир тийинга қиммат тестларингни олавер, абитуриентларни тобора манқурт қилиб кайф қилавер.

@tentakminds
Forwarded from TentakMinds
ДТМ @tentakminds каналини туҳмат қилишда айбладими?

ДТМ сўнгги жавобида @tentakminds каналини туҳмат қилишда айблабди, чунки мен мақола ёзишда одоб-ахлоқ нормаларидан чиққан эмишман.

ДТМ ўзи нима қилмоқчи?

Аслида абитуриентнинг умрига зомин бўлиб, оддий нечта фандан имтиҳон бўлишини аниқ айта олмайдиган ташкилотнинг қилиқлари қайси нормаларга мос келади?

Ёки ҳали ҳам мавҳум бўлиб қоладиган IELTS ёки CEFR имтиҳони бўйича аниқ жавобнинг йўқлиги ҳам туҳматми?

Мен амалдаги қонунчилик билан таниш эмас эканман, унда амалдаги қонунчилик бўйича сиз аниқ жавоб бера олмаяпсиз, буни биргина мен эмас, балки абитуриентлар, имтиҳонни ҳаяжон билан кутаётган уларнинг ота-оналари кўриб турибди-ку.

Ота-оналар нечта фан учун репититорга пул тўлаши керак деган саволга ўзлари ҳал қилиб олишсин деб жавоб бердингиз, барака топгурлар, наҳот бу савол ҳам сиз берадиган жавобга боғлиқлигини, карантин пайтида ота-она учун фарзандининг репититорига пул топиб бериш қийинлашаётганини тушуниш шунчалик қийин бўлса?

Бу нарсаларни тушуниш учун жуда катта билим ёки тўрт йил олийгоҳда ўқиш шарт эмас, озгина фаросат бўлса, етарли деб ўйлайман.

Мен журналистик этикани бузган эмишман, шунинг учун @tentakminds каналига ДТМ бошқа жавоб ёзмас эмиш.

Ёш боланинг “бугун мен сен билан ўйнамайман” деган сўзларидан айни кўчирмага ўхшаб қолмаяптими? Агар шундай бўлса, менинг жавобим: “ўйнамасанг, ўйнама, лекин абитуриентларга жавоб бер”!

Жавоб тополмаса, шундай бўлиши аниқ, мана ҳужжат топширишга ҳам ҳеч қанча вақт қолмади, лекин ҳамон аниқ фикрга кела олмадингиз, ҳали ҳам РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА дейишдан нарига ўтмадингиз. Энди шу гапларим туҳматми?

Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига деган мақол айни сизга ўхшаган ташкилотлар учун айтилган, ўзингиз бир ишни қойиллатиб қўя олмайсиз, лекин бутун халқни ўзингизга қаратиб лақиллатишдан нарига ўта олмайсиз.

Менинг тилим ўткир эмиш-у, лекин қаламим ўткир эмас экан, ҳурматли ДТМ, қаламим ёки бошқа нарсам ўткир ёки ўткир эмаслиги белгилашдан кўра аниқ саволларга аниқ жавоб беринг, унақа ҳиссиётга берилиб жавоб ёзишнинг нима кераги бор?

Хўп, бу саволларга сиздан жавоб ололмасак, кимдан жавоб олайлик?

Ёки хиёбонга чиқиб “Амир Темур доооодаааа, нечта фандан имтиҳон бўладииии? “ деб сўрашимиз керакми?

Келинг, майли, бир сўровнома ўтказамиз, халқ жавоб берсин.

Бизнес тили билан олганда ДТМ бир ташкилот, унинг ҳар йили бир миллионта мижози бор, яъни абитуриентлар бу ДТМ учун мижозлар. Энди ўйлаб кўринг, эркин рақобат муҳити бўлганда, бозорда бир эмас, бир нечта имтиҳон олувчи ташкилот бўлганда ва сизда танлаш имконияти бўлса, сиз Давлат тест марказидан сервис ёки маҳсулот сотиб олармидингиз?

Ҳа - 👍

Йўқ - 👎


Ҳурматли канал мухлислари, пастда ДТМ матбуот хизматининг каналга ёзган жавобига линк қолдиряпман, мана ўзингиз ўқиб кўринг ва холис баҳо беринг....

@tentakminds #dtmout
Все! Больше ждать не можем!

“Profi School” уже сейчас объявляет набор учеников на новый учебный год.

Записаться на приём к завучу школы очень просто:

1. Звоните нам в будние дни с 9:00 - 17:00;

2. Или напишите нам в любое удобное для Вас время.

3. Вам назначат время приема.

4. С соблюдением всех карантинных мер Вас встретят в нашей школе.

Набор в школу ограничен.

Телефон:

78 7771111 (филиал Мирабад)
953416606 (филиал Беруни)

Instagram
Facebook
Telegram