PROFI EDUCATION
1.19K subscribers
1.05K photos
94 videos
185 files
727 links
🚀We teach better

🏢Учебный центр в Ташкенте
👨‍🏫Лучшие учителя
🆓2 пробных дня бесплатно

📲 +998787771111 — Алмазар (Беруний)

📲 +998712663066 — Мирзо-Улуғбек (Қорасув)

Возникли вопросы👇
📥t.me/profieducation

Для подробного инфо⤵️
myurls.co/profi
Download Telegram
Forwarded from TentakMinds
Давлат тест маркази тирикми? 🗣

Ҳозирда барча абитуриентларни ўйлантираётган саволлар шодасини келтириб ўтаман:

Бу йил имтиҳонлар бўладими? Бўлса, қай тарзда бўлади, онлайн ёки оффлайн?

Мен IELTS имтиҳони учун ҳужжат топшириб қўйган эдим, энди имтиҳонлар кейинга суриладиган бўлди, ҳозирда имтиҳон олиш ваколатига эга ташкилотлар август ёки сентябрь ойларига имтиҳонни ўтказиб бериши ҳақида айтишяпти, миллий сертификатга ҳужжат топширса бўладими?

Карантинда қолиб репититорларга бориб тайёргарлик ҳам кўра олмаяпмиз, қишлоқ жойда турамиз, онлайн таълимнинг умуман иложи бўлмаяпти, телеграмда битта расмни юклаш учун ярим кун вақт кетяпти. Шунга тестларда енгиллик бўладими?

Ҳужжат топшириш қачондан бошланади? Барча мактаблар тўртинчи чоракни онлайн тугатар экан, ҳали давлат имтиҳонлари қандай бўлиши ҳақида тайинли жавоб йўқ, давлат имтиҳони бўлмаса, аттестат ҳам берилмайди, масалан аттестатни кеч олсак, унда нима бўлади?

Саволлар ҳаддан зиёд кўп, лекин нимагадир Давлат тест маркази деган ташкилотдан дарак йўқ. 🤐 Ўзи шу ташкилот ҳозир ҳам ишлаяптими, тирикми? Мажид Каримов деган директори бор эди, шу одам ҳалиям шу ташкилотга раҳбарми? Агар шу одам ишлаётган бўлса, қулоғига бақириб юборинглар, уйқудан туриб бир нима деб юборсин.

@tentakminds мободо бу саволларга жавоб топса, шуерда ёзади, жаққа жавоб. 🤙
Forwarded from TentakMinds
Давлат тест маркази тирик экан, тили ҳам бор экан!

Демак юқоридаги постдан сўнг Давлат тест маркази ахборот марказидан жавоб келди. Ўзим жавоб топсам, ёзаман деб айтган эдим, ўша жавоб келди. Аввало тезкорлик учун ДТМ ходимларига раҳмат айтиб ўтмоқчиман, лекин мен шу саволларга шу пайтгача жавоб бўлмагани учун ёзган эдим. Лекин бу жавобларни ҳар ким ўзича талқин қилиши мумкин, яъни бу сўзлар эртага ДТМ учун қарши ўйнаши мумкин. Бунинг сабаби битта ҳамма тушунишда кўрпани ўз томонига тортади, масалан мен бу жавобларни @tentakminds талқинида кўриб чиқмоқчиман. Қани, бир кўринг.

1. Бу йил имтиҳонлар бўладими?

Албатта бўлади, лекин унинг қай шаклда ўтиши, қачон ўтиши Республика махсус комиссияси томонидан белгиланади. Ўзгаришлар юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали эълон берилади.

@tentakminds талқинича, имтиҳонлар бўлади, лекин қачон бўлиши ҳозирча номаълум, қандай бўлиши ҳам номаълум, олдинги йилларга ўхшаб сўнгги дақиқаларда эълон қилинса керак.

2. Мен IELTS имтиҳони учун ҳужжат топшириб қўйган эдим, энди имтиҳонлар кейинга суриладиган бўлди, ҳозирда имтиҳон олиш ваколатига эга ташкилотлар август ёки сентябрь ойларига имтиҳонни ўтказиб бериши ҳақида айтишяпти, миллий сертификатга ҳужжат топширса бўладими?

Талабгорнинг тегишли сертификат олиш учун халқаро ёки миллий баҳолаш имтиҳонлари тизимидан қайси бирини танлаши унинг ўз ихтиёрида. Бироқ мамлакатимизда давом этаётган карантин чекловлари даврида чет тилларидан миллий сертификат олиш учун тест синовларини ўтказиш вақтинча тўхтатилган. Уларга рухсат берилгач, ишлар давом этади ва эълон берилади.

@tentakminds талқини: Бу ерда ўқувчини қизиқтирган савол сал бошқача эди. Масалан абитуриент IELTS имтиҳонига тайёрланиб келаётган эди, энди бу имтиҳонга топшира олмайди, шунда у ўттизталик тестларга тайёрланиши керакми ёки қандайдир бошқача имкониятлар бўладими, чунки IELTS ва ўттизталик тестлар умуман бошқа форматдаги тайёргарликни талаб қилади.

3. Карантинда қолиб репититорларга бориб тайёргарлик ҳам кўра олмаяпмиз, қишлоқ жойда турамиз, онлайн таълимнинг умуман иложи бўлмаяпти, телеграмда битта расмни юклаш учун ярим кун вақт кетяпти. Шунга тестларда енгиллик бўладими?

Юқорида қайд этилганидек, айни пайтда Давлат тест марказида тест топшириқларини соддалаштириш ишлари олиб борилмоқда. булардан ташқари, e-Sinov тизими ва ундан текин фойдаланиш йўлга қўйилган. Тизим орқали абитуриентлар хоҳлаган фандан вариант олиши, саволларга жавоб бериши ва натижасини билиш имконияти мавжуд.

@tentakminds талқини: Тестлар соддалаштирилади, лекин интернетингиз бўлмаса ҳам e-sinov тизимига кириб тест ишлашингиз мумкин.

4. Ҳужжат топшириш қачондан бошланади? Барча мактаблар тўртинчи чоракни онлайн тугатар экан, ҳали давлат имтиҳонлари қандай бўлиши ҳақида тайинли жавоб йўқ, давлат имтиҳони бўлмаса, аттестат ҳам берилмайди, масалан аттестатни кеч олсак, унда нима бўлади?

Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш муддати бўйича ҳозирча ўзгариш йўқ. Бир нарсани билишингизни истардик – абитуриент ҳужжатларини тест синовида яхши натижага эришиб, танловдан муваффақиятли ўтгандан кейин ўзи танлаган олий таълим муассасасига топширади, яъни ўқишга киргандан кейин амалга оширилади. Лекин аввал бошда тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда бу йилдан бошлаб, Давлат тест марказининг расмий расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

@tentakminds талқини: Ҳужжат топшириш Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва ДТМ расмий веб-сайти орқали амалга оширилар экан. Бу абитуриентлар учун анча енгилликлар бермоқда, хусусан энди ҳужжат топширишни уйдан туриб амалга ошириш мумкин бўлади. Лекин шу битта нарсага барибир тушунмадим, буни абитуриентлар ҳам тушунишмаяпти: аттестат йўқ, шунда имтиҳонга қатнашиш мумкинми ёки йўқми? Илтимос, аниқ ва тиниқ жавоб бўлса, яхши бўлар эди.

Ҳурмат ила @tentakminds
Азизлар, яқинда эълон қилинганидек бугун "Таълимда кризис бўладими?" номли ZOOМСAST бўлиб ўтади.

Вебинарга қизиқиш ҳаддан зиёд кўпайиб кетди, чунки рўйхатдан ўтган ва савол билан мурожаат қилган мухлисларимизнинг сони мингдан ортиқ.

Биз юртимизда рузаи рамазон кунларининг кириб келганлиги муносабати билан ZOOMCAST мулоқотимиз вақтини бугун соат 16:00 га кўчирдик, барча бизга мурожаат қилганлар ва мулоқотимизда иштирок этишни хоҳлаган инсонларни мана бу

👉https://zoom.us/j/93178861932


орқали кутиб қоламиз.

Рамазон ойи билан барчангизни чин қалбимиздан табриклаймиз.