PROFI EDUCATION
1.19K subscribers
1.05K photos
94 videos
185 files
727 links
🚀We teach better

🏢Учебный центр в Ташкенте
👨‍🏫Лучшие учителя
🆓2 пробных дня бесплатно

📲 +998787771111 — Алмазар (Беруний)

📲 +998712663066 — Мирзо-Улуғбек (Қорасув)

Возникли вопросы👇
📥t.me/profieducation

Для подробного инфо⤵️
myurls.co/profi
Download Telegram
Forwarded from TentakMinds
“ДТМ”дан латта ҳиди келяпти.

Бир йил олдин ривожланган давлатларда ундай экан, бундай экан деб абиутриентлар учун “бешта фанлик” имтиҳонни жорий қилишган эди, энди қарашса, бешта фан қарғага “невигодний” экан, буёқда “Х вариантлар” савдосига қирон келадиган бўлиб қолди шекилли, секин коронавирус баҳона “бешта фан”ни иккита фанга тушириб қўйишмоқчи.

Албатта бу менинг тахминларим, чунки абитуриентлар жуда яхши билади, ҳар йили тушадиган саволлар, яъни “Х вариантлар” имтиҳон яқинлашганда қаерлардандир чиқиб қолаверади, буни ДТМ ходимларидан сўрасанг, биз билмаймиз деб бақрайиб тураверади. Лекин халқ тилида “Х вариант” деб ном олган нарса ўтган йили ҳам, ундан олдинги йили ҳам бўлди, буни ўтган йилги абитуриентлар яхши билади, иккита фан бўлса, бу йил ҳам бўлиш эҳтимоли юқори, чунки иккита фан саволларини чиқариб юбориш эҳтимоли бешта фанникига қараганда каттароқда.

Энди бир йил бешта фандан тайёргарлик кўрган абитуриент вақтига ва пулига куйиб қолаверади, ҳа, майли билим ўзига қолади дейишингиз мумкин, лекин бир ташкилотнинг ўзи билганча иш қилишидан ота-она ва абитуриент жабр кўрмоқда, ахир репититор ёллаб тайёргарлик кўрган, пул ва вақт сарфланган.

Энди ҳам айтаман, ҳам қайтаман сериалининг иккинчи фасли эфирда кетмоқда. Юридик университет фанлар блокини ўзгартиришда ҳам худди шунақа қилиб йил ўртасида қовун туширган эди, бу қачонгача давом этади.

Нимадан қурқиб бешта фанни иккита фанга ўзгартирмоқчисиз, ҳурматли Мажид Каримов?

Умуман лафз деган нарса борми? Бор бўлса, ҳеч бўлмаса, бир йил ушлаб туринглар, кейин майли Хитойники экан, бузилиб қолди деб иккита фанга ўзгартириб қўяверасизлар. Бир йил хирмон сал мундоқроқ бўлса, ҳеч нарса қилмайди.

@tentakminds
Forwarded from TentakMinds
​​Абитуриентлар нечта фандан имтиҳон топширади?

Бундан икки кун олдин ДТМ иккита фандан имтиҳон бўлиши режалаштиралаётганини бутун оммага эълон қилган эди, бугун MY5 каналида тестлар бешта фандан бўлади, лекин осон саволлар сони кўпаяди деган хабар тарқалди.

Яхши менинг фикрларим тентакона экан, ДТМ ҳеч бўлмаса, ўз сайтида тентакона бўлмаган аниқ қарор айта оладими?

Ўтган кунлар давомида абитуриентларни энг қизиқтирган саволлар туркумини эълон қиламан:

- Нечта фандан имтиҳон бўлар экан?

- Қачон аниқ бўлар экан?

- Биз нима қилайлик, кейинги ойга репититорларимизга пул тўлашимиз керак? Шунда иккита репититорга пул тўлайликми ёки бештага?

- Адабиёт (литература) фанидан мактаб дарсликларидан ташқари тест тузиладиган қўшимча адабиётлар рўйхати ҳам эълон қилинган эди, саволлар соддалашганда шу китоблардан тестлар тушадими ёки йўқми?

- Математика фанида информатикани чиқариб юборишган эди, бу йил яна қўшилади деган гап бор, шуни аниқ айтишсин.

- Ўзи осонлашади деганда нима назарда тутилади, шунга ҳам аниқ жавоб йўқ.

Аслида саволлар бундан ҳам кўп, лекин ДТМ ҳали ҳам бир қарорга келмади, қачон келиши ҳам номаълум бўлиб қолмоқда, бу эса абитуриентларда иккиланишни юзага келтирмоқда.

Умуман Мажид Каримов раҳбарлиги остидаги бу ташкилот нега бундай қилаётгани ҳақида аниқ тушунча берадиган одам борми?

Агар бундан бошқа саволлар бўлса, изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

@tentakminds “вапше” чалкашиб кетди.
Forwarded from TentakMinds
ДТМ мушук сичқон ўйнаяпти.

Шу ҳар йили ёз яқинлашаверган сари юртимиз ёшларининг асосий дарди имтиҳонлар бўлиб қолади, неча йиллардан бери бу ўзгармайди, лекин бу йил саволлар ҳар йилгидан кўпайиб кетяпти, лекин ДТМ мум тишлаб олган ёки Мажид Каримов раҳбарлигидаги ташкилот абитуриентлар билан мушук сичқон ўйнашни жуда яхши кўради.

Бир кун чиқиб иккита фан бўлади, кейин яна бешта фан, кейин яна иккита фан - хуллас ҳаммаси чалкаш.

Зак, зак, законний жавоб кутиб абитуриент столбани ушлаб ўтираверади.

Майли, нечта фан бўлиши бир гап бўлар, ҳозир яна бир бошқа савол чиқиб қолди.

Абитуриентлар сўрашяпти, мен жисмоний тарбия олийгоҳига топширмоқчи эдим, шунда биз тест топширмаймиз, ижодий имтиҳонларимиз қанақа бўлади? Худди шу савол театр ва рассомчилик йўналишига топширмоқчи бўлган абитуриентларда ҳам юзага келмоқда.

Ҳурматли Мажид Каримов, тасаввур қилинг абитуриент Жисмоний тарбия олийгоҳининг Яккакураш спорт турлари факультетига топширмоқчи, уларга ҳам уч квадрад метрли масофа сақланадими? Ёки абитуриент ўзи билан ўзи жанг қилиб ўқишга кириб кетаверадими? Кечирасиз, бу абитуриентларнинг саволи, меники эмас.

Яна бир абитуриент ёзмоқда: уч метрдан туриб яккакурашда любойига жавоб...

Пост тугади.

@tentakminds