PROFI EDUCATION
1.19K subscribers
1.05K photos
94 videos
185 files
727 links
🚀We teach better

🏢Учебный центр в Ташкенте
👨‍🏫Лучшие учителя
🆓2 пробных дня бесплатно

📲 +998787771111 — Алмазар (Беруний)

📲 +998712663066 — Мирзо-Улуғбек (Қорасув)

Возникли вопросы👇
📥t.me/profieducation

Для подробного инфо⤵️
myurls.co/profi
Download Telegram
Forwarded from TentakMinds
Қонун ўйинчоқ бўлса, бўлажак юрист гўр бўлармиди?

Миллатни қашшоқ ва саводсиз қилиш учун ҳозир уруш қилиш шарт эмас. Қонунларни тез-тез давлат ўзига мослаб алмаштириб тўрса, тил ва алифбони имкон борича ҳар хил усуллар билан ўзгартириб турса, миллат ўзидан ўзи саводсизлашиб бошқа давлатлар қўлида ўйинчоқ бўлиб қолаверади.

Атиги бир ярим йил олдин юридик университетига кириш имтиҳонларидаги фанлар рўйхатида катта ўзгариш бўлди, ростини айтсам, бундай ўзгариш жуда тўғри қарор эди.

Олдин юридик университетига кириш учун абитуриентлар қўйидаги учта фандан имтиҳон топширишар эди:

1. Тарих
2. Она тили ва адабиёти
3. Хорижий тил.

2018 йил февраль ойида адлия вазирлигининг қарорига кўра бу фанлар рўйхатида қўйидагича ўзгариш бўлди:

1. Она тили ва адабиёти
2. Хорижий тил
3. Тарих

Мундоқ ўйлаб қаралса, жуда тўғри қилинган эди, чунки ҳуқуқшунос учун биринчи навбатда тил муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай юристнинг қуроли бу қалам ва қоғоз. Юридик университетга кираман деган абитуриентларнинг кўпчилиги ариза ёзишни билишмас эди, лекин тарихни қори акаларга ўхшаб ёдлаб олишган эди.

Абитуриентлар икки йил биринчи блок сифатида она тили ва адабиёт фанидан имтиҳон топширишди, иккинчи блок бўлмиш хорижий тилни ҳам абитуриентлар чуқур ўзлаштира бошлашди, чунки инглиз тили уларнинг иккинчи блоги бўлиб қолди, яъни 2.2 балл бериладиган фанни чуқурроқ ўзлаштира бошлашди.

Энди тарихни қоридек ёдлашлар эсдан чиқаётган эди, эндигина тарихни умумий гуманитар фан сифатида ўқишни бошлаган абитуриентлар йил ўртасида Давлат тест марказидан қақшатқич зарбани қабул қилиб олишди.

Энди абитуриентлар юридик университетга кириш учун мажбурий фанлар сифатида:

1. Она тили (15 та савол)
2. Математика (15 та савол)
3. Ўзбекистон тарихи (15 та савол)

Шунингдек йўналишга мос фанлар:

1. Хорижий тил (30 та савол)
2. Тарих (Ўзбекистон ва Жаҳон тарихидан 30 та савол)


Эътибор берганингиздек бу ҳолатда абитуриент Ўзбекистон тарихидан икки марта имтиҳон топширишга мажбур.

Кейин яна бир нарса энди абитуриентлар адабиёт фанини ҳам ўқишлари шарт эмас, чунки мажбурий фанлар рўйхатида фақатгина она-тили фани ёзилган. Менимча юристлар ҳаддан зиёд адабиётни яхши билишади, шунинг учун бу билан уларнинг бошини қотиришимиз шарт эмас деб ўйлашган.

Ҳаммасидан ҳам қизиғи, ушбу қарор йил ўртасида абитуриентларга маълум қилинмоқда, ҳозиргача абитуриентнинг адабиёт фанидан тайёргарлик кўргани, репититорларга қатнаб пул сарфлагани, шунингдек Жаҳон тарихидан тайёргарлик кўрмагани ҳисобга олиш умуман шарт эмас. Абитуриент ҳам одамми, унинг фикри сариқ чақалик ҳам пул эмас.

Умуман тарих фанини асосий фан сифатида юридик университет абитуриентларига қайтариш жуда катта хато бўлди, чунки йигирма йилдан ортиқ юридик университетга кириш учун абитуриентлар тарих фанидан биринчи блок сифатида имтиҳон топшириб келишди, натижа нима бўлди? Аксарият ҳолларда саводсиз ва илмсиз юристлар етишиб чиқишди, буни қабул қилинаётган қонунларимизда ҳам кўришимиз мумкин.

Тасаввур қилинг, сиз бир ҳуқуқшуноснинг олдига ишингиз тушиб бордингиз, сизга унинг тарихни қай даражада билиши қизиқтирадими? Ёки сиз юристнинг олдига бориб фалон йили, фалон жангда қатнашган лашкарлар сони неча нафар эди деб савол берасизми?

Ҳали ўқишга кирмасдан туриб адолатсизлик қурбони бўлаётган юристдан келажакда биз нимани кутишимиз мумкин. Менимча, бу тентак қарорларни тўхтатиш вақти келди, нега битта ташкилотда ўтирган тўртта “қоринбой амалдор” миллионлаб абитуриентларнинг тақдирини ҳал қилиши керак?

Бу каби тентак қарор чиқарадиганларнинг ҳам боласи бормикан-а?
@tentakminds
Forwarded from 🤝Rahbar va xodim🤝 (☆admin☆)
Раҳбарлар "ҳар қандай ўлчамда, ёшда, шаклда ва шароитда" бўлишади. Ва шунга қарамай, раҳбарлар, улар жуда бошқача бўлишига қарамай, дарҳол эътиборга олишади. Ҳақиқий раҳбар билан одамлар доимий равишда ажойиб натижаларни кўрсатмоқдалар. Лидернинг буюклиги ўз кучида эмас, балки унинг атрофидаги одамларга куч бериш қобилиятидадир. Агар сиз муваффақиятга эришган бўлсангиз ҳам, лекин сиз издошларни тайёрламаган бўлсангиз, демак сизнинг ғалабангиз мукаммал эмас. Агар ходимнинг асосий вазифаси унга юкланган ишни бажариш бўлса, унда раҳбарнинг асосий вазифаси уларга ишониб топширилган ишни бажариши учун одамларнинг ривожланишига ёрдам беришдир.


Сиз ҳам бизга қўшилинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE1p0TAajCSX9GG-Pg
Forwarded from TentakMinds
Ўз юртида ўзбек тилида гаплаша олмаган ўзбегим!

Кеча бир дўстим билан пойтахтимизда янги очилган Black Star Burger тамаддихонасига кирдик. Бу бренд номи остида Россияда жуда кўп жойларда fast food тамаддихоналари очилган. Бу бренднинг расмий ҳамкори ва асосчиларидан бири россиялик шоубизнес юлдузи Тимати ҳисобланади.

Тошкентдаги филиалида асосан ёшлардан иборат жамоа хизмат кўрсатишар экан. Биз ҳам кассада навбатга турдик, чунки ўзингиз ёқтирган таомни кассада буюртма бериб жойида пулини тўлаб буюртмангиз тайёр бўлишини кутар экансиз. Бизга кўринишидан ўзбеклиги юзи ва кўзига уфуриб турган Искандар исмли йигит хизмат кўрсата бошлади. Қўйида суҳбатимизни тўлиқ шаклда баён қилиб ўтмоқчиман:

Искандар: Здравствуйте, что пожелаете?
Мен: Ассалому алайкум, бизга иккита товуқли бургер, иккита чой берсангиз.
Искандар: Два бургера, два чая, да?
Мен: Ҳа.
Искандар: Чай зелёный или черный?
Мен: Битта қора, битта кўк.
Искандар: Еще что-нибудь будете?
Мен: Эээ, менга қара, ука, ўзбекмисан?
Искандар: Да
Мен: Нимага боядан бери мен ўзбекча гапиряпман, сен менга русча жавоб беряпсан?
Искандар (биров эшитиб қолмасин дея паст овозда): Ака, бизга мумкинмас ўзбекча гапириш.

Нафасим ичимга қайтди, иштаҳам бўғилди, дунё кўзимга тор кўриниб кетди. Наҳот русларга ўз юртимизда ҳам қул бўлсак, наҳот шунча йиллик қуллик етмаган бўлса?

Ўзбекча гапирсам, ишсиз қоламан дея кўзини рус оғаларига мўлтиллатиб турган ўзбегим.
Ўз юртида ўз тилида гапира олмаган ўзбегим.
Бутун умр қулликка маҳкум бўлган ўзбегим.

Номинг қора, ўзинг қора, ичинг қора бургер!

Дўстим иккаламиз секин кафедан чиқиб кетдик, маҳзун хайрлашдик.
@tentakminds 😓
Янги йилда янги мактабда таҳсил олинг!

Ҳар қандай мактабнинг юраги ўша мактабда фаолият юритаётган профессионал ва маҳоратли ўқитувчилардир. Ўқитувчининг маҳоратига ўқувчининг келажаги билан ўзаро чамбарчас боғланган.

Юқори малакали ва ўз ишининг усталари бўлган ўқитувчиларни сиз албатта PROFI EDUCATION компаниясига тегишли
PROFI SCHOOL хусусий мактабидан топишингиз мумкин.

Profi school – хусусий мактаблар тармоғи математика ва хорижий тилларга ихтисослашган бўлиб, дарс машғулотлари кўп йиллик тажрибага эга етук ўқитувчилар томонидан эрталабки 8:30 дан кечки 17:30 қадар олиб борилади.

Мактабда ўқувчилар мактаб дастуридан ташқари қўйидаги фан ва машғулотлардан қўшимча билимларга эга бўлишади.

• Ментал арифметика (1-4 синфлар учун)
• Корейс тили (Миробод туманидаги филиалда)
• Араб тили (Олмазор туманидаги филиалда)
• Актёрлик маҳорати
• Спорт тўгараклари
• Хореография
• ИЗО
• Шахмат


Profi School мактабида уч маҳал соғлом ва витаминли овқатланиш тартиби йўлга қўйилган. Шунингдек ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида мактаб автобуси хизмати ҳам ташкил қилинган. Автобус эрталаб ўқувчиларни уйларидан олиб кетади ва барча дарс машғулотлари тугагач яна уйларига олиб келиб қўяди.

Бундан ташқари мактаб ўқувчилари учун театр, музей, табиатга сайёҳатлар уюштирилади. Энг асосийси фарзандингиз Profi School мактабида ўзи учун битмас туганмас мотивация манбаини топади, ўқишга бўлган иштиёқи янада ортади.

10 ва 11 синф ўқувчилари мактаб дарсларидан ташқари ўзлари танлаган йўналишлари бўйича олийгоҳга кириш имтиҳонларига ҳам мукаммал тайёргарлик кўришади. Натижада ҳеч бир қўшимча репититорларга боришга эҳтиёж қолмайди.

Profi School мактаби 2020 йил учун қўйидаги нархлар белгиланган:
• 2 230 000 сум/бир ойга (1-9 синфлар)
• 2 890 000 сум/бир ойга (10-11 синфлар)

🗣🗣🗣Шошилинг жойлар чегараланган!

Телефонлар:

+99871 293 1666
+99895 340 6606
+99895 341 6606

https://t.me/ProfiSchool
Instagram.com/profi.school.uz
Facebook.com/profi.school.uz
Обязательно поступать в вуз или диплома о получении среднего образования достаточно? 🤔

Мы в Profi Education часто слышим этот вопрос от абитуриентов. Наше мнение - однозначно поступать. И вот несколько причин:

получение более глубоких и специализированных знаний
возможность участия в отечественных и международных научных мероприятиях и конкурсах
как следствие из предыдущего пункта - получение гранта, стажировка и обучение за рубежом.
у дипломированного специалиста больше возможностей и легче карьерный рост
образование - лучшая инвестиция в будущее.

Убедили?

Приходи на подготовительные курсы в Profi Education - сделаем этот важный шаг вместе.
Forwarded from TentakMinds
Янги йилда янгича таълим!

2019-йилнинг 28 декабрида Халқ таълим вазири Ш.Х. Шерматовнинг 405-сонли буйруғига асосан умумий ўрта таълим мактабларида 10-11 синфларда вариатив (ўзгарувчан) ўқув режалари асосида таълим бериш 2019-2020-ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб амалга оширилади.

Қисқача тушунтирадиган бўлсак, бу буйруққа асосан энди 10-11-синфларда барча фанлар эмас, балки ўзлари танлаган йўналишларига мувофиқ фанлар ўтилади.

Масалан 11-синфда ўқиётган ўқувчи Тошкент Тиббиёт Академиясига ўқишга топширмоқчи, бу олийгоҳга кириш учун абитуриент кимё, биология, математика, она-тили, тарих фанларидан имтиҳон топширади, демак бу ўқувчи шу йўналишга мос фанларни танлайди ва айнан шу фанлар бўйича чуқур тайёргарлик кўради. Бу фанлар танлов фанлар дейилади ва бу фанлар ўқувчи, ота-она, мактаб ва ўқитувчиларнинг розилиги асосида танланади.

Танлов синфини ташкил этиш учун қуйидаги йўналишлар тавсия этилади:
биринчи йўналиш: хорижий тил ва филология йўналиши;
иккинчи йўналиш: молия – иқтисод йўналиши;
учинчи йўналиш: технология йўналиши;
тўртинчи йўналиш: табиий фанлар йўналиши;
бешинчи йўналиш: ижтимоий-гуманитар йўналиш.

Танлов синфи йўналиши 10-, 11-синфлар кесимида ўқувчилар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали аниқланади. Бунда, бир нафар ўқувчи фақат битта йўналишни танлайди. Умумтаълим мактабида барча йўналишларда танлов синфлари очилиши талаб этилмайди.

Ўқувчилар ўртасида сўровнома ўтказиш ва натижасини умумлаштириш учун мактабда танлов комиссияси тузилади. Танлов комиссияси таркибига мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, психолог, амалдаги синф раҳбарлари, фан метод бирлашмалари раҳбарлари ва ота-оналар қўмитаси раиси киритилади;

Бунда, танлов комиссияси аъзолари таркибига ўқувчиларнинг ота-оналари ва тегишли йўналишдаги фан ўқитувчилари киритилишига йўл қўйилмайди (ота-оналар қўмитаси раиси ва фан метод бирлашмалари раҳбарлари бундан мустасно).

Танлов синфи учун вариатив ўқув режани тузишда 2019-2020 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режада 10-11-синфларга ажратилган умумий дарс соатлари миқдори асос қилиб олинади. Бунда, ҳафталик умумий соатлар миқдори 10-синфда 30 соатни, 11-синфда 31 соатни ташкил этади.

Танлов синфида вариатив (ўзгарувчан) ўқув режани тажриба-синовдан ўтказишда қуйидаги 8 та мажбурий фан ўқитилади:
Она тили ва адабиёти,
Ўзбек тили/рус тили,
Чет тили,
Тарих,
Математика,
Информатика,
Маънавият асослари,
Жисмоний тарбия;

Яъни ўқувчи қайси йўналишни танлашидан қатъий назар юқоридаги фанлар мажбурий ўтилади. Бу ҳам яхши янгилик чунки, ҳозирда математика, она-тили ва адабиёти, чет тили деярли барча йўналишларда бор.

Яна ўша тиббиёт йўналишига қайтадиган бўлсак, ўқувчи-абитуриент ўз йўналиши доирасидаги кимё, биология, математика, тарих, она-тили фанларидан ташқари чет тили, рус тили, информатика, жисмоний тарбия, маънавият асослари(тарбия) дарсларини ҳам ўзлаштириши шарт. Эътибор беринг бу фанлар ҳам ҳозирда жуда зарур фанлар ҳисобланади.

Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган таълим муассасаларида “Ўзбек тили” 10-11-синфларда 3 соатдан ўқитилади; таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларда “Рус тили” 10-11-синфларда 2 соатдан ўқитилади ва қолган 1 соат эса “Она тили ва адабиёти” фанига қўшиб берилади.

Ўқувчилар томонидан танланган йўналишга оид фанлар танлов фанлари ҳисобланади. Танлов синфида мажбурий фанлар билан бирга танлов фанлари ҳам ўқитилади ва танлов фанлари учун ҳафтада 10-синфда жами 11 соат, 11-синфда 11,5 соат ажратилади.

Мен бу қарорни бу йил абитуриентлар учун биринчи совға деб ҳисоблайман, чунки тайёргарлик кўраётган абитуриент учун ҳар бир дақиқа муҳим ҳисобланади ва мактабдаги дарслар абитуриент-ўқувчи учун ортиқча юк бўлаётган эди.

Шерзод Шерматовга бу буйруқ учун алоҳида раҳмат.
@tentakminds каналини кўзатишда давом этинг, яна бир бор янги йилингиз билан. 🤪
👍👍👍 Друзья, нас в youtube стало 30 тысяч! Очень скоро будут новые видеоуроки по всем предметам. Присоединяйтесь к нам! Будет все cool! Бесплатно, профессионально, не выходя из дома! Ссылка на youtube прямо здесь!
👇👇👇

https://www.youtube.com/channel/UCEOvmKMWMs9xWepADgOHIDw

👍👍👍 Дўстлар, бизнинг youtube каналимиздаги мухлисларимиз сони 30 минг нафарга етди. Жуда тез кунларда барча фанлардан янги видео дарсларни юклаймиз. Бизга қўшилинг, барчаси ажойиб бўлади. Уйингиздан туриб бир сўм ҳам пул харажат қилмасдан билим олинг.
Youtube каналимизга мана бу ҳавола орқали боғланинг!
👇👇👇

https://www.youtube.com/channel/UCEOvmKMWMs9xWepADgOHIDw
МЫ СНЯЛИ ВИДЕОУРОКИ СО ШКОЛЬНИЦАМИ ⠀📽 ⠀ ⠀

Вчера наша съемочная команда, с участием отдела маркетинга и учениц школы сняли 4 обучающих видео. ⠀

Наши ученицы первый раз пробуют себя в такой роли. Было страшно, но они справились.
Эти видео мы сделали для вас, поэтому руководствуемся вашим мнением.

Если вам понравится, мы будем снимать дальше.
Пишите свои мысли в комментария. Вам было интересно? ⠀ ⠀
На видео @mashakhat ❤️
#блогташкент #видеоуроки #биология #instatashkent #tashkent_uz #videotashkent #profieducation #интересныефакты #интересныеидеи
Какая форма одежды в школе вам нравиться больше?
Anonymous Poll
35%
Школьная форма
65%
Свободная форма
Команда Profi Education делает ребрендинг!😉 Мы подготовили 2 варианта лого и нам очень важно услышать ваше мнение.
Выберите какой вариант вам нравиться больше?
Anonymous Poll
47%
1
53%
2
Forwarded from 7-QADAM
"7-Қадам" лойиҳаси ижодкорлари мурғак қалбларга ёруғлик олиб кириш, болажонларнинг соғайиб кетиши учун бошлаган савобли ишини янги йилда яхши ниятлар билан давом эттиради.

Лойиҳамизнинг жорий йилдаги дастлабки меҳмони- Profi Education компанияси асосчиси Бектош Ҳотамов.

Саховатпеша юртдошларимизнинг ёрдами билан бугун қорақалпоғистонлик Исломжонга 4 млн сўм хайрия қилинди.

Бугун 21:30 да «Ёшлар» телеканалида кўрсатувнинг тўлиқ версиясини кўринг!

"7-Қадам" лойиҳасига сўм шаклида эҳсон қилиш учун 8600041735361165 карта рақамига, хорижий валюта шаклида 4187820000122182 visa карта рақамига пул ўтказишингиз мумкин. Нақд кўринишдаги маблағлар эса белгиланган тартибда канал админи томонидан қабул қилинади. Мурожаат учун: @kompas_uz_admin

"7- қадам" лойиҳасининг расмий саҳифалари👇
Telegram | Facebook | Instagram |You Tube
Forwarded from TentakMinds
Тракторчи!

Ўтган асрнинг 60-йилларида Италияда Феррари спорт-машиналари жуда катта машҳурликка эришган эди. Феррари ўша пайтларда ҳам фақат бойларга хос машина ҳисобланар эди.

Ўша даврда Италияда трактор ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бошқа бир механик ҳам фаолият олиб борар эди. У ҳам фермерлар учун трактор ишлаб чиқарар ва Италияда бу тракторлар анча машҳурликка эришган эди.

Бир куни ўша механик Энзо Феррарига “Феррари” камчиликларини айтади ва уни тузатиш учун унга ёрдам бера олишини билдиради.

Шунда ўзига ишончи баланд Энзо: “мен энди бир ками бир тракторчидан ёрдам сўрашим қолувди, бор тракторингни ҳайда” деб жавоб беради.

Бу сўзлар механикнинг нафсониятига тегади ва у Энзога қарата шундай дейди: “мен сенга ҳали ҳақиқий спорт-машинаси қандай бўлишини кўрсатиб қўяман ва бу гапларингга пушаймон ейсан”.

Ўша механикнинг исми Ферручио Ламборжини эди.

Агар кимдир сизга ишонмаса, унга бу ҳикояни кўрсатиб қўйинг, ҳали ҳаммаси олдинда.
Кунингиз хайрли ўтсин.

@tentakminds👍😉