PROFI EDUCATION
1.17K subscribers
1.05K photos
94 videos
185 files
727 links
🚀We teach better

🏢Учебный центр в Ташкенте
👨‍🏫Лучшие учителя
🆓2 пробных дня бесплатно

📲 +998787771111 — Алмазар (Беруний)

📲 +998712663066 — Мирзо-Улуғбек (Қорасув)

Возникли вопросы👇
📥t.me/profieducation

Для подробного инфо⤵️
myurls.co/profi
Download Telegram
AЛАМЛИ ХАТО

Яқиндагина онасидан айрилган йигит тушкун кайфиятда дўстига қўнғироқ қилди. Гўшакни чиройли овозли қиз кўтарди. Йигит адашиб тушганини пайқаб, гўшакни қўймоқчи бўлди. Лекин нимадир бундай қилишга йўл қўймас, қиз билан дардлашгиси келарди. Йигит гап бошлади:
-Алло...
-Эшитяпман, гапираверинг,- жавоб берди қиз.
-Айтингчи, сизнинг онангиз борми?
-Нимаа?!
-Онангиз ҳаётмилар?-сўради йигит.

Нариги томондан эса қизнинг билинар-билинмас йиғлагани эшитиларди. Йигитнинг қўққисдан бундай савол беришининг сабаби бир ой олдин онаси вафот этгани, айрилиқ юрак бағрини ўртаётгани эди. Агарда қиздан онаси борлигини эшитса бахтли инсон эканлигини, онасини янада асраб-авайлашини айтмоқчи эди. Қизнинг йиғлаб юборганидан билдики иккисининг ҳам дарди бир экан. Юракларидаги ана шу дард иккисини ҳамсуҳбат бўлишга ундади. Бир-бирларига тасалли беришди. Йигит қиздан яна қўнғироқ қилишга руҳсат олгач хайрлашишди.

Энди улар тез-тез қўнғироқлашиб туришар, қизнинг қўллаб- қувватлашлари, маслаҳатлари билан йигит оёққа тура бошлади. Янги иш топди, ғайрат билан, ҳаётга бўлган қизиқиши ортиб борарди. Бунинг учун уни ҳаётга қайтарган фариштаси Мафтунадан миннатдор бўларди. Улар бошқа-бошқа шаҳарда яшардилар. Бир куни йигит ҳаммаданда гўзал қиёфада тасаввур қилувчи фариштаси билан учрашмоқчи бўлди. Учрашгач унга бўлган пинҳона севгисини изҳор этишни ният қилди.

Учрашув куни белгиланди ва улар бир-бирини қуйидагича таниб олишни режалаштиришди: Йигит ҳарбий кийимда, қўлида Мафтуна ёқтирган атиргул ғунчасини ушлаганча поезддан тушиб келади. Мафтуна эса вокзалда, қўлида ўзи севиб ўқийдигани Булгаковнинг "Уста ва Маргарита" китоби бўлади.... Ниҳоят учрашув санаси етиб келди. Йигит ҳаяжон билан поезддан тушди. Вокзалда одам сийрак эди. Йигит китоб ушлаб олган қизни қидирди ва топди...

Топди-ю фикрлари алғов- далғов бўлиб кетти. "Уста ва Маргарита"ни ушлаб олган қиз ногиронлик аравачасида ўтирарди..... Йигитнинг ҳаёллари чалкашиб кетди. Ўзига келиб қараганда эса қизнинг ёнига келиб қолган, қиз ҳам унга тикилиб турарди. "Ахир нима бўлганда ҳам бу ўша - менинг фариштамку, менга унинг қандайлигини аҳамияти йўқ" ўйлади йигит. Аммо сониялар ичида фикридан қайтди, ичида нимадир "ааир у ногирон экан-ку, кет бу ердан кет, кет!" деган овоз исён кўтарарди. Йигит иккинчи овозга қулоқ тутди.

-Мени кечиринг, мен... мен бундай бўлишини ҳатто хаёлимга ҳам келтирмагандим. Сиз кутган йигит мен эмасман,- деди-ю ортига ўгирилди. Ногирон қиз ёнидаги ўриндиқда ўтирган қизга гап бошлади:
-Мафтуна, сен кутаётган йигит шумиди?
Йигит суҳбатдан таққа тўхтади-ю ортига ўгирилди. Ҳатто тасаввурларидан ҳам гўзал, ҳақиқаттанда фариштамонанд қиз унга алам ва нафрат билан тикилиб турарди. "А!.. Шу эканда Мафтуна, Эҳҳҳҳ... Нималар қилиб қўйдим" ўйларди йигит.
-Йўқ опа, биз кутаётган йигит бу эмас, тасаввуримдаги олийжаноб йигит асли бўлмаган экан ҳам, ҳаммаси сароб!
Мафтуна шундай дедию аравачадаги опасини судраб кета бошлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Бир лаҳзалик тубанлик, худбинлик кўзларини кўр қилиб қўйганини, энди Мафтунани бир умрга йўқотиб қўйганини тушуниб етганди. Йигит фариштасининг ортидан чексиз пушаймонлик, айбдорлик ҳисси билан термулиб турар, Мафтуна эса ногиронлик аравачасидаги опаси билан тобора ундан узоқлашиб борарди... Йигит бир лаҳзага шайтоннинг гапига киргани учун, энди бир умр ўзидан нафратланиб ўтади!


🎓 @profieducation_group
Устозимизга «Бир толиби илм қачон овқат еса, расмга тушиб, ижтимоий тармоқларга жойлайди», дедик. «У илм толиби эмас, қорин толиби экан», дедилар.

🎓 @profieducation_group
Жаннат оналар оёғи остидадур...

🎓 @profieducation_group
«Замон менга одоб берди,
сабр мени тарбиялади,
сукут менга қаноат бахш этди,
тамасизлик мени бой қилди.
Ўтган кунлардан йиғилган тажриба мени шу даражада мустаҳкам қилдики, менга насиҳат қиладиганлар мендан насиҳат оладиган бўлди».
«Унванул байан» китобидан

🎓 @profieducation_group
​​Тошкентдаги коллежда ўқиб, Корея университетларига имтиҳонсиз ўқишга кириш мумкин бўлармиш

Тошкентда 20 сентябрь куни қизиқ бир ўқув муассасаси иш бошларкан. Аниқроғи, Тошкент ахорот технологиялари касб-ҳунар коллежида ўзбек-корейс IT-факультети очилади, деб хабар беришяпти.

Айтишларича, бу Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ва Жанубий Кореядаги Ульсан коллежининг қўшма лойиҳаси. Қўшма факультет «АКТ конвергенцияси» ва «Электрон бизнес» йўналишлари бўйича ўқитади.

Таълимнинг биринчи йилида талабалар Тошкентда ўқийди, махсус фанлар ўзлаштириш билан бирга корейс ва инглиз тилларини чуқурлаштирилган тарзда ўрганади.

Янги факультет учун коллежнинг олтинчи қавати ажратилган бўлиб, худди Ульсан коллежи намунасида қайта таъмирланиб, жиҳозланган. Барчаси Корея томонининг ҳисобидан бажарилган.

Биринчи курсни Тошкентда тамомлаган талабаларга Ўзбекистон намунасидаги диплом топширилади. Улар иккинчи курсни Жанубий Кореянинг ўзида, Ульсан коллежида давом эттиради.

Корейс коллежидаги бир йиллик ўқишдан сўнг талабаларга халқаро намунадаги диплом топширилади — бу ҳужжат билан улар Ульсан университетига ёки Жанубий Кореянинг исталган бошқа университетига ҳеч қандай имтиҳонларсиз дарҳол бакалавриатнинг учинчи курсига ўқишга кириши мумкин, дейишяпти.

Қўшма факультетнинг ўқув дастури Ульсан коллежининг ўқув-методик материаллари базасида тайёрланган бўлиб, деярли барча фанлар Ўзбекистон учун янги ҳисобланади. Ушбу ўқув муассасага доир энг асосий, энг муҳим янгиликни эътиборсиз қолдирманг — Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг бу факультетида ўқиш пуллик.

🎓 @profieducation_group
“Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро автомобиль мактаби ўқитувчиси ушланди

Батафсил:
👉 https://kun.uz/69802587

🎓 @profieducation_group
АГАР СИЗГА, ҲЕЧ НАРСАНИ УДДАЛАЙ ОЛМАСЛИГИНГИЗНИ АЙТИШСА, ҚУЙИДАГИ ФАКТЛАРНИ ЁДГА ОЛИНГ:

☑️ Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газетадан ишдан ҳайдалган.

☑️ Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилятсиз деб ҳисоблаган.

☑️ Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.

☑️ Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқтувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолган деб таъкидлаган.

☑️ Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: - Менинг ўғлим ахмоқ. У 3 сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, - деган экан.

☑️ Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.

☑️ Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман деганда, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган. Лекин бир неча ойдан сўнг, унинг радиоси кўпчилик денгизчиларни ҳаётини сақлаб қолган.

🎓 @profieducation_group
Китоб моҳиятини англашга ёрдам берадиган 4 ёндашув

Китоблар олами – сайёрадаги энг консерватив олам бўлса керак. Ҳар иккинчи китобхон китоб борасида танқидларга учрайди: керакли адабиётни ўқимаяпсан, қизиқарли бўлмаган китобни ярмида ташлаб кетдинг, ахир уни охиригача ўқишинг керак эди-ку! Мутолаага осонроқ муносабатда бўлиб, кўпроқ нарсани эслаб қолиш ва албатта ундан завқ олишда ёрдам берадиган ёндашувлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Китобни якунлашингиз шарт эмас
Балки китоб қизиқарли бўлиб чиқмагандир? У ҳолда қимматли вақтни сарф этишдан не маъно? Яхшиси бошқа қизиқроқ китоб мутолаасини бошлаган маъқул. Иккинчи сабаб асосан нон-фикшен жанридаги илмий-оммабоп китобларга тегишли. Баъзида китобнинг муайян жиҳатларига қизиқасиз, бироқ ичингиздаги бошқа бир овоз барини ўқишга мажбурлайди. Унга қулоқ солманг. Кераклисини ўқинг. Вақтни беҳуда сарфламанг.
Маълумотни ўзлаштиринг
Балки, замонавий одам кунига 500 мингга яқин сўздан фойдаланишини тасаввур этиш қийиндир. Бу «Уруш ва тинчлик» ҳажмидан ортади. Гап китоблар, интернетдаги маълумотлар ва бошқалар ҳақида. Ахборот дунёсининг энг катта муаммоси: маълумотларнинг кичик қисминигина ўзлаштирамиз. Шунинг учун ўқилган китоб бир неча кундан кейин хаёлимиздан кўтарилади.
Маълумотни ўзлаштиришни ўрганинг. Унинг устида ишланг. Билиб олган фактларингиз ҳақида ўйланг. Дўстларингиз билан муҳокама қилинг. Ўз ижтимоий тармоқларингизда бу ҳақида ёзинг. Маълумотга қанча кўп вақт сарфласангиз, у хотирангизда узоқ вақтга ўрин топиш эҳтимоли ортади.

Парчаларни қайтадан ўқинг
Бу кўпинча нон-фикшен китобларга тегишли. Агар бирор маълумотни ёдда қолдиришни истасангиз, китобни ўқиб бўлгач, эртаси куни энг муҳим жойларини қайтадан ўқиш тавсия этилади. Маълумотни қайта ўзлаштириш билан бирга бу ўқилганларни яхшироқ эслаб қолишда ёрдам беради.
Мутолаага инструмент каби муносабатда бўлинг
Мутолаа маълумотни ўзлаштиришнинг бошқа усуллари каби бизга билим ва кўникма олишда зарур. Буни англасангиз, мутолаа жараёнига хотиржамлик билан муносабатда бўласиз.
Сиз китобларни  ёқтирасизми? Уларга муносабатингиз қандай?

🎓 @profieducation_group
Олийгоҳларда тўлов-контрактни тўлаш муддати узайтирилди

Батафсил:
👉 https://kun.uz/14605866

🎓 @profieducation_group
1-КУРС ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Давлат қабул комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги 9-сонли баёнига мувофиқ ОТМларга жорий йилда бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун контрактнинг ярмини тўлаш муддати 15 сентябрдан 30 сентябрга қадар узайтирилди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

🎓 @profieducation_group
“Profi Education”da o’qib talaba bo’lgan abituriyentlar diqqatiga!!! 2017-2018 yil o’quv yili uchun “Spark” aksiyasining taqdirlash marosimi 2018 yil 30-sentabr kuni poytaxtimizdagi “EcoPark” bog’ida bo’lib o’tadi. Tadbir soat 17:00 da boshlanadi, taklifnomalarni ma’muriyatdan olib ketishingiz mumkin. Taklifnomasiz aksiyada ishtirok etolmaysiz, bundan tashqari ota-onangiz yoki ulardan biri tadbirga kelishlari shart. Hurmat bilan Profi Education ma’muriyati.
Хушхабар: ​республикадаги яна 9та ОТМга қўшимча квоталар берилди

Ўзбекистондаги 9та олий таълим муассасасида 2018/2019 ўқув йилги ўқиш учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича қўшимча қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига таянган ҳолда  Kun.uz мухбири ​хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, қўшимча қабул квотаси бўйича ўқиш тўлов-контракт асосида ​ташкил этилиши назарда тутилган бўлиб, булар:
Тошкент давлат техника университети – 75 та (бакалавриат);
Андижон машинасозлик институти – 90 та (бакалавриат – 80 та, магистратура – 10 та).
Тошкент давлат стоматология институти – 60 та (бакалавриат);
Тошкент кимё-технология институти – 20 та (магистратура);
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 10 та (магистратура);
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти – 25 та (бакалавриат);
Миллий рассомлик ва дизайн институти – 20 та (бакалавриат);
Наманган муҳандислик-технология институти – 60 та (бакалавриат);
Наманган муҳандислик-қурилиш институти – 60 та (бакалавриат);
Тўлов-контракт асосида хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йил 25 сентябргача қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан 2018 йил 28-30 сентябрь кунлари ўтказилади.
Қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида 2018 йилнинг 2 октябридан бошланади. Кириш имтиҳонлари натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Кириш синовлари натижаси бўйича тўлов-контракт асосида қўшма таълим дастурларида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-контракт шартларини бажаришнинг охирги муддати 2018 йил 31 октябрь этиб белгиланди. Қўшма дастур доирасида таълим оладиган талабалар ўқиши мазкур ва республиканинг бошқа олий таълим муассасалари таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўқишга кўчирилмайди ва тикланмайди. ​

🎓 @profieducation_group
Ҳеч қачон «Вақт топа олмаяпман» дема! Барча буюкларнинг ҳам бир куни 24 соат бўлган, ундан ошиб кетмаган.

🎓 @profieducation_group
Давлат тест маркази судда ютқазди. Энди абитуриент талаба бўла оладими?

Батафсил:
📹👉 https://kun.uz/68805000

🎓 @profieducation_group
Здравствуйте!!!
30 сентября мы проводим церемонию награждения 🔱"PROFI AWARDS 2018"🔱и розыгрыш автомобиля 🚗"SPARK". На церемонии будут награждения по различным номинациям, приглашенные артисты, шведский стол, дискотека с известным всем 🔊DJ NONY и, конечно, долгожданный розыгрыш автомобиля "SPARK" среди поступивших в вузы. Явка родителей участвующих в акции розыгрыша обязательна.
Чтобы попасть на это грандиозное мероприятие, вам нужно прийти в офис "PROFI EDUCATION" и забрать свой пригласительный.
Ждём вас!🔥🔥🔥 Адрес: Экопарк
Дата: 30 сентября.
Начало: 17:00


🎓 @profieducation_group
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада абитуриентларни 4000—6000 доллар эвазига ўзи ўқиётган университетга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган талабалар қўлга олинди

🎓 @profieducation_group
Ўзбекистонда абитуриентлар бир нечта ОТМга ҳужжат топшириши мумкин бўлади, қабул квоталари бекор қилинади

Батафсил:
👉 https://kun.uz/76128846

🎓 @profieducation_group
​​Bilimga chanqoq yoshlarni qo’llab-quvvatlash maqsadida “Profi Education” abituriyentlar maktabi 2018-2019-o’quv yili uchun qabulni e’lon qiladi hamda eng bilimli va omadli talabalari uchun “bir o’q bilan uch quyonni urish” imkonini beradi.
Buning uchun Sizdan bor-yo'g'i uchta shartni bajarish talab etiladi:
1) "Profi Education" uchta fan bo'yicha
tayyorgarlik ko'rish;
2) O'zbekistondagi istalgan oliygoh talabasi
bo'lish;
3) Qur'a tashlash yo'li bilan o'tkaziladigan
tanlovda g'olib bo'lish.
Ana shu uchta shartni bajargan talaba "Profi Education"ning eng oliy sovg'asi - Toshkent shahrida uch xonali kvartira va doimiy propiska - bilan taqdirlanadi.
*Talaba bo'ling;
*Toshkent shahridan uch xonali kvartira yutib
oling;
*Toshkent shahrida doimiy propiskani qo'lga
kiriting;
Ha, ha, Siz adashmadingiz, biz birgalikda buni qila olamiz, hammasi Sizning qo'lingizda!

G’olib 2019-yilning sentabr oyida an’anaga ko’ra qur’a tashlash yo’li bilan aniqlanadi. Bunda ishtirok etish uchun Siz bizga DTM raqamingizni taqdim qilishingiz lozim, chunki aynan shu DTM raqami orqali Siz qur’ada ishtirok etasiz.

Ha, aytgancha, agar Toshkent shahrida yashash joyingiz bo’lmasa ham, bundan hech xavotir olmang. “Profi Education” kompaniyasi 2016-yildan boshlab abituriyentlarini yotoqxona bilan ta’minlab kelmoqda. Shuni alohida ta’kidlash lozimki, abituriyentlar Toshkent shahrida o’qishi davomida vaqtinchalik ro’yxatga ham qo’yiladi.

Murojaat uchun :
+998712445474

🎓 @profieducation_group
Адлия вазирлиги тақдимномаси асосида ОТМлар рейтинги бекор бўлди

Хабарингиз бор, яқинда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан республикамиздаги 57 та олий таълим муассасалари рейтинги тузиб чиқилган эди.

Бу рейтинг ижтимоий тармоқларда жиддий эътирозларга сабаб бўлгач, Адлия вазирлиги рейтинг белгилаш жараёнини ўрганибди ва қуйидаги жиддий нуқсонларни аниқлабди:

👉 рейтинг белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий база йўқ, яъни бирорта ҳуқуқий асоси белгиланмаган;

👉 2 ташкилотнинг қўшма қарори эса Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Шу боис, у юридик кучга эга эмас ва ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди;

👉 рейтинг натижаларини тузишда ноаниқлик ва ошкорасизлик бўлган;

👉 хусусан ОТМда дарс берадиган хорижий ўқитувчилар индикаторини ҳисоблашди ҳаттоки “бир кунлик”, “бир ҳафталик” хорижий мутахассислар ҳам ҳисобга олинган;

👉 рейтингда фоиз кўрсатгичлари эмас, сон кўрсатгичлари инобатга олинган. Бу ўз-ўзидан, кўп сонли факультетлар, педагоглар ва талабаларга эга бўлган ОТМларга устунлик берган;

👉 гарчи ОТМларнинг барча йўналишларини комплекс ва ҳар томонларма ўрганишда (ўқув жараёнини ташкиллаштириш, ўқув-услубий ҳужжатлар сифати, талабалар қониққанлиги, ишга жойлашиш даражаси, иш берувчиларнинг баҳоси) объектив тўсиқлар бўлмасада, тадқиқот бир ёқлама ва фақат ОТМларнинг илмий-тадиқот фаолиятини таҳлил этишдан иборат бўлиб қолган;

👉 барча ОТМлар ҳам рейтинг расман нашр этилгунича ўтказилган тадқиқот ва рейтинг натижалари ҳақида хабардор бўлмаган. Бу ўз навбатида, тадқиқотнинг айрим жиҳатларини кўриб чиқиш ва аниқлаш имконсизлигига сабаб бўлди;

👉 бундай ёндашув умумқабул қилинган халқаро стандартлар ва тамойилларга, хусусан, Рейтинг бўйича халқаро эксперт гуруҳи (International Ranking Expert Group, IREG) томонидан тасдиқланган Олий ўқув юртлари рейтингини белгилаш бўйича Берлин принципларига тўғри келмайди.
Манба: @Xushnudbek

🎓 @profieducation_group
Тошкент тиббиёт академиясида магистратуранинг янги йўналишлари очилади

Батафсил:
👉 https://kun.uz/69452904

🎓 @profieducation_group