#Ta'ziyanoma
Ўзбекистон Республикаси исломий жамоатчилиги ва диний уламолари оғир жудоликка учради.
Бугун, 15 апрель куни Нурота тумани “Чашма” тарихий-меъморий мажмуаси директори, таниқли ислом намоёндаси Атоев Насриддин ҳожи Эшон бобо Мўъбинжон ўғли 63 ёшида бу фоний дунёни тарк этдилар.
Насриддин ҳожи Атоев узоқ йиллар республикамиз ва вилоятимизда Ислом динининг ривожи учун самарали меҳнат қилган аллома, имом-хатиб ва дин пешвоси эдилар.
Навоий вилояти ҳокимлиги раҳбарияти марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади ва сабру жамил тилайди.
Насриддин ҳожи Атоевнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий яшайди.
Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.