Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаби ходимлари томонидан бугун вилоят Масжидида хашар ўтказилди.
Навоий вилояти Конимех туман БЎСМ шуғулланувчиларининг уй шароитларидаги онлайн машғулотларидан фото лавҳа
Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабимиз жамоаси 2020-йил 22 май "Қосим шайх" жоме масжидига бориб, холис Аллох Таоло учун яхши ниятда, савоб учун кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришди. Масжиднинг таъмир талаб жойларини таъмирлашиб, хар хил манзарали гулларнинг кўчатларини экишди, дарахтларни шох-шаббалардан тозалаб, ерларни юмшатишди. Динимиз бизларни масжидлар қуришга ва уларни обод этишга чақирган. Бу ишни жаннатга олиб борадиган ва Аллоҳнинг ризосига эриштирадиган йўл деб эълон қилган.