Navoiy viloyati Jismoniy tarbiya va sport boshqarmasi
305 members
5.81K photos
61 videos
180 files
984 links
📤Navoiy viloyati Jismoniy tarbiya va Sport Boshqarmasining rasmiy telegram kanali
🏃🏀🎾🎱Navoiy viloyatidagi bo'lib o'tayotgan sport hayotiga oid yangiliklar yoritilib boriladi!
admin: @O_l_dc_i_t_y
tel:+998 (79) 2202082
pochta:gulhayo_akt@inbox.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
Жорий йилнинг 18-январь куни Навбаҳор туман ХТБ га қарашли 22-умумтаълим мактабида президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди. Учрашувда Навбаҳор туман ҳокими ўринбосари К.Аллаев, туман солиқ сектори бошлиғи Э.Шакиров, Навбаҳор туман ХТБ мудири Ж.Собиров ҳамда Адлия бошқармаси бошлиғи иштирок етишди. Учрашув давомида мактабдаги бешта муҳим ташаббус ижроси билан танишилди, мактабдаги 10-11-синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказилди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ҳамда таклифлари ўрганилди. Учрашув сунгида ўқувчи ёшларга эсдалик совғалари топширилди.
https://t.me/navoisport
Узбекистон миллий олимпия кумитасига овоз беринг
Forwarded from SPORT VAZIRLIGI
Учқудуқ туман БЎСМ мактаби методисти Нигора Хужақованинг мурожаати юзасидан расмий баёнот

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/2767

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.me/Minsportuz
Forwarded from Navoiy Kanal
Шавкат Мирзиёев: “Кўпларга журналистлар ёқмайди, лекин улар менга ёқади

“Ўзимизнинг ОАВ ва хорижий ОАВга раҳмат. Дебатлар вақтида кўрдингизлар қандай саволлар берилганини. ОАВ ҳам ўз устида ишлаяпти, мен барча журналистларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Кўпларга журналистлар ёқмайди, лекин улар менга ёқади”
👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
Жорий йилнинг 18 январь куни вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошкармаси хамда Гимнастика федерациясининг таквим режасига асосан "Ёшлар" спорт мажмуасида бадиий гимнастика буйича 2008-2009-2010-2011й.т ва СУН ўртасида вилоят очик чемпионати саралаш мусобакаси булиб утди. Ушбу мусобакада Кизилтепа,Нурота,Зафарод,Хатирчи туманларида 50 нафардан ортик гимнастикачи кизлар иштирок этишди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки мазкур мусобақа ғолиблари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлар вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг диплом, Ўзбекистон ёшлар иттифоки вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати
https://t.me/navoisport
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги 02-1011-сонли видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларига асосан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йуналиши буйича ижросини таъминлаш мақсадида Зарафшон шахар БУСМда спортнинг таэквандо WT туридан 2020 йил 18- 19 январ кунлари Зарафшон очик биринчилиги мусобакаси утказилди. Мусобакада 70 нафарга якин иштирокчилар катнашди. Мусобака голиб ва сориндорлари БУСМ томонидан Диплом ва эсталик совгалар билан такдирландилар. https://t.me/navoisport
2020 yil 18 yanvar kuni Konimex tumani Bolalar-o'smirlar sport maktabida O'zbekiston Respublikasi Prezidenti SH.M.Mirziyoyev raisligida 2019 yil 19 martda o'tkazilgan videoselektorda belgilab berilgan muhim 5 ta tashabbus ijrosi hamda Navoiy viloyati prokurori Sh.A.Aminovning tashabbusi bilan sportning boks,voleybol,futbol,kurash, turlari bo'yicha "Prokuror kubogi" musobaqasi bo'lib o'tdi. Musobaqa g'olib va sovrindorlariga viloyat prokurori Sh.A.Aminov hamda Konimex tumani hokimi M.Egamqulovlar tomonidan diplom va estalik sovg'alar topshirildi. 👉https://t.me/navoisport
Uchquduq tuman Bolalar-o'smirlar sport maktabida 2020 yil 19-yanvar kuni Muhtaram Prezidentimizning 5 ta muhim tashabbus ijrosi yuzasidan hamda O'zbekiston Respublikasi Qurolli kuchlarining 28-yilligi, 14 yanvar "Vatan himoyachilari" kuniga bag'ishlab "Vatanparvarlik-milliy yuksalish kafolati" shiori ostida sportning ASHIXARA KARATE-DO turidan O'zbekiston chempionatiga saralash tuman ochiq birinchiligi musobaqasi bo'lib o'tdi. Musobaqaga Zarafshon shahri, Angren shahri, qo'shni Buxoro viloyati hamda musobaqaga mezbonlik qilgan Uchquduq tumanlaridan 128 nafar sportchilar tashrif buyurdi. Musobaqa yakuniy natijalariga ko'ra umumjamoa hisobida 1-o'rinni Zarafshon shahri jamoasi 2-o'rinni Uchquduq tumani jamoasi hamda 3-o'rinni Angren shahri jamoalariga nasib etdi. Musobaqa g'oliblari BO'SM ma'muriyati tomonidan diplom va medallar bilan taqdirlandi. 👉https://t.me/navoisport
2020 йил 17-18 январь кунлари Спутник қўрғонида жойлашган спорт мажмуасида 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни" га бағишлаб спортнинг дзюдо тури бўйича 2008-2011 ва 2005- 2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида туғилган ўсмирлар ўртасида Навоий шаҳар 1-БЎСМ очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа голиблари ва совриндорлари Навоий шахар 1-БЎСМ томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланишди. 👉https://t.me/navoisport
2020 йил 21 январь куни Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг сузиш ҳавзасида, жорий йилнинг 27 январидан 1 февралига қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган спортнинг сузиш тури бўйича 2001 йилда туғилган ва ундан катталар, 2002-2003, 2004-2005 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасига саралаш учун Навоий вилояти чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Учқудуқ тумани,Навоий ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати, Спортнинг сув турларига ИБЎСМ ва НКМК га қарашли "Делфин" сузиш ҳавзасига қарашли 70 нафарга яқин қизлар ва йигитлар иштирок этишди. Ғолиблар диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди. 👉https://t.me/navoisport