NAVOIYSPORT.UZ | Rasmiy kanal (press-service)
2.55K subscribers
27.7K photos
1.9K videos
191 files
6.64K links
© Navoiy viloyati Sport boshqarmasining rasmiy kanali
Tel: (55) 351 29 91

You tube: http://youtube.com/navoisport
Instagram: https://instagram.com/navoisport.uz
Facebook: https://facebook.com/navoisport

Murojaat uchun: @navoisport_uz_press
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 24 июль куни Ёшлар орасида "Чарм тўп" анъанавий футбол мусобақасини ўтказишга бағишланган 1-сон йиғилиш баёнидаги вазифалар ижросини бажариш мақсадида бутун республикамизда бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам мусобақалар барча туман ва шаҳарлар бўйлаб 3 босқичда қизғин тарзда ўтказилди. Вилоятимиз бўйлаб жами 277 та маҳаллалар ўртасида бошланган ушбу мусобақанинг ФИНАЛ босқичи жорий йилнинг 16 август куни Кармана туманидаги "Ёшлик" ўйингоҳида ўтказилди.Финалда Навбахор ҳамда Зарафшон шаҳридан келган жамоалар ўзаро ўйин олиб боришди. Тошкентга ким боради? Навоий вилояти шарафини Тошкентдаги финалда ким ҳимоя қилади? Каби саволлар қуршовида кечган ўйин ниҳоясида ғоиблик Навбахор тумани жамоасиганасиб этди. Галдаги муҳим ўйинларда вилоятимизни ҳимоя қилувчи Навбахор тумани жамоасига омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Олға Навбахор! Сени ТОШКЕНТДА ФИНАЛ КУТМОҚДА!!!!!
Жорий йилнинг 16 август куни Навоий вилояти Хатирчи туманида 2004-2005 йилларда туғилган қизлар ўртасида спортнинг гандбол туридан Ўзбекистон ЧЕМПИОНАТИнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси , Хоразм вилояти, Самарқанд вилояти, Жиззах вилояти, Қашқадарё вилояти, Сурхондарё вилояти , Тошкент вилояти , Наманган вилояти , Андижон вилояти , Фарғона вилояти ҳамда мусобақага мезбонлик қилган Навоий вилоятидан жамоалар жами 192 нақар гандболчи қизлар қатнашишмоқда.Бугун 17 август куни дастлабги ўйинни Наманган-Самарқанд жамоалари бошлаб беришди. Барчага омад ёр бўлсин.