📈#Сўровнома_2025😛😌☺💛😛😌☺️💛😛😌☺️📊Бутун Ўзбекистонимизда давом этаётган ижобий ислоҳотлар Навоий вилоятида ҳам кенг қамровли олиб бориляпти. Ҳар бир соҳа ривожига энг малакали мутахассислар ўз беминнат ҳиссасини қўшиб келмоқда. Уларнинг меҳнатини кенг жамоатчиликка, аниқроғи бутун дунёга кўрсатиб бериш эса Медиа соҳаси вакилларининг кундалик ҳаётидир.
27 июнь — Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан соҳада ўтган йил давомида энг самарали фаолият юритган ходимларни аниқлаш мақсадида жамоатчилик сўровномасини эълон қиламиз.❓Ҳурматли вилоятдошлар, сизнингча 2024 йилнинг иккинчи ярим йиллиги ва 2025 йилнинг илк ярим йиллиги мобайнида вилоятимиз ҳудудида ахборот ва медиа фаолият, очиқлик, шаффофлик масалалари бўйича энг фаол бўлган ҳоким, бошқарма, ташкилот ва муассаса, журналист, матбуот котиби ким бўлди? Вилоят билан боғлиқ, ҳудуд ривожи учун фойдали қайси янгилик сизнинг ёдингизда муҳрланди?📉Марҳамат, танлаш имкониятини сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.
📊 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчилар 27 -июнь — Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари кунида тақдирланади.
🔜 ОВОЗ БЕРИШ 🔚👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube