NAVOIYSPORT.UZ | Rasmiy kanal (press-service)
2.58K subscribers
27.4K photos
1.87K videos
191 files
6.55K links
© Navoiy viloyati Sport boshqarmasining rasmiy kanali
Tel: (55) 351 29 91

You tube: http://youtube.com/navoisport
Instagram: https://instagram.com/navoisport.uz
Facebook: https://facebook.com/navoisport

Murojaat uchun: @navoisport_uz_press
Download Telegram
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Бугунги кунда юртимизда футболга эътибор ва уни ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2019-йил 4-декабр санасида имзоланган ПФ-5887-сонли "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони хам бунга яққол мисол десак муболаға этмаган бўламиз. Ушбу фармонда ўзбек футболини ривожлантиришни янги тизимини яратиш ва у орқали бутун ўзбек халқи орзусидаги Жахон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалаш энг устувор қилиб белгиланган. Фармонда миллий чемпионатларимизни кучайтириш билан биргаликда турли ёшдаги терма жамоаларимизга истеъдодли футболчиларни етказиш хам асосий вазифалардан биридир.

Фармонда кўрсатилган яна бир устувор вазифалардан бири бу умумтаълим мактабларининг 3-4, 5-6 ва 7-8 синф ўқувчилари ўртасида "Мактаблар футбол лигаси" мусобақасини ўтказиш хисобланади. Бу мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад ўзбек футболининг энг оғриқли нуқтаси хисобланган болалар футболидаги муаммоларни бартараф этиш ва худудларлаги БЎСМ, ИБЎСМ, ФММ, профессионал футбол клубларига ёш иқтилорли футболчиларни саралашдир.

Бугун эса Навоий шахридаги 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ушбу мусобақага старт берилиб, 3-4 хамда 5-6 синф ўқувчилари ўртасида дастлабки синфлар кесимидаги босқичига старт берилди. Мусобақа давомида учрашувларга мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари хакамлик қилишди. Бундан ташқари вилоят футбол ассоциацияси болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш мутахассиси И.Нуруллаев хам ташриф буюриб, ёш истеъдодларни махоратларини диққат билан кузатиб борди. Эслатиб ўтамиз эртага мактабнинг 7-8 синф ўвувчилари ўртасида хам синфлар кесимидаги босқич мусобақалари ўтказилади.

📲 http://t.me/NFA  👈
📲 Navoifutbol.uz  расмий сахифалари 👇

Telegram | instagram | Facebook |
Регби спорт турини оммалаштириш йўлида Навоий вилоятида амалга оширилган ишлар юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 29-октябрдаги
ПҚ-4500-сонли Ўзбекистон Республикасида Регби спорт турини ривожлантириш тўғрисидаги қарори, Навоий вилояти ҳокимининг 2019 йилнинг 1-ноябрдаги 189-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Ўзбекистон Республикаси Регби федерацияси Навоий вилояти бўлими ва Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан хамкорликда спортнинг регби турини Навоий вилоятида тизимли ривожлантириш мақсадида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари ўқувчи-ёшлари талабалари ўртасида оммалаштириш учун Навоий шаҳридаги 18-сонли умумталълим мактабида 200 яқин ўқувчиларга Навоий вилояти Регби спорт тури бўйича катта тренер-ўқитувчиси Шафиков Темур Маратович ҳамда унинг шогирдлари иштирокида умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшларига регби спорт турини қир-асрорларини ўргатишди ҳамда Махорат сабоқлари (мастер-класс) ўтишди ва уларнинг ичидан жами 30 яқин ўқувчи-ёшлари спорт турига қатнашиш иштиёқи борлигини билдиришди ҳамда машғулотларга бириктирилди.
Хозирги кунда Навоий вилоятида Регби спорт тури бўйича жами 4 нафар тренер-ўқитувчилар мавжуд бўлиб, 3 нафари Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар сполрт мактабида 1 нафари Кармана тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолиятини олиб бориб, уларнинг қўл остида жами 84 нафар спортчи-ўқувчилар шундан 22 нафарини қизларга Навоий шахрида жойлашган “Ёшлар” спорт мажмуасига мунтазам машғулотлар ўтиб келишмоқда. Жорий йилнинг 26-30 март кунлари Регби спорт тури бўйича Тошкент шаҳрида (U20) Ўзбекистон чемпионати ҳамда катталар ўртасида I-тур Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу мусобақага жами 24 нафар спортчилар шундан 12 нафар қизлар Навоий вилояти шанини химоя қилишади. Вилоят регбичиларимизга омад тилаб қоламиз.
#СПОРТ-2020

Айни кунларда Сирдарёда дзюдо спорт туридан 2003-2004 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида мамлакат чемпионатида бўлиб ўтмоқда.
Чемпионатнинг биринчи кунида хушхабар олдик! Учқудуқлик Сардор Тошимов 55 кг вазн тоифасида фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.
Барча учқудуқлик чемпионат иштирокчилари ва мураббийларига омад ёр бўлсин!
Бизни кузатишда давом этинг, спортчиларимиз эришган ғалабалари билан таништириб борамиз.

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни босинг! 👇👇👇
https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati