NAVOIYSPORT.UZ | Rasmiy kanal (press-service)
2.57K subscribers
27.7K photos
1.89K videos
191 files
6.63K links
© Navoiy viloyati Sport boshqarmasining rasmiy kanali
Tel: (55) 351 29 91

You tube: http://youtube.com/navoisport
Instagram: https://instagram.com/navoisport.uz
Facebook: https://facebook.com/navoisport

Murojaat uchun: @navoisport_uz_press
Download Telegram
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Жорий йилнинг 17-19 феврал кунлари Навоий шахридаги "Спутник қўрғони" спорт мажмуасида футзал бўйича 2005-йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ шуғулланувчилари ўртасида "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада жами вилоятдаги спорт мактабларидан 8 та жамоа иштирок этди. Иштирокчи жамоаларга келсак Навоий шахридан БЎСМ-1, БЎСМ-2 ва ИБЎСМ, Кармана туманидан БЎФМ хамда БЎСМ, Қизилтепа туман БЎСМ, Конимех туман БЎСМ ва Хатирчи туман БЎСМ жамоалари Навоий шахрига ташриф буюришди. Мусобақада жамоалар икки гурухга бўлинган холда бахсларга киришишди.

Гурух бахслари қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтиб, 1 ва 2-ўринларни қўлга киритган Кармана туман БЎСМ, Кармана туман БЎФМ, Хатирчи туман БЎСМ ва Навоий шахар БЎСМ-1 жамоалари кейинги босқичга йўл олишди. Якунда эса мусобақа финалига йўлланмани Кармана туманининг икки жамоаси БЎФМ ва БЎСМ жамоалари қўлга киритишди. 3-ўрин учун бахсда ярим финалда имкониятни бой берган икки жамоа Навоий шахар БЎСМ-1 ва Хатирчи туман БЎСМ жамоалари кураш олиб боришди. Якунда мусобақада 3-ўрирнни Хатирчи туман БЎСМ, 2-ўринни Кармана туман БЎСМ ва 1-ўринни Кармана туман БЎФМ жамоалари эгаллашди.

🥉 3-ўрин. Хатирчи тумани БЎСМ
🥈 2-ўрин. Кармана тумани БЎСМ
🥇 1-ўрин. Кармана тумани БЎФМ


📲 http://t.me/NFA  👈
📲 Navoifutbol.uz  расмий сахифалари 👇

Telegram | instagram | Facebook |
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Forwarded from Navoi region Football Association (Шахбоз Ғуломов)
Forwarded from Nurota tuman Bolalar-o‘smirlar sport maktabi
Нурота туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги 02/1011-сонли видиоселектор йиғилишида белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш ҳамда туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг календар режаси, Ёшлик сузиш ҳавзаси ташкил этилганлигининг 2-йиллигига бағишлаб спортнинг “Сузиш” тури бўйича 2004-2005,2006-2007, 2008-2009, 2010-2011 йилларда туғилган ва удан кичик ёшдаги ўғил ва қизлар ўртасида жорий йилнинг 20 февраль куни спорт мактаби чемпионати ўтказилди.Мазкур мусобақага 136 нафар ўқувчи ёшлар жалб қилинди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлар туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан ажратилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.Ушбу мусобақалар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда ташкиллаштирилиб юқори даражада ўтказилди.
Kaналга уланиш учун куйидаги линкни босинг👇https://t.me/joinchat/AAAAAEWB9D7ehYJSz22xDA
Forwarded from Dilmurod Xusenovich
Forwarded from Dilmurod Xusenovich
Forwarded from Dilmurod Xusenovich
Forwarded from Dilmurod Xusenovich
Forwarded from Dilmurod Xusenovich
Forwarded from Dilmurod Xusenovich
Нурота туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги 02/1011-сонли видиоселектор йиғилишида белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш ҳамда “Биз буюк Ватан фарзандларимиз” шиори остида тумандаги умумтаълим мактаблари 8-10 синф ўғил болалари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича туман босқич спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақа жорий йилнинг 20-феврал куни тумандаги 18-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Мазкур мусобақага тумандаги 6 та 13, 5, 2, 18, 23, ва 20- умумтаълим мактаб жамоаларидан 51 нафар ўқувчи ёшлар жалб қилинди. Мусобақа натижасига кўра:
1. I-ўринни 20-мактаб жамоаси
2. II- ўринни 5-мактаб жамоаси
3. III - ўринни 18-мактаб жамоалари эгаллашди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлар туман Халқ таълими бўлими томонидан ажратилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Ушбу мусобақалар туман Халқ таълими бўлими, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда ташкиллаштирилиб юқори даражада ўтказилди.
Нурота туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги 02/1011-сонли видиоселектор йиғилишида белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш ҳамда “Биз буюк Ватан фарзандларимиз” шиори остида тумандаги умумтаълим мактаблари 8-10 синф ўқувчи қизлари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича туман босқич спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақа жорий йилнинг 20-феврал куни тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Мазкур мусобақага тумандаги 6 та 14, 11, 18, 19, 36, ва 57-умумтаълим мактаб жамоаларидан 49 нафар ўқувчи ёшлар жалб қилинди. Мусобақа натижасига кўра:
1. I-ўринни 11-мактаб жамоаси
2. II- ўринни 57-мактаб жамоаси
3. III - ўринни 19-мактаб жамоалари эгаллашди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлар туман Халқ таълими бўлими томонидан ажратилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Ушбу мусобақалар туман Халқ таълими бўлими, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда ташкиллаштирилиб юқори даражада ўтказилди.