NAVOIYSPORT.UZ | Rasmiy kanal (press-service)
2.56K subscribers
27.7K photos
1.89K videos
191 files
6.63K links
© Navoiy viloyati Sport boshqarmasining rasmiy kanali
Tel: (55) 351 29 91

You tube: http://youtube.com/navoisport
Instagram: https://instagram.com/navoisport.uz
Facebook: https://facebook.com/navoisport

Murojaat uchun: @navoisport_uz_press
Download Telegram
Фармондан:
12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигининг 2020 йил 1 февралдан бошлаб спорт соҳасидаги ютуқларни муносиб равишда рағбатлантиришни назарда тутувчи қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасаларига (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилиш;

б) “Болалар спорт ўйинлари”нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи:

ғолибларига (1-ўрин) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида соҳа бўйича мутахассислик фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилиш;

ғолиб ва совриндорларни (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан эгаллаган 1-ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг – 6 баравари, 2-ўрин учун – 4 баравари, 3-ўрин учун – 3 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш;

в) умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган жисмоний тарбия фан олимпиадасининг ғолиб ва совриндорларини (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмасдан, уларга:

туман (шаҳар) босқичи ғолиб ва совриндорларини (1-3 ўрин) тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифасини;

вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини (1-3 ўрин) тайёрлагани
учун – биринчи малака тоифасини;
республика ва халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорларини (1-3 ўрин) тайёрлагани учун – олий малака тоифасини тўғридан-тўғри бериш;

г) олимпия спорт турлари бўйича республика (1-ўрин) ва халқаро мусобақаларда (Олимпия ва Паралимпия ўйинларида, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3 ўринлар) ғолиб чиққан олий таълим муассасалари талабаларини тайёрлаган жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги кафедралар ўқитувчиларига навбатдаги илмий унвонларни (доцент, профессор) тўғридан-тўғри бериш.

Изох: Жисмоний тарбия ўқитувчилари хам уйғонсин энди....

https://t.me/sportuslub
Фармондан:
13. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
ҳамда Молия вазирлигининг:
спорт мактабларининг ўқув дастурларида ўқув машқлар соатини қисқартириш ҳисобига ушбу мактаблардаги тренер-ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаси ҳар ҳафтадаги бевосита ўқув-машқ ишларининг 24 академик соати учун белгилаш;

босқичма-босқич туман (шаҳар) болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидаги бош ҳисобчи лавозимлари ҳисобидан туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида марказлашган бухгалтерия хизматини жорий этиш ҳамда унга туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларини молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг ҳисобини юритишни юклаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Изох: Туман шахар бўлимларига бухгалтер берилади

https://t.me/sportuslub
Фармондан:
14. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизими бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида, унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасига қўшимча 28 та бошқарув ходими штат бирликлари киритилсин.

Изох: Худудий бошқармаларимиз фаолиятида хам яхши ўзгаришлар бўлади. Қўшимча штатлар берилиши билан ходимлардаги иш юкламалари камаяди

https://t.me/sportuslub
Перзидент фармони иловалари эълон қилинганидан кейин амалга ошириладиган ишлар билан тўлиқ танишамиз
https://t.me/sportuslub
Ха айтганча спорт таълими муассасалари тиббиёт ходимларни хам каналга қўшилишини тавсия қиламиз. Шу кунларда спорт муассасаларида тиббиёт ходимлари иш юритишлари хақида қонун хужжатлари ва юритилиши керак бўлган хужжатлар билан таништириб ўтамиз.
https://t.me/sportuslub
Нурота тумани МТТ ларда болажонлар эрталабги бадантарбия машғулотларини олиб боришмоқда. 👉https://t.me/navoisport
Кармана тумани БУСМ тасарруфидаги Нарпай спорт мажмуасида Узбекистон Республика биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд топган кунига багишлаб ва укувчиларни буш вактларини мазмунли утказиш максадида спортнинг Дзюдо тури буйича 2006-2008, 2009-2011 йилларда тугилган вояга етмаган ешлар уртасида БУСМ очик биринчилиги спорт мусобакаси булиб утди. Ушбу мусобакада Кармана БУСМ, Навоий шахри, Навоий олимпия захиралари мактаб интернати,Учкудук тумани, Кизилтепа тумани ва Самарканд вилояти БУСМ жамоаларидан жами 100 нафардан ортик спортчи укувчилар иштирок этди. Мусобака якунида голиблар аникланиб, Кармана тумани БУСМ томонидан I-II-III даражали диплом, медал ва эсдалик совгалар билан такдирландилар. 👉https://t.me/navoisport
Навбахор туманидаги 20-сонли умумтаълим мактаби педагог ходимлари спорт куни сифатида ўзаро волейбол мусобақасини ташкиллаштиришди. Ушбу жараёнларни телеграм ижтимоий тармоғида айлантиришимизнинг сабаби ҳар бир жабҳада, соҳада спортга эътибор бўлаётганлигидан далолатдир. https://t.me/navoisport
Кармана тумани БЎСМ да Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва Ўзбекистон УШУ федерацияси Навоий вилоят бўлими билан ҳамкорликда спортнинг УШУ тури буйича Навоий вилояти чемпионати спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Кармана тумани, Навоий шаҳри, Xатирчи тумани, Нурота тумани, Зарафшон шаҳри, Қизилтепа тумани, Навбахор туманларидан жами 170 га яқин спортчи ўқувчилар иштирок этди.Мусобақа якунида ғолиблар аниқланиб, I-II-III даражали диплом,медал ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. https://t.me/navoisport
Forwarded from Xurshida Xamidova
Forwarded from Xurshida Xamidova
Forwarded from Xurshida Xamidova
Forwarded from Xurshida Xamidova
🏀 Afsonaviy basketbolchi Kobi Brayant dunyo bo‘ylab millionlab yoshlarning sog‘lom turmush tarzi va sportga mehr qo‘yishida katta rol o‘ynagan.

⛹🏾‍♂️ "Qora mamba" laqabli basketbolchi 1978-yil 23-avgustda Filadelfiyada tug‘ilgan. 1996 - 2016-yillarda Los Anjeles Leykers klubi safida 1346 o‘yin o‘tkazgan Brayant 2 marta Olimpiada o‘yinlari oltin medalini ham qo‘lga kiritgan.

📌 E’tiboringizga AQSh milliy basketbol terma jamoasi va Los Anjeles Leykers klubining yorqin yulduzi nutqlaridan eng sara iqtiboslarni havola etamiz.

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram