Navoiy viloyati Jismoniy tarbiya va sport boshqarmasi|UYDA QOLING!
299 members
6.01K photos
81 videos
181 files
1.1K links
📤Navoiy viloyati Jismoniy tarbiya va Sport Boshqarmasining rasmiy telegram kanali
🏃🏀🎾🎱Navoiy viloyatidagi bo'lib o'tayotgan sport hayotiga oid yangiliklar yoritilib boriladi!
admin: @O_l_dc_i_t_y
tel:+998 (79) 2202082
pochta:gulhayo_akt@inbox.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
БИЗ ЁШЛАРГА ҚАНОТ БЎЛАЙЛИК
Навоий шаҳрида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Р.Турсунов ёшлар билан учрашди. Мазкур тадбирга асосан спортчи ёшлар,вақтинча ишсиз ва келажакда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган йигит-қизлар қатнашди.
Тадбирда сўз олган ИИБ бошлиғи Р.Турсунов ёшларга берилган имконият ва имтиёзлар ҳақида тўхталар экан, айнан спорт билан шуғулланаётган ёшларимизга ушбу йўналишдан тўғри мақсадда фойдалана билиш, шунингдек, жамоат жойларида ахлоқ-одоб қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича ўзининг фикрларини билдирди.

Тадбир муносабати билан шу куни очиқ эшиклар куни ҳам ташкил этилиб, унда вилоятдаги корхона, ташкилот, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган раҳбарлари ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

“ Мен спортнинг “Қўл жанги” тури билан салкам 10 йилдан буён шуғулланаман. Ички Ишлар Органларида хизмат қилиш орзуйим” – дейди, ёш спортчи Шоҳсанам Эркинова. “Тўғриси бундай учрашувларга илк маротаба қатнашаяпман. Бугун соҳа ходимлари томонидан менга ички ишлар ходими бўлиш учун меъёрий талаблар ва керакли ҳужжатлар ҳақида маълумотлар берилди”.

Мулоқот давомида Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шаxло Пардаевна Нарзиева ҳам сўзга чиқиб давра иштирокчилари, ёшларга ва спортчиларга мурожаат қилиб бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўзгаришлар, янгиланишлар хақида батафсил маълумот бериб ўтди. Жумладан спорт соҳасига ишга кирмоқчи бўлган спортчи ёшларга мураббийлик гувоҳномаси, маошлар,эркин спорт соҳасида тадбиркорлик қилиш юзасидан атрофлича тўxталиб ўтилди.

Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати 👉https://t.me/navoisport
Навоий Гимнастикага ИБЎСМ спортчи-ўқувчилари ҳамда мураббий билан биргаликда "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказилган эрталабги бадантарбия машғулотларидан фотолавҳалар 👉👉https://t.me/navoisport
Қизилтепа туманидаги умумтаълим мактабларида ўтказилаётган "Қувноқ стартлар" мусобақасининг ҳудудий босқичларидан фотолавҳалар 👉https://t.me/navoisport
Хитойда тарқалган вирус сабаб бокс бўйича лицензион турнир бекор қилинди

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/2784

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.me/Minsportuz
Forwarded from MFaktor | Uyda qoling | Online kuzating. (Hasan M)
Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қобул Турсунов ҳар доимгидек фаол.

Илк бор «МFaktor» платформасида вилоят ҳокими тажрибали тадбиркорлар ва навоийлик талабалар билан учрашмоқда.

Учрашувда Ёшлар иттифоқи раиси, сенатор Алишер Саъдуллаев иштирок этади.

Тадбир жонли эфирда MFaktor YouTube каналида намойиш этилади.
Tashqi ishlar vazirligi o‘zbekistonliklarni xavfli virusdan ogohlantirdi O‘zbekiston TIV Xitoyda tarqalgan virus sabab hamyurtlarimizga murojaat bilan chiqdi.

O‘zbekistonning Xitoydagi elchixonasi bergan ma’lumotga ko‘ra, Xitoy rasmiy idoralari Uxan shahrida (Xubey provinsiyasi) tarqala boshlagan pnevmoniya virusining (koronavirusning) yangi shaklidan 2020 yil 20 yanvar holatida jami 4 kishining vafot etganini xabar qilgan.

Xitoyning mas’ul idoralari Uxan shahrida 136 nafar yangi kasallanish holatini aniqlagan. Pekin va Shenchjen shaharlarida bemorlarning aniqlangani ilk bor tasdiqlandi. Xitoyning Gonkong maxsus ma’muriy hududida ham 90 dan ortiq kasallanish holati ro‘yxatga olingan.

Yangi koronavirusni yuqtirganlar Tailand, Yaponiya va boshqa davlatlarda ham aniqlangan, Vetnam va Singapurda ayrim bemorlarning ushbu virus bilan kasallanganligi gumon qilingan.

Yuqoridagilardan kelib chiqqan holda TIV Konsullik-huquqiy departamenti xorijda bo‘lib turgan yoki chet elga, xususan, Xitoyga borishni rejalashtirayotgan vatandoshlarimizni zaruriy ehtiyot choralarini ko‘rishga chaqirgan. 👉Manba zarnews.uz saytidan olindi
2020 йил 23 январь куни Зарафшон шаҳар Болалар ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари билан биргаликда Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шаҳар Ёшлар иттифоқи кенгаши, шаҳар Ички ишлар бўлими ҳамда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан "Ёшлар келажагимиз" шиори остида семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарда БЎСМ шуғулланувчилари ҳам фаол иштирок этишди. Республика, Осиё ва Жаҳон чемпионлари тақдирланди. Ташриф буюрган меҳмонлар ёш спортчиларимизга омадлар тилаб, юртимиз байроғини юқориларга кўтаришда зафарлар тилади. 👉https://t.me/navoisport
Forwarded from БЎСМ ЗАРАФШОН
Forwarded from БЎСМ ЗАРАФШОН
Forwarded from БЎСМ ЗАРАФШОН
Forwarded from БЎСМ ЗАРАФШОН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жойларда халқ дардини тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммолардан хабардор бўлиш, бу муаммоларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида бугун, 23 январь куни соат 19:00 да “Навоий” телеканалида тўғридан-тўғри эфирга ўзатилайдиган “Очиқ мулокот” кўрсатувида “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ билан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, ушбу йўналишда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик натижалари, юзага келаётган айрим муаммолар ва унинг ечими юзасидан аҳоли билан тўғридан-тўғри суҳбат бўлиб ўтади.
“Навоий ҲЭТК” АЖ Матбуот хизмати