NAVOIYSPORT.UZ | Rasmiy kanal (press-service)
2.57K subscribers
27.6K photos
1.89K videos
191 files
6.61K links
© Navoiy viloyati Sport boshqarmasining rasmiy kanali
Tel: (55) 351 29 91

You tube: http://youtube.com/navoisport
Instagram: https://instagram.com/navoisport.uz
Facebook: https://facebook.com/navoisport

Murojaat uchun: @navoisport_uz_press
Download Telegram
14-январ “Ватан ҳимоячилари” куни ва шунингдек Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топгангинлигинг 28 йиллиги муносабати билан “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати” шиори остида Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси,Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тадбир ташкил этилди.
Тадбир аввалида йиғилганларга Марказий ҳарбий сайлов округининг ватанпарварлик руҳидаги видеоролиги намойиш этилди. Учрашувда Навоий вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бўлим бошлиғи,подполковник Шерматов Муҳаммад Нортожиевич,Навоий ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси,адлия катта лейтенанти Унгаров Шерзод Султонқулович сўзга чиқиб,ўтган йил давомида қўлга киритилган юқори натижалар ҳақида тўхталиб ўтишди. Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Ўтаев Ғуломиддин Бекбўтаевич барчани байрам билан самимий табриклаб,ватан ҳимояси барчамиз учун энг асосий бурч эканлигини ўз сўзларида таъкидлаб ўтди. Тадбир якунида мактабимиз меҳмонлари спортчиларимиз томонидан қўлга киритилгн натижалар билан танишиб,мактабнинг кейинги фаолиятига омад тилашди.

@navoiy_ibusmsport
Навоий:Оммавий югуриш марафони ватан химоячилари кунига багишланди.
Батафсил👉https://www.navoiysport.uz/viloyat-yangiliklari/1087-arbiylar-rtasida-yugurish-marafoni-tkazildi.html
Навоий:Оммавий югуриш марафони ватан химоячилари кунига багишланди.
Батафсил👉https://www.navoiysport.uz/viloyat-yangiliklari/1087-arbiylar-rtasida-yugurish-marafoni-tkazildi.html
ҲАРБИЙЛАР ЎРТАСИДА ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
Дунёда ватанлар кўп, аммо ҳар ким учун ўзининг ватани ягона ва муқаддас. Ватанимиз сарҳадларида юртимиз даҳлсизлиги, халқимиз тинчлиги учун кечаю-кундуз химояда турган ҳарбийларимизга минг бор рахмат айтамиз. 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни" бу нафақат ҳарбий соҳа вакиллари балки жонажон Ўзбекистонимиз келажаги истиқболи учун жон жаҳди ила яшаётган ҳар бир юртдошимизнинг байрами ҳамдир. Юртимизнинг барча жойларида бўлаётганлиги каби Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Навоий шаҳрида ҳам 11 январь куни Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ҳарбийлар ҳамда вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида вилоят ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Маданият бошқармалари билан ҳамкорликда оммавий югуриш марафони байрамона кайфиятда ташкил этилди.
Дастлаб спорт мусобақасини вилоят ҳокими ўринбосари Солиев Фахриддин Бахромович очиб берди ва марафон иштирокчиларини табриклаб омад тилаб қолди Ушбу марафонда 500 нафар (200 нафар аёллар) дан ортиқ иштирокчилар ташриф буюришди. Марафон катнашчиларига Узбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан берилган кепка,футболка хамда байрамга багишланган кукрак нишонлари таркатилди.Бу эса марафон киёфасини шакллантиришда байрамона куриниш касб этди.Оммавий югуриш марафони 2 қисмда ташкил этилди яъни ҳарбийлар ҳамда вилоятдаги корхона ва ташкилот ходимлари ўртасида.
Югуриш марафонида фаоллик кўрсатган иштирокчилар вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди. Марафон иштирокчиларга байрамона кайфият улашиш мақсадида вилоят Маданият бошқармаси ходимлари томонидан ташкиллаштирилган концерт дастури тақдим этилди. Шу ватан учун ёнмоқ, унинг келажаги учун бор имкониятни ишга солиб ҳаракат қилмоқ ҳар биримизнинг энг пировард мақсадимиз бўлмоғи зарур
Вилоят Жисмоний Тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати
Расмий телеграм канал https://t.me/navoisport
Konimex tumani 12- sonli umumiy o'rta ta'lim maktab sport zalida 2002-2003 yillarda tug'ilgan o'smirlar o'rtasida O'zbekiston Respublikasi Prezidenti SH.M.Mirziyoyev raisligida 2019 yil 19 martda o'tkazilgan videoselektorda belgilab berilgan muhim 5 ta tashabbus ijrosi hamda 14- yanvar "Vatan himoyachilari kuni" ga bag'ishlab sportning gandbol turi bo'yicha BO'SM ochiq birinchiligi musobaqasi o'tkazildi.Musobaqada 4 ta jamoadan jami 32 nafar yosh sportchilar ishtirok etishdilar.Yakunda munosiblar diplom hamda esdalik sovg'alari bilan taqdirlanishdi
👉https://t.me/navoisport
Нурота "Yoshlik" сузиш ҳавзасида
Нурота туманида Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сонли қарорнинг ижросини, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 28 йиллиги ҳамда 14 январ "Ватан ҳимоячилари куни" ни кенг нишонлаш мақсадида тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги "Yoshlik" сузиш ҳавзаси шуғулланувчилари ўртасида спортнинг "Сузиш" тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жами бўлиб 62 та спортчи ўғил болалар иштирок этди.
Мусобақа сузишнинг Кролл, Брасс, Чалқанча, Баттерфляй усуллари бўйича ўтказилди. Мусобақада:
I-гуруҳ 2006-2007 йиллар
II-гуруҳ 2008-2009 йиллар
III-гуруҳ 2010-2011 йилда туғулган спортчи ўғил болалар ўртасида ўтказилди.
https://t.me/navoisport
Bugun Navoiy shahar 2-sonli akademik litseyda "hokim va yoshlar" uchrashuvi tashkil etildi. Uchrashuv o'tkazilish vaqtida Navoiy viloyati hokimi, viloyat futbol assotsiatsiyasi prezidenti Tursunov Qobuljon Beknazarovich Navoiy viloyat bolalar-o'smirlar futbol akademiyasini "O'zbekiston chempionati va "O'zbekiston kubogi"da yaxshi natijalarga erishganligi uchun yana bir bor taqdirladilar.
Navoiy viloyat bolalar-o'smirlar futbol akademiya jamoasiga tashakkurnoma hamda mikroto'lqinli pechlar sovg'a sifatida har bir bolaga topshirildi.
Taqdirlashdan foto lavhalar
Taqdirlashdan foto lavhalar