NAVOIYSPORT.UZ | Rasmiy kanal (press-service)
2.57K subscribers
27.5K photos
1.88K videos
191 files
6.57K links
© Navoiy viloyati Sport boshqarmasining rasmiy kanali
Tel: (55) 351 29 91

You tube: http://youtube.com/navoisport
Instagram: https://instagram.com/navoisport.uz
Facebook: https://facebook.com/navoisport

Murojaat uchun: @navoisport_uz_press
Download Telegram
Навоийда мураббийларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича семинар ташкил этилди

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/2620

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.me/Minsportuz
Forwarded from RUSTAM HOJIYEV
ЯНА БИР ОБОД МАНЗИЛ – ШЕЙХОН

Байрам тадбирлари Кулолондан сўнг Шейхон маҳалласида давом этди. Бу маҳаллада ҳам жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан,
17-умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирланиб, 315 ўринли янги ўқув блоги қурилди, 38-умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирланди;
2 та янгидан (120 ва 60 ўринли) мактабгача таълим ташкилотлари, маҳалла биноси, намунавий лойиҳалар асосидаги 10 та уй-жой қурилди;
йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 11 км. йўлга асфальт, 24 км. йўлга шағал ётқизилди, 70 та кўча ёритгичлари ўрнатилди, 1 км пиёдалар йўлакчаси қурилди;
аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 8 км. сув қувури тортилди;
электр таъминотини янада яхшилаш борасида 7,5 км. электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди, 5,2 км. реконструкция қилинди, 8,6 км. мукаммал таъмирланди, 4 та трансформатор пункти қурилиб, 6 таси мукаммал таъмирланди;
9,5 км. газ қувурлари ва 9 та ГТҚ таъмирланди.
Маҳалла марказида жойлашган 34-сонли мактабгача таълим ташкилоти ва маҳалла биносининг очилиш маросими бугун ўтказилди.
Туман ҳокими Ш. Ш. Набиев сўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу иншоотларнинг фойдаланишга топширилаётгани билан табриклаб, “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилган ишларга тўхталиб ўтди.
Рамзий ленталар кесилиб, МТТга кирганлар бу ерда болажонларнинг ширин тилларида айтилган шеърлардан баҳраманд бўлишди, маҳалла биносининг эса тузилиши билан танишишди.
Юқорида таъкидланганидек, 19 декабрь санаси кулолонликлар каби шейхонликлар хотирасида ҳам узоқ йиллар сақланиши шубҳасиз.
Forwarded from RUSTAM HOJIYEV
Forwarded from RUSTAM HOJIYEV
Forwarded from RUSTAM HOJIYEV
Forwarded from RUSTAM HOJIYEV
Nurota tumanidagi MTT da ertalabgi badantarbiya jarayonlari olib borilmoqda 👉https://t.me/navoisport
Навбахор туманидаги 7-сон умумтаълим мактабда 1 сектор мактаб ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида спортнинг шахмат туридан мусобақа ўтказилди Мусобака якунида 7-сонли умумтаълим мактаб 1 ўрин
3 -сонли умумтаълим мактаб 2 ўрин
4 -сонли умумтаълим мактаб 3 ўринни эгалладилар
👉https://t.me/navoisport
Навбахор туманидаги умумтаълим мактабида дарс жараёнлари аввалида эрталабги бадантарбия машғулотларини ўқитувчилар ва ўқувчилар биргаликда бажаришди https://t.me/navoisport
2019 йил 20 декабр куни Хатирчи туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Бадиий гимнастика туридан 2008-2014 йилларда туғилган қизлар ўртасида БЎСМ Очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақага БЎСМ жамоаси ва вилоятимиздан Қизилтепа туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, хамда туманимиз мактабларидан 7-мактаб, 10-мактаб, 17-мактаб, 18-мактаб, 19-мактаб, 22-мактаб, 24-мактаб, 33-мактаблардан келган 113 нафардан ортиқ ёш бадиий гимнастикачи қизлар иштирок этишди. Мусобақа кўтаринки рўхда бўлиб ўтди ва умумжамоа хисобида 1-ўринни Хатирчи тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби эгаллаган бўлса, 2-ўрин 19-мактаб жамоасига, 3-ўрин эса 24-мактабнинг қизларига насиб этди. Мусобақа сўнгида ғолиб жамоаларга қимматбахо совғалар, дипломлари ва медаллар топширилди. Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад туман ва вилоят терма жамоаси сафига иқтидорли ёш Бадиий гимнастикачи қизларни саралаб олишдан иборат. https://t.me/navoisport
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Учқудуқ туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Бадиий гимнастика туридан туман биринчилиги мусобакаси бўлиб ўтди.Унда Бухоро вилоятидан Гиждивон тумани ҳамда Навоий вилоятининг туман ва шаҳарларидаги БЎСМ жамоасидан вакиллар иштирок этиб, ёш спортчилар ўз маҳоратини намоён этдилар. Мусобақада жами 68 нафар бадиий гимнастикачи қизлар беллашишди. Улар яккалик ва буюмлар билан чикишларда ўз маҳоратини кўрсатишди. Мусобақа якунида ғолиблар БЎСМ маьмурияти томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо эсталик совғалар билан тақдирландилар. https://t.me/navoisport
Зарафшон шаҳар БЎСМда жорий йилнинг 20 декабрь куни спорт гимнастикаси туридан БЎСМнинг спорт гимнастика тўгараги шуғулланувчилари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 50 нафар спортчилар иштирок этди. Мусобақа ғолиблари диплом ва медаллар билан тақдирландилар. https://t.me/navoisport
Навоий вилояти Хотин-қизлар қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт бошкармаси хамда Гимнастикага Ихтисослаштирилган болалар усмирлар спорт мактаби билан хамкорликда жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Кониституциясининг 27 йиллигига бағишлаб "ГИМНАСТИКА БАРЧА УЧУН" шиори остида 45 ёшдан катта бўлган уй бекалари, микс 16-21 ёш ва 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида "Гимнастрада" спорт фестивали вилоят саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ушбу спорт фестивалида Навоий шаҳар, Хатирчи, Қизилтепа, Нурота туманларидан 60 нафардан ортиқ хотин қизлар иштирок этдилар. Мусобақа натижаларига кўра,
14 ёшгача:
I- ўринни - Навоий шахар жамоаси
II- ўринни - Хатирчи туман жамоаси
III- ўринни - Нурота туман жамоаси
16-21 ёшгача:
I- ўринни - Қизилтепа туман жамоаси
45 ёшдан юқори:
I- ўринни - Хатирчи туман жамоаси
II- ўринни - Нурота туман жамоаси
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари вилоят Хотин қизлар қўмитасининг эсдалик совға ва дипломлари билан тақдирландилар.
👉https://t.me/navoisport