NAVOIYSPORT.UZ | Rasmiy kanal (press-service)
2.58K subscribers
27.4K photos
1.87K videos
191 files
6.55K links
© Navoiy viloyati Sport boshqarmasining rasmiy kanali
Tel: (55) 351 29 91

You tube: http://youtube.com/navoisport
Instagram: https://instagram.com/navoisport.uz
Facebook: https://facebook.com/navoisport

Murojaat uchun: @navoisport_uz_press
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИРИНЧИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК АЁЛ, НАВОИЙЛИК КУМУШ ФАЙЗУЛЛАЕВА МАМЛАКАТИМИЗ МАВҚЕЪИНИ ОШИРИШДА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАЁТГАН ЁШ СПОРТЧИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ.
Навоий вилоятида умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида "Футбол фестивали" ўтказилди.

Бугун Навоий шахридаги Спутник қўрғони спорт мажмуасида вилоят Халқ таълимига қарашли туманларимиздаги 20та умумтаълим мактабларининг 200 нафар ўқувчилари иштирокида "Футбол фестивали" бўлиб ўтди. Ушбу фестивалда иштирок этиш учун Навоийга Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ташриф буюрди. Шунингдек тадбирда Навоий вилоят Хокими ўринбосари Ф.Солиев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Нарзиева, вилоят Халқ таълими "Ёшлик" спорт жамияти раиси ўринбосари Н.Очилов, "Қизилқум" ПФК бош мураббийи Х.Актамов, "Қизилқум" ПФКга қарашли болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори Н.Болтаев, Навоий вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси директори А.Кенжаев хамда умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва бир қатор футбол мураббийлари хам иштирок этишди. Тадбирни дастлаб бир неча йиллар мобайнида Навоий вилоят телерадиокомпаниясида спорт шархловчиси сифатида фаолият олиб борган ва хозирги кунда вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келаётган Р.Болтаев очиб берди. Ассоциация рахбари биринчи навбатда бугунги тадбир "Футбол фестивали" билан барча ўқувчиларни қутлаб, сўнг сўз навбатини Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, таниқли собиқ ФИФА рефереси Р.Эрматовга берди. Р.Эрматов сўз оларкан дастлаб барчани бугунги байрамона рухда ўтаётган тадбир билан табриклади. Сўзи давомида эса бугунги кунда давлатимиз рахбари Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан футбол спорт турига бўлган эътибор кучлилиги ва юртбошимиз футболга давлат сиёсати даржасида қараётганликларини таъкидлаб ўтди. Жорий йилнинг 4-декабр санасида эса мухтарам юртбошимиз томонидан имзоланган "Ўзбекистон футболини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари хам бунга яққол мисол эканини айтиб ўтди. Фармон доирасида келгуси йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Мактаблар футбол лигаси" мусобақалари ташкиллаштирилишини ва бу мусобақаларда мактаблардан хам иқтидорли футболчи ёшлар сараланишини таъкидлади.

Шундан сўнг Р.Эрматов шахсан ўзи мактаб ўқувчиларини футбол тўплари ва турли хил футбол спорт анжомлари билан тақдирлади. Тадбир якунида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Р.Эрматов барча тадбир иштирокчилари билан эсдалик учун суратга тушиб, сўнг улар билан хайрлашди.
https://t.me/navoisport
Manba👉http://t.me/NFA
Forwarded from Sport vazirligi
Элдор Шомуродов ва Кумушхон Файзуллаева “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/2607

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.me/Minsportuz
Навоийда мураббийларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича семинар ташкил этилди 👉Батафсил https://teletype.in/@o_l_dc_i_t_y/r1igxNICS 👉 Расмий телеграм канал https://t.me/navoisport
Forwarded from Sport vazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли Фармони юзасидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи Отабек Эшмаматовнинг видеобаёноти

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.me/Minsportuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2019 targ'ibotlari Sportchilar ovoz berish jarayonlarida faol qatnashishmoqda. Siz ham ovoz bering
Навоийда мураббийларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича семинар ташкил этилди

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/2620

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.me/Minsportuz
Forwarded from RUSTAM HOJIYEV
ЯНА БИР ОБОД МАНЗИЛ – ШЕЙХОН

Байрам тадбирлари Кулолондан сўнг Шейхон маҳалласида давом этди. Бу маҳаллада ҳам жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан,
17-умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирланиб, 315 ўринли янги ўқув блоги қурилди, 38-умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирланди;
2 та янгидан (120 ва 60 ўринли) мактабгача таълим ташкилотлари, маҳалла биноси, намунавий лойиҳалар асосидаги 10 та уй-жой қурилди;
йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 11 км. йўлга асфальт, 24 км. йўлга шағал ётқизилди, 70 та кўча ёритгичлари ўрнатилди, 1 км пиёдалар йўлакчаси қурилди;
аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 8 км. сув қувури тортилди;
электр таъминотини янада яхшилаш борасида 7,5 км. электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди, 5,2 км. реконструкция қилинди, 8,6 км. мукаммал таъмирланди, 4 та трансформатор пункти қурилиб, 6 таси мукаммал таъмирланди;
9,5 км. газ қувурлари ва 9 та ГТҚ таъмирланди.
Маҳалла марказида жойлашган 34-сонли мактабгача таълим ташкилоти ва маҳалла биносининг очилиш маросими бугун ўтказилди.
Туман ҳокими Ш. Ш. Набиев сўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу иншоотларнинг фойдаланишга топширилаётгани билан табриклаб, “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилган ишларга тўхталиб ўтди.
Рамзий ленталар кесилиб, МТТга кирганлар бу ерда болажонларнинг ширин тилларида айтилган шеърлардан баҳраманд бўлишди, маҳалла биносининг эса тузилиши билан танишишди.
Юқорида таъкидланганидек, 19 декабрь санаси кулолонликлар каби шейхонликлар хотирасида ҳам узоқ йиллар сақланиши шубҳасиз.
Forwarded from RUSTAM HOJIYEV