Yoshlar bilan ishlash departamenti
388 subscribers
2.78K photos
387 videos
109 files
629 links
Har bir insonda o‘zi istagan narsani amalga oshirish uchun qo‘llar, oyoqlar, bosh va bir haftada 168 soat vaqt mavjud.

Robert Kiyosaki
Download Telegram
#Танлов

Талабалар ўртасида илмий мақола ва ихтиролар танлови

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан талабалар ўртасида илмий мақола ва ихтиролар танловини эълон қилди.

“Уйда қолинг!” шиори остида “Олий таълим ислоҳотлари: ютуқлар, муаммолар, ечимлар” мавзусида ўтказиладиган республика онлайн танловида талабалар илмий мақола ҳамда инновацион ихтиролари билан иштирок этишлари мумкин.

Бунинг учун талаба-ёшлар ўзларининг илмий мақолалари ва ихтироларининг тақдимотини видеога олиб, жўнатишлари лозим.

Тақдимотнинг тавсия этиладиган давомийлиги - 5 дақиқа.

Тақдимотлар телеграм тармоғи орқали +998 90 111-32-76 рақамида қабул қилинади.

Батафсил: @rivojlantirishmarkazi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ishtirok etuvchi talabalar ilmiy tadqiqotlar
departamenti(@TurovaSofiya)ga o’z ma’lumotlaringizni taqdim qiling.
#Танлов

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида республика
танловини эълон қилди.

Марказ ахборот хизмати маълум қилишича, танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, яна муҳими, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашувни ривожлантиришдан иборат.

ТАНЛОВ қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1. 📚 Энг яхши бадиий асар (шеърий асар – 30 мисрагача; насрий ҳикоя – ҳажми 3600 босма белгигача).

2. 📰 Энг яхши публицистик мақола (очерк, лавҳа – ҳажми 5400 босма белгигача).

3. 🎶 Ўзбек тилининг хориждаги энг яхши тарғиботи (ўзбек миллатига мансуб ёки чет эл фуқаролари томонидан яратилган ҳорижда ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган илмий, бадиий, мусиқий асарлар ҳамда аудио, видео маҳсулотлар).

4. 📹 Энг яхши ижтимоий роликлар (аудио, видеороликнинг давомийлиги 3 дақиқагача).

💴 Танлов ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Энг намунали, ғоявий-бадиий пишиқ ижодий ишлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилади.

Ижодий ишлар шу йилнинг 20 сентябрига қадар “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” сарлавҳаси остида info@til.gov.uz электрон почтаси ёки @tiluz_Bot телеграм манзили орқали онлайн қабул қилинади.
Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz, www.manaviyat.uz сайтлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг танлов бўйича масъул ходимлари Муҳтарама Улуғова (99 847-69-41), Дилмурод Дўстбеков (97 752-33-99) билан телефон орқали боғланиб олишингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Forwarded from Edu.uz
​​​​#Танлов

“Илҳом” мукофоти танловига ҳужжат қабул қилиш бошланди

Шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида билим ва имкониятларингизга ишонасизми?Танловда иштирок этиб, ўзингизни синаб кўринг!

“Илҳом” мукофоти шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

❇️ Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

1️⃣-ўрин“Spark” автомобили;
2️⃣-ўрин30 млн. сўм пул мукофоти;
3️⃣-ўрин15 млн. сўм пул мукофоти.

⚠️ Ғолиблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади.

Танлов 2 босқичда ўтказилади:

👉 1-босқич – ҳар йили 20 мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;

👉 2-босқич – ҳар йили 10 майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.

❗️“Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун – 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.

Шошилинг, 15 мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube