Jalilov. Qaydlar
4.09K subscribers
1.46K photos
17 videos
22 files
2.29K links
Fikrlar. Kuzatishlar.

Qayta aloqa uchun: @qaydlar_aloqa_bot
Download Telegram
Forwarded from Kanada orzusi
#таълим #мактаб

Нажот – таълимда

Болам 1-синфни Канада мактабларидан бирида бошлаганига хурсандман, рости. “Дарё”, gazeta.uz’да ишлаган пайтларим дарсликлар, ўзбек болалар адабиёти муаммоларини кўпроқ ёритардим, жонкуяр таълим эксперти Комил Жалилов, янги авлод дарсликлари муаллиф-муҳаррирлари билан суҳбатлар тайёрлагандим.

Вазият яхшиланаман деб турганида бирдан ўзгарганди: мактабларда таълим сифати тушишдан тўхтамади (ҳозирам ўнгланмаган), дарсликлар ёзиш-чиқариш “каттаконлар” қўлига ўтди, хатоларига кўз юмилиб ўқув дастурлари қабул қилинди, аввал Финландия, кейин Сингапур тажрибаси олинди, ўқитувчи ишига аралашадиганлар камаймади – ўртада ўқувчи сарсон, ота-оналар вазиятга ноилож кўнди, менимча.

Ривожланган давлатлар тажрибаси бизда ҳам иш берди, деган гапни эшитмадим шу чоққача. Аксинча, креатив (ижодий) фикрлашини баҳоловчи PISA-2022 халқаро тадқиқоти натижаларида Ўзбекистон энг охирги ўнталикдан жой олди. Бошқа рейтингларда ҳам қуйидамиз. Охиридан биринчи/ўнинчи дейди-ку...

------------------
Майли, яхши хабарларга ўтадиган бўлсам, бугун мактаб директоримиз имейл юборибди. 18 сентябрда Garneau мактаби жамоаси билан ота-оналар танишуви бўларкан. Болаларимиз синфхонасини кўздан кечириб, кейин актив залда директор, мактаб кенгаши, Garneau жамияти аъзолари, волонтёр ота-оналар билан саломлашарканмиз.

Менга энг ёққани: бу йил Эдмонтон давлат мактабларида янги провинциал ўқув дастури (new provincial curriculum) жорий этилибди. Илм-фан (science) билан, ижтимоий фанлар (пилот режимда) чуқурроқ ўқитиларкан.

Синов-тажриба сифатида олиб кирилаётган ижтимоий фанлар кейинги ўқув йилига тўлиқ жорий этилишидан аввал барча фикр-мулоҳаза, таклифлар кўриб чиқиларкан.

Шу хабарни ўқидиму, яқинда Комил Жалиловнинг: “Вазир Ҳилола Умарова бошчилигидаги иккинчи тўлиқ ўқув йили аниқ таълим мақсадларисиз ва аниқ curriculum’сиз бошланмоқда” деган пости эсимга тушди.

Болалар тақдири, таълими ўйин қилиниши ачинарли... Суриштирилса, тепадаги “каттаконлар”нинг боласи оддий мактабда ўқимайди: ё хусусий, ёки ихтисослашганда савод чиқаради. Аммо репетитор, хусусий мактаб, қўшимча дарс, махсус машғулотларга ҳаммадаям баравар имкон йўқ. Халқ болалари эса сифатли, асоси пухта ўрта таълимни олишга ҳақли.

@chnizomiddinova
👍21🔥5