Human.uz | Rasmiy kanal
7.45K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Мустақиллик байрами муносабати билан 286 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 286 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 109 нафари асосий жазодан озод этилди, 116 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 25 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 36 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчиларини ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Парижда 1 сентябрдан бошлаб электр самокатлардан фойдаланиш тақиқланади

1 сентябрдан Париж кўчаларида ижарага бериладиган электр самокатлардан фойдаланиш тақиқланади, деб хабар бермоқда Euronews.

Франция пойтахти ҳукумати апрель ойидаги овоз бериш натижаларига кўра шундай қарорга келган. 1 сентябрдан бошлаб хусусий компаниялар томонидан ижарага тақдим этилаётган электр самокатларлари Париж кўчаларидан олиб ташланади.

Бу қарор апрель ойида Франция пойтахтида ўтказилган референдумдан сўнг қабул қилинган. Кейин шаҳар аҳолисининг 90 фоизи электр самокатларни тақиқлашни ёқлаб овоз берди. Париж кўчаларида 15 мингга яқин электр самокатлари ижарага берилган. Август ойида уларнинг сони камайишни бошлади.

«Биз ўтган якшанба куни электр самокатларимизни олиб ташлашни бошладик. Уларнинг сони 5000 га яқин эди. Аммо бизда бир неча минг велосипед қолди. Кечки соат ўндан эрталабки олтигача кунига 400 дан 500 тагача самокат олиб кетяпмиз. Биз бунинг учун махсус ходимлар ажратганмиз», – деди Франциядаги Tier бўлими раҳбари Клеман Петте.

Париж Европада биринчи бўлиб бундай қаттиқ чораларни қўллаган. Франция пойтахти аҳолиси электр самокатдаги одамлар пиёдаларга халақит бериб, бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлаётганидан бир неча бор шикоят қилишган. 2022 йилда улар оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 456 киши жабрланган, 3 нафари ҳалок бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Хитойга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келаси ойда «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюради. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёевга йўллаган табрик хатида айтилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
LET L-410 русумли иккинчи самолёт Ўзбекистонга етиб келди

Uzbekistan Airways компанияси Чехияда ишлаб чиқарилган LET L-410 русумли иккинчи енгил самолётни қабул қилди. Ушбу самолёт Ўзбекистоннинг Зомин, Зарафшон, Шаҳрисабз, Сўх ва бошқа шаҳарларига парвозларни амалга оширади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади

Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.

Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Венесуэладаги автоҳалокатда 5 киши ҳалок бўлди

Пайшанба куни Венесуэла шимолидаги Ла-Гуайра штатида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида камида беш киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.

Ла-Гуайра шаҳрининг асосий кўчаларидан бирида юк машинаси ва бир нечта енгил автомобилларнинг тўқнашуви оқибатида беш киши ҳалок бўлди.

Каракасни мамлакатнинг асосий порт шаҳри билан боғловчи Каракас-Ла-Гуайра автомагистралида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли тирбандлик юзага келди.

Венесуэла хавфларни бошқариш ва фуқаро муҳофазаси вазири ўринбосари Карлос Перес Ампуэданинг айтишича, юк машинасининг тормози ишламай қолган, натижада бешта машинага бориб урилган. Барча жабрланганлар шифохонага етказилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Деҳлидаги G20 саммитида қатнашади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш сентябрь ойида юқори даражадаги қатор халқаро тадбирларда, хусусан 9-11 сентябрь кунлари Деҳлида бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашади, деб хабар бермоқда Kazinform.

«БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги йиғилишига қизғин тайёргарлик кўрилар экан, мен Кенияда ўтадиган Африканинг иқлим ўзгариши саммитида, Индонезиядаги АСЕАН, Ҳиндистондаги G20 ва Кубадаги G77 олий даражадаги йиғилишларида иштирок этиш учун йўлга чиқмоқдаман. Бундай турли саммитлар дунёнинг ўсиб бораётган кўп қутблилигини акс эттиради», - деди Антониу Гутерриш журналистлар билан учрашувда.

У, шунингдек, халқаро институтлар ислоҳоти зарурлигини яна бир бор қайд этди. БМТ Бош ассамблеяси сессияси 19 сентябрда иш бошлайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларга яна бир огоҳлантириш билан чиқди

Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

Агентлик, шу муносабат билан Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўрамоқда.

Маълумот учун, ЖКнинг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирлаш маросимида қатнашади

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этади.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабар берди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сингапурда янги президент сайланди

Сингапур бош вазирининг собиқ ўринбосари Тарман Шанмугаратнам мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 70,4 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, дея хабар бермоқда Xinhua ахборот агентлиги.

Унинг президентликдаги рақиблари Нг Кок Сонг ва Тан Кин Лиан 15,72 фоиз ва 13,88 фоиз овоз тўплади. Сайловларда жами 2,48 миллиондан ортиқ сингапурлик овоз берди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Сингапурнинг аввалги президенти Ҳалима Якоб Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган эди. Сингапур раҳбарининг ташрифи натижасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Яқинда мамлакатда Сингапур Республикасининг миллий байрами нишонланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев биринчи президентнинг қабрини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Тадбир якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қозоғистонда йил охиригача аҳоли сони 20 млн.га етади — президент

Қозоғистонда йил охиригача аҳоли сони 20 миллионга етади. Бу ҳақда давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистон халқига йўллаган Мурожаатномасида маълум қилган.

«Фуқароларнинг манфаатлари ва талаблари - Қозоғистоннинг иқтисодий ривожланиш стратегиясининг ўзаги ҳисобланади. Яъни, инсон эҳтиёжлари доимо асосий эътиборда. Шунинг учун ҳам хомашёга қарамликдан босқичма-босқич қутулишимиз керак. Бу иш қатъият билан амалга оширилиши керак. Мамлакатимизда ҳар йили 400 мингдан ортиқ бола дунёга келади. Йил охиригача аҳоли сони 20 миллионга етади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Вашингтон мэри 1 сентябрни АҚШ пойтахтида Ўзбекистон мустақиллиги куни деб эълон қилди

Вашингтон мэри Мюриэл Баузер 2023 йил 1 сентябрни АҚШ пойтахтида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги куни” деб расман эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қирғизистонлик депутат хиёнатда айбланиб қамоққа олинди

Қирғизистонлик сиёсатчи, депутат Адахан Мадумаров вақтинча қамоққа олинди, деб хабар бермоқда «Спутник». Хабарда айтилишича, депутатга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилиб, Бишкекнинг Первомай туман судига олиб кетилган.

Маълумотларга кўра, унга ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш, оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби айблар қўйилмоқда.

Аввалроқ Бош прокуратура парламентдан Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортиш учун розилик сўраган, бироқ парламент фақат ваколатни суиистеъмол қилиш айблови бўйича Мадумаровни текширишга розилик берган.

2009 йилда Мадумаров лавозимидан фойдаланиб ҳужжат имзолаган, унга кўра қирғиз томони Тожикистон томонидаги Торт-Кочо ҳудудининг баҳсли участкасини 49 йилга ижарага олган.

Қирғизистон бу ҳужжатни тан олмаяпти, томонлар Торт-Кочони нейтрал ҳудуд сифатида эътироф этишмоқчи.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қурилиш вазирига ўринбосар тайинланди

Таир Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жаҳон банки Украинага уй-жойларни таъмирлашда ёрдам беради

Жаҳон банки Украинага уй-жойларни фавқулодда таъмирлаш учун яна 232 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Украина реинтеграция вазирлигининг телеграм-каналида хабар берилди.

Агентлик маълумотларига кўра, мамлакатда “Одамларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини тиклаш мақсадида уй-жойларни таъмирлаш” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган. Уни амалга ошириш учун Жаҳон банкидан маблағ ўтказилди. Таъкидланишича, мазкур ташаббус доирасида 100 мингдан ортиқ оила ўз уйини таъмирлаш имкониятига эга бўлади.

Реинтеграция вазирлиги маълумотларига кўра, умумий ҳисобда Украинанинг беш вилоятида 98 мингга яқин уй ва 8 минг хонадонни тиклаш режалаштирилган. Қайд этилишича, айни пайтда мамлакатда 1,4 миллион уй шикастланган, уларда 3,5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон Арманистон билан чегарада қўшимча кучларни жамламоқда

Арманистон Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича, Озарбайжон ҳарбийлари Арманистон-Озарбайжон чегарасида жойлашган Сотк ва Норабак аҳоли пунктлари йўналишида қўшимча кучларни жамламоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида медаль жамғарди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича, Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтказилган 35-Халқаро информатика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор медаль жамғаришга эришган.

Хабарда айтилишича, мазкур турнирда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Президент мактаби 11-синф ўқувчиси — Дилёрбек Валижонов ҳамда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси — Дилшодбек Хўжаев бронза медалларни қўлган киритган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, совриндор ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади. Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хитойда жорий йил ҳисобидан тўққизинчи тўфон юз берди

Хитой шарқидаги Гуандун провинциясининг Чжухай шаҳри туманига «Саола» тўфони етиб келди. Бу жорий йилда мамлакатда содир бўлган тўққизинчи тўфондир, деб хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, Чжухай шаҳрининг Цзиньвань тумани қирғоқбўйи зонасига тўфон эпицентри яқинида максимал шамол тезлиги 42-46 м/с га етган. «Саола» қирғоқ бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда соатига 15-20 км тезликда ҳаракатланиши ва аста-секин секинлашиши кутилмоқда.

Гуандун провинциясининг 780 мингга яқин аҳолиси хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинди, 80 мингдан ортиқ балиқ овлаш кемалари қирғоққа қайтди. Бундан ташқари, 13 та шаҳардаги бошланғич ва ўрта мактабларда ўқув йилининг бошланиши қолдирилди, боғчалар иши ҳам тўхтатилди.

Аввал хабар қилинганидек, Хитой Миллий обсерваторияси «Саола» тўфони учун хавфли қизил даражани эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial