Human.uz | Rasmiy kanal
7.45K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Бош вазир матбуот котиби:

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Чиндан ҳам, фуқаролик ва жиноят қонунчилиги бўйича хусусий тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида бошқа шахсларга етказилган зарарни давлат эмас, балки айбли ҳаракат содир қилган тадбиркорнинг ўзи қоплаб бериши керак.

Лекин нега бундай қилиняпти, деган савол туғилиши табиий.

Гап шундаки, процессуал қонунчиликка кўра, содир бўлган ёнғин оқибатида етказилган зарар бўйича айбдорларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда зарар қоплаш бўйича тергов ҳаракатлари ва суд жараёни кўп вақт талаб этади.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ана шу жиҳатларни инобатга олиб, ёнғин оқибатида хонадонларига талофат етган фуқароларни совуқ тушмасдан тезроқ уйларига киритиш бўйича ҳукумат олдига қатъий топшириқ қўйганлар ва унинг ижросини шахсан ўзлари доимий назорат қилиб турибдилар.

Бундан ташқари, Конституциямизнинг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган.

Шу боис, тергов ва суд жараёнлари якунига етгунига қадар таъмирлашга керак бўладиган маблағлар захира жамғармасидан ишлатиб турилибди.

Шуни алоҳида қайд этмоқчиман, тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олинади.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Портлаш фонида аҳолидан пул ундираётган фирибгарлар аниқланди

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги омборхоналарнинг бирида портлаш содир бўлгани ва ҳодиса оқибатида мактаб, болалар боғчаси, шохобча ва турар-жой биноларига зарар етгани ҳамда шикастланган бинолар ва бошқа иншоотлар яқин кунларда қайта тикланиши ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, содир бўлган фавқулодда ҳодиса натижасида аҳолининг зарар кўрган уй-жойларни тиклаш аҳоли учун бепул амалга оширилмоқда.

Шундай бўлсада, мураккаб вазиятдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундириш ниятида бўлган шахслар мавжудлиги аниқланди. Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун аҳолидан пул сўраб, уларнинг соддалигидан фойдаланмоқда.

Шу ўринда шаҳар ҳокимлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

"Ҳурматли жабр кўрган юртдошлар! Барча ишлар сиз учун бепул равишда бажарилмоқда, ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолманг", - дейилади мурожаатда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бекзод Абдувалиевич Нариманов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари этиб сайланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Покистондаги портлашда 50 киши ҳалок бўлди

Покистондаги худкушлик ҳужуми оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, деб хабар бермоқда Кazinform BBC Newsга таяниб.

Портлаш жума куни жануби-ғарбий Балужистон провинциясида Муҳаммад пайғамбар таваллуди-мавлуд кунини нишонлаш учун йиғилган масжид яқинида содир бўлган.

Балужистон ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Айни пайтда Хайбер-Пахтунхва провинциясининг Пешовар шаҳри яқинидаги масжидда алоҳида портлаш содир бўлди.

Пешовар яқинидаги Хангу масжидида қурбонлар сони ҳозирча маълум эмас, бироқ полициянинг айтишича, том қулаганидан кейин вайроналар остида бир неча киши қолиб кетган бўлиши мумкин.

Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13131

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конференцияси Самарқандда ўтказилади

2024 йилнинг 12-17 февраль кунлари Ўзбекистон илк бор БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конференциясига мезбонлик қилади. Мазкур конференцияни Самарқанд шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анқарада теракт содир этилгани айтилмоқда

Бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 09:30 ларда Туркия пойтахти Анқарада теракт содир бўлгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, 2 нафар террорчи Ички ишлар бош бошқармаси олдига енгил машинада келган ва улардан бири ўзини портлатиб юборган, иккинчиси эса ўлдирилган.

Ички ишлар вазири Али Ерликаянинг маълум қилишича, ҳодиса натижасида 2 икки нафар ички ишлар ходими енгил тан жароҳати олган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тожикистон, АҚШ, Германияга амалга оширилган ташрифлар ва имзоланган муҳим ҳужжатлар - Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойидаги фаолияти бўйича ахборот берилди.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Президент Қатарга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1 октябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Доҳа шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари “ЭКСПО Доҳа – 2023” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Афсонавий рэпер — 2Pac'нинг ўлимида айбланган шахс қарийб 30 йил ўтиб қўлга олинди

АҚШ полицияси америкалик рэпер Тупак Шакурни ўлдирган гумонланувчини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Euronews.

Лас-Вегасда суперюлдузнинг машинасига ўқ узганидан 27 йил ўтиб, жиноий гуруҳ раҳбари ва гиёҳванд моддалар сотувчиси сифатида тасвирланган Дуэйн Дэвисга расман айблов эълон қилинди.

Бундан олдин Дэвис ушбу иш бўйича гувоҳ сифатида иштирок этган. У интервьюда 1996 йил 13 сентябрда отишма бўлган машинада бўлганини айтди. Дэвис ўз кўрсатмасида Тупак билан тўқнаш келган ва ўша воқеалардан икки йил ўтиб вафот этган жиянини қотил деб атаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига келди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи: Кутиб олиш, музокаралар қандай кечди?

Давлат ташрифи билан Қатарга келган президент Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида тантанали кутиб олинди. Давлат раҳбари ташрифнинг биринчи куни Қатарнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Испаниядаги клубда содир бўлган ёнғин натижасида 13 киши ҳалок бўлди

Испаниянинг Мурсия шаҳрида тунги клубда ёнғин содир бўлди, натижада 13 киши ҳалок бўлди, яна 18 киши бедарак йўқолди, деб хабар берди маҳаллий ҳукумат. Шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Илон Маск Украина президентининг устидан кулди: «Беш дақиқа ўтди, негадир сиз миллиард доллар ёрдам сўрамадингиз?!»

Миллиардер Илон Маск ўзининг «X» ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Украина президенти Владимир Зеленский тўғрисидаги мемни эълон қилиб, янги можарони қўзғади.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, расм эски, аммо мемга қуйидаги сўзлар қўшилган: «Беш дақиқа ўтиб, негадир сиз миллиард доллар ёрдам сўрамадингиз».

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13132

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонда 2023 йил 15 октябрдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилмоқда

2023 йил 15 октябрдан бошлаб дастлаб 28 та туман (шаҳар)ларда эксперимент тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Human.uz | Rasmiy kanal
Ўзбекистонда 2023 йил 15 октябрдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилмоқда 2023 йил 15 октябрдан бошлаб дастлаб 28 та туман (шаҳар)ларда эксперимент тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг…
15 октябрдан ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш ёки чиқариш “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг қарорига асосан амалга оширилади

2023 йил 15 октябрдан бошлаб талабгорларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш (ундан чиқариш) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг қарорига асосан амалга оширилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эндиликда яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли олти ой муддатгача вақтинча уй-жойга жойлаштирилади

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари директорларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial