Human.uz | Rasmiy kanal
7.44K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ўтказилди

Пойтахтимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ташкил этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев президент раислигида ўтказилган мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида хорижий тилларни ўқитиш бўйича янги вазифалар белгиланганини таъкидлади.

❗️Тренинглар аввалида хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Тренинглар доирасида, шунингдек:

Ўзбекистон Республикасининг тарихий ривожланиши, маданияти ва таълим тизими,
иқтисодий тараққиётда мактаб таълимининг ўрни,
хорижий мутахассисларнинг ўқувчиларда хорижий фанларни билим ва кўникмаларини шакллантиришда вазифалари,
хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлари ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида сўз юритилди.
____________
⚡️Маълумот ўрнида, жорий йилда мактабда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келиниши режалаштирилмоқда.

Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келиниши кўзда тутилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Ўзгидромет» сел-сув тошқини юзага келиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхатини эълон қилди

30—31 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи мавжуд.

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Польшада «легионер касаллиги»дан 14 киши вафот этди

Польшанинг Украина билан чегараси яқинида, мамлакат жануби-шарқидаги Жешув шаҳрида «легионер касаллиги» деб номланган бактериал инфекция авж олгани сабабли 14 киши ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда ВВC агентлиги.

Маҳаллий ҳокимият органлари легионеллез қўзғатувчиси шаҳар сув таъминоти тизимида бор ёки йўқлиги текшириляпти. Шу ҳафта бошида Польша махсус хизматлари вакили Станислав Жарин Польша разведка хизмати вакиллари инфекцияга нима сабаб бўлганини текширишга жалб қилинишини тасдиқлади.

«Биз бунга нима сабаб бўлганини қидирмоқдамиз. Айни пайтда иссиқ ва совуқ сув қувурлари тармоғини текшириш ишлари олиб борилмоқда», — деди вилоят санитария назорати хизмати ходими Адам Сидор.

Легионелла бактериялари ҳозиргача олинган 105 та сув намунасининг дастлабки 18 тасида топилган. «Ҳозирча бу инфекция манбаи сув таъминоти, дейишга имкон бермайди. Яқин кунларда ҳаммаси маълум бўлади», – деди Сидор.

Соғлиқни сақлаш идоралари вакилларининг сўзларига кўра, касалликни қўзғатувчи бактерия Жешув шаҳри ва унинг атрофида 113 нафар беморда топилган. Ҳалок бўлган етти киши 64 ёшдан 95 ёшгача бўлган кишилар ва уларнинг бошқа да касалликлари бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Интерпол томонидан қидирувга берилган жиноятчи Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Фирибгарлик учун Интерпол томонидан қидирувга берилган жиноятчи Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Гумонланувчи бошқа қитъада яшириниб, жиноий фаолият – ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонда шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари қанча?

Ўзбекистондаги шифокорлар ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари тўғрисида расмий маълумотлар очиқланди. Унга кўра,

Олий тоифали тиббий бригада ҳамширасининг ўртача маоши 2,5 млн. сўм, устамалар билан 5,0 млн. сўм;

Олий тоифали операция ҳамширасининг ўртача ойлик иш ҳақи 3,0 млн. сўм, устамалар билан 6,7 млн. сўм;

Олийгоҳни янги битирган салоҳиятли оилавий шифокорнинг иш ҳақи 2,7 млн сўм, устамалар билан 5,4 млн сўм. Илмий даражаси бўлганда 6,2 млн сўм, янги иш бошлаганлиги учун қўшимчаси билан эса 7,2 млн сўм;

агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа 9,2 млн сўм;

Олий тоифали хирург шифокорнинг ўртача маоши 4,7 млн сўм, юқори технологияли операциялар амалга оширганда 5,9 млн сўм, устамалар билан 9,4 млн сўм, илмий даражаси бўлса 12,3 млн сўм;

Оилавий шифокорлик пунктида ишловчи олий тоифали шифокорнинг ўртача маоши 4,9 млн сўм, устамалар билан 9,8 млн сўм, илмий даражаси бўлса 12,7 млн сўм;

Агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа – 14,7 млн сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бироздан сўнг "Кўксарой" қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қирғизистонда ҳам «ТикТок»ни блокланиши мумкин

Қирғизистон Маданият вазирлиги мамлакатда «ТикТок» ижтимоий тармоғини «блокировка» қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Бунга «бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотларининг «ТикТок» ижтимоий тармоғининг болаларнинг ақлий ривожланиши ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи зарарли таъсири ҳақидаги хавотирлари» сабаб бўлган.

«Кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ва ўтказилган мониторинг асосида Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Қирғизистон Республикаси ҳудудида «ТикТок» хизматини тарқатиш фаолиятини тўхтатишга қарор қилди», — дейилади вазирлик хабарида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (426-сон, 29.08.2023 й.) билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, манфаатдор шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат кадастрлари палатаси масъул ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиб, Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи комиссияга ёзма ёки Давлат кадастрлари палатаси расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат қилиши мумкин.

Комиссия мурожаатни келиб тушган кундан эътиборан 10 иш куни ичида кўриб чиқиши шарт (мурожаатлар сони бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар).

Манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили мурожаатлар кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

Манфаатдор шахс Комиссия қароридан норози бўлса, қарорни олган кундан бошлаб 2 ой муддатда апелляция комиссиясига мурожжат қилади.

Шунга кўра, Апелляция комиссияси мурожаатни 10 иш куни ичида кўриб чиқади.

Манфаатдор шахс Комиссия ва апелляция комиссияси қарорларидан норози бўлган ҳолатларда белгиланган муддатларда судга шикоят қилиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Трампга қарши яна бир суд жараёни келаси йилнинг 4 мартида бошланиши режалаштирилган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини бекор қилиш тўғрисидаги иши 2024 йил 4 мартдан бошлаб кўриб чиқилади, деб хабар бермоқда ВВC.

Махсус прокурор Жек Смит АҚШнинг 45-президенти устидан суд жараёнини 2024 йил 2 январда, Трампнинг адвокатлари эса суд жараёнини 2026 йил апрелида — сайловдан 17 ой ўтгач бошлашни сўраган.

«Суд муҳокамаси санасини белгилаш айбланувчининг касбий мажбуриятларини ҳисобга олмайди, шунинг учун жаноб Трамп бу санага рози бўлиши керак», – деди судья.

Айблов хулосасида Трампга тўртта модда, жумладан, Қўшма Штатларни алдаш мақсадида фитна уюштириш, адолатга тўсқинлик қилиш ва фуқаролик ҳуқуқларини бузиш каби айбловлар қўйилган.

Сайловларни бузиш Трампга қарши тўртта жиноий айбловдан биридир. Собиқ президент барча айбловларни рад этади.

77 ёшли Трамп келаси йилги президентликка даъвогарлик қилмоқчи ва Республикачилар партиясидан номзодлар орасида асосий давогар ҳисобланади.

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13087

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, яна АҚШ доллари ҳамда евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, Россия рубли билан эса аксинча ҳолат қайд этилган.

— 1 АҚШ доллари — 12 089.97 (+5.13) сўм;
— 1 Россия рубли — 125.97 (-0.55) сўм;
— 1 евро — 13 164.77 (+96.22) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент метрополитенининг янгиланган харитаси эълон қилинди.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Тожикистонда кучли ёмғир қурбонлари сони 17 кишига етди

Қутқарувчилар яна тўрт киши – уч аёл ва бир эркакнинг жасадини топди. Тожикистон ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятлар қўмитаси (ФВҚ) маълумотларига кўра, Тожикистонда кучли ёмғир оқибатлари қурбонлари сони 17 кишига етди, деб хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

Қутқарувчилар яна тўрт киши – уч аёл ва бир эркакнинг жасадини топди, ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.

Бундан ташқари, Хатлон вилоятида олиб борилган қутқарув ишлари давомида сел оқибатида 100 бош чорва нобуд бўлгани маълум бўлди.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, бир қанча ҳудудларда йўллар тўсилган, уйлар ва бинолар сув остида қолган, ўнлаб автомобиллар сел оқимидан зарар кўрган.

Қўмитанинг аниқлик киритишича, табиий офатдан жабр кўрган барча ҳудудларда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Тожикистонда 27 август, якшанба куни содир бўлган кучли ёмғир сув тошқини, сел ва тошларнинг қулашига сабаб бўлди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Идалия» тўфони Қўшма Штатларга етиб келди: ўн минглаб аҳоли электрсиз қолди

Чоршанба куни «ўта хавфли» 3-тоифали довул сифатида таснифланган «Идалия» тўфони Флорида штатига етиб келди. Штатнинг миллионлаб аҳолиси эвакуация қилинди ёки хавфсиз жойларга яширинди, деб хабар бермоқда «Америка Овози» агентлиги.

Авиакомпаниялар чоршанба куни 850 дан ортиқ рейсларни бекор қилди, 795 га яқин рейс кечиктирилди. Тампа, Клируотер ва Таллахассидаги аэропортлар вақтинча ёпилди.

Идалия Мексика кўрфазининг илиқ сувлари устидан ўтаётганда, қирғоқбўйи сув тошқинига олиб келадиган ҳалокатли шамоллар ва кучли ёмғирларни келтириб чиқариши тахмин қилиняпти. Сув сатҳининг кўтарилиши 16 фут (4,88 м) гача бўлиши мумкин.

Маълумотларига кўра, довул Флорида соҳилидаги Биг Бендда, тахминан Таллахасси ва Гейнсвилл ўртасида бўлган, у ерда штатнинг шимолий қисми ярим оролни ташкил этади. Майамидаги NHC маълумотларига кўра, «Идалия» тўфони бир кечада Флорида қирғоқларига яқинлашганда, беш балллик Саффир-Симпсон шамол шкаласи бўйича «ўта хавфли 4-тоифа» га етди. Кейинчалик бўрон 3-тоифага кўтарилди, максимал барқарор шамол тезлиги соатига 201 км. 3 ёки ундан юқори тоифага етадиган ҳар қандай бўрон йирик бўрон ҳисобланади.

Флорида штатидаги Мексика кўрфази қирғоғида, Жоржия жануби-шарқида, Шимолий ва Жанубий Каролинанинг шарқий қисмида пайшанба куни охиригача 10-20 см ёғингарчилик ёғиши кутилмоқда, баъзи ҳудудларда эса 30 см гача ёғингарчилик бўлиши мумкин, дея огоҳлантирди NHC.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13088

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Габонда ҳарбий тўнтариш содир бўлди

Габондаги ҳарбий гуруҳ ҳукумат институтларини тарқатиб юборганини ва президент Али Бонго ҳокимиятдан ағдарилганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Euronews.

Габон президенти Али Бонго қайта сайлангани расман эълон қилинганидан сўнг миллий телевидениеда бир гуруҳ ҳарбийлар пайдо бўлди. Улар овоз бериш натижалари бекор қилингани ва барча давлат институтлари тарқатиб юборилганини эълон қилди.

AFP хабарига кўра, давлат тўнтариши ҳақида турли хавфсизлик кучлари, жумладан, претория гвардияси, миллий армия ва полиция вакиллари эълон қилган. Улар Габон раҳбариятини «мамлакатни тартибсизликка олиб келиши мумкин бўлган масъулиятсиз ва олдиндан айтиб бўлмайдиган бошқарувда» айбладилар. Ҳарбийлар айни пайтда Габоннинг халқаро мажбуриятларидан воз кечмаслигини таъкидламоқда.

Мамлакат пойтахти Либревильда автомат овозлари эшитилди. Чегаранинг ёпилиши эълон қилинди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ходимларни «Опэн Бюджет»га овоз йиғишга мажбурлаган раҳбарларга қандай жавобгарлик мавжуд?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда турли соҳа вакилларининг «Опэн Бюджет» учун овоз йиғиш ишларига жалб қилинганлик ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқатилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мазкур хабарлар юзасидан расмий муносабат билдириб, бундай ҳолатлар учун қонуний жавобгарлик белгиланганини маълум қилди.

Вазирликнинг қайд этишича, «Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг 6-бандига биноан, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланган ва бунда мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади. Меҳнат кодексининг 5-моддасида эса мажбурий меҳнатга жалб қилиш мумкин эмаслиги айтилган.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахс БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жаримага тортилади. Жиноят кодексининг 148²-моддасида худди шу ҳаракатлар такроран ёки вояга етмаганларга нисбатан амалга оширилса, жиноий жавобгарликка тортиш белгиланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, евро ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати пастлаган, бироқ АҚШ долларининг расмий курси эса кундан-кунга ошиб кетмоқда.

— 1 АҚШ доллари — 12 102.00 (+12.03) сўм;
— 1 Россия рубли — 125.62 (-0.35) сўм;
— 1 евро — 13 159.71 (-5.06) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Талабалар учун Тошкентга қўшимча автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

2023 йилнинг 3 сентябрь кунига қадар Тошкентга қатновчи қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.

Қатновлар қуйидаги йўналишлар учун мавжуд - Урганч-Тошкент, Хива-Тошкент, Бухоро-Тошкент, Тошкент-Ғиждувон, Тошкент-Қоракўл, Тошкент-Шофиркон. Шунингдек, Вобкент, Жондор ва Олот туманларидан.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Минтақавий брендлар нима учун патентланмоқда?

Яқинда ижтимоий тармоқларда Ғиждувон тумани ҳокмининг бошқа ҳудудларда Ғиждувон шашлигини сотиш учун туман ҳукимлигидан рухсат олиниши кераклиги, яъни мазкур минтақавий бренднинг патентланиши тўғрисидаги фикрлари кенг тарқалди. Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими мазкур маълумотни изоҳлаб, мамлакатдаги минтақавий брендларнинг патентланишининг ижобий томонларини тушунтирди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13089

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial