Zuhriddin FOZILOV | Education
144 subscribers
2.01K photos
542 videos
161 files
1.77K links
Termiz iqtisodiyot va servis universiteti magistri.

Informatika va axborot texnologiyalari fani õqituvchisi. 2-toifa.

Tel: +99890-110-91-61

Murojaat: t.me/fozilovblog_bot
Download Telegram
Халқ таълими вазирлиги “онлайн” таълим жараёнида юзага келган бир қатор тушунмовчиликларни олдини олиш юзасидан қўшимча кўрсатма берди

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёни “онлайн” шаклда амалга ошириладиган даврда
жойларда ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи тўловларини амалга оширишда бир қатор тушунмовчилик, эътироз ва муаммоли масалаларга аниқлик киритиш мақсадида ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасалари раҳбарларига қўшимча кўрсатма берди.

🔰Кўрсатма хатига асосан қуйидаги ҳолатларга рухсат берилади:

ҳомиладорлик ва туғиш, бола парваришлаш таътилига чиққан ўқитувчилар ўрнига муайян муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни асосий иш бўйича ишга қабул қилишга;

меҳнат шартномаси бекор қилинган ўқитувчилар ўрнига номуайян муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни асосий иш бўйича ишга қабул қилишга;

фақатгина ўқитувчиларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақасида бўлган даврида уларнинг дарс юкламасини меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилган ҳолда мазкур муассасанинг мутахассислиги тўғри келувчи мавжуд ўқитувчиларига вақтинча тақсимланишига рухсат этилади.

🔵 Шунинг билан биргаликда,
коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш, ходимлар соғлиғини ҳимоялаш ҳамда педагогларнинг иш фаолиятини ташкил этишда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

☑️ бир вақтнинг ўзида асосий ва ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ўқитувчиларга уларнинг ўриндошлик бўйича фаолият кўрсатаётган мактабида белгиланган вазифаларни уйдан туриб бажаришларига имконият яратиб бериш;

☑️ ўқитувчиларнинг мавжуд ҳафталик дарс юкламалари миқдорига мутаносиб равишда уларни мактабда бўлишига шароит яратиб бериш;

☑️ Мактабларда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган талабаларга яшаш манзили ва иш жойининг географик жойлашувини ҳисобга олиб, уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни уйдан туриб бажаришига истисно тариқасида имконият бериш тавсия этилади.

✳️ Мазкур кўрсатмани амалга оширишга биринчи раҳбарлар шахсан жавобгар саналади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Onlayn ta’lim jarayonida jurnallarni yuritish bo‘yicha

🌐 www.fozilovblog.uz

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
⚡️Тезкор

CCВ: Мамлакатимизда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда.

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).

Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.

Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда.

Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

❗️Хусусан,
2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Ta'lim nazorati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сурхондарё вилоятида таълим муассасалари фаолияти танқидий ўрганилди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари ҳамда мактабларда таълим сифати ва самарадорлиги кўрсаткичлари ўрганилмоқда.

Сурхондарё вилоятидаги ўрганишлар тафсилотлари билан "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган танқидий-таҳлилий репортаж орқали танишишингиз мумкин.

📹 Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/raQy1EVo0lc

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Халқ таълими вазирлиги Марҳамат туманида ўқитувчилар билан боғлиқ "узрбозлик иши"дан сўнг мамлакатдаги ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига алоҳида мурожаат йўллабди.

Мурожаатда вазирлик ўқитувчиларнинг қадр-қимматини ерга уриш, касб фаолиятини олиб боришда ҳуқуқларини поймол этиш, обрўсизлантириш, камситиш, зуғум ўтказиш каби бўлаётган холатларни давлат сиёсатига нисбатан онгли равишда қилинаётган саботаж сифатида бахолаган.

Шу боис, вазирлик ҳар бир ҳокимдан ўқитувчиларни обрўсизлантириш, камситиш, зуғум ўтказиш, мажбурий меҳнатга жалб этиш каби ҳолатларга йўл қўймасликни сўраган.

❗️Менимча вазирлик ҳокимларга бундай жиддий мурожаат билан биринчи бор чиқмоқда. Демак пичоқ келиб суякка тақалган.

Вазирликнинг ушбу мурожаатини ҳар бир ўқитувчи ва масъул билиб қўйгани маъқул: кимдир вазирлик номидан фойдаланиб ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб қилмоқчи, обрўсизлантириш ёки "узр сўратиш" ҳаракатида бўлса билингки бу давлат сиёсатига нисбатан саботаж.

👉 @deputat_kusherbayev
“One Million Uzbek Coders” TOP-100 informatika o‘qituvchilarini taqdirlaydi!
2022-yil 25-may kuni umumta’lim maktablarining 100 nafar informatika o‘qituvchilari taqdirlanadilar.

“TOP-100 o‘qituvchi” ro‘yxatiga kiritilgan har bir informatika o‘qituvchisi 5 400 000 so‘m miqdorida pul mukofotiga ega bo‘ladi!

TOP-100 ta informatika oʻqituvchilari roʻyxatiga quyidagilar kiradilar:

uzbekcoders.uz platformasidagi kurslardan birini tamomlagan o‘qituvchilar;

– 20-aprelga qadar “One Million Uzbek Coders” kurslarini ko‘plab o‘quvchilari tamomlagan va bitirganligi to‘g‘risidagi sertifikatga ega bo‘lgan oʻqituvchilar.

Muhim: umumtaʼlim maktablarining oʻquvchilari roʻyxatdan oʻtishda maktab raqamini koʻrsatishlari kerak.

Kursni uch kundan kam muddatda tamomlagan talabalarning sertifikatlari ko‘rib chiqilmaydi.

Gʻoliblar qanday aniqlanadi?

Tanlov yakunida Xalq ta’limi Vazirligi negizida o‘quvchilar ko‘rsatkichi yuqori bo‘lgan informatika fani o‘qituvchilari haqida ma’lumotlar toʻplanadi.

Tanlov O‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish Vazirligi, hamda, IT Park tomonidan Xalq ta’limi Vazirligi bilan hamkorlikda o‘tkaziladi.

2022-03-03

📌 https://it-park.uz/uz/itpark/news/one-million-uzbek-coders-top-100-informatika-o-qituvchilarini-taqdirlaydi
Ayyomingiz muborak bo'lsin, aziz va mo'tabar onajonlar, qadrli opa-singillar!
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди ҳамда Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Низомга кўра 10 та асосий мезон бўйича баҳоланди.

● Республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

● Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг фаолияти юқори, 97 нафариники ўрта, 75 нафариники қониқарли, 9 нафариники эса паст даражада, деб топилди.

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

https://t.me/aoka_uz
Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади

Республикамиз умумтаълим мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келди. Яъни, шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади.

IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.

Маълумот учун:
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, мактабларда баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Ж. М. РАХИМОВ
Халқ таълими вазир ўринбосари информатика фани ўқитувчилари билан учрашди

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов халқ таълими тизимида фойдали таълим ресурслари бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлими АКТ ходимлари ва информатика фани ўқитувчилари учун семинарда тақдимот қилди.

Семинарда ўқувчиларни АКТга ўқитиш ва фойдали таълим ресурсларини тарғиботини кучайтириш масалалари таҳлил этилди.

Шунингдек, ўқитувчиларни фаолиятида юзага келаётган муаммолар тингланди ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида тегишли тавсиялар берилди.

Қайд этиш лозимки, масъуллар томонидан ўқувчи ва ўқитувчиларга халқ таълими тизимидаги фойдали электрон таълим ресурсларини мактабларда кенг жорий қилиш юзасидан тақдимоти ҳам ўтказилди.

Таълим ресурсларига аъзо бўлишни унутманг:

MAKTAB.UZ
KITOB.UZ - Apple store | Play Market
SMARTLAND - Apple store | Play Market | Veb-versiya
VR SAYOHAT
EDU KIDS
ARTSHOP

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

@qashqadaryo_vxtb