АТ «Алоқабанк» акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2026 йил 19 июнь куни электрон овоз бериш платформаси орқали, масофавий форматда ўтказилади. Йиғилишда 2025 йилги молиявий натижаларни сарҳисоб қилиш, соф фойдани тақсимлаш, банк уставини янги таҳрирда тасдиқлаш ҳамда корпоратив бошқарувга оид қатор ташкилий-ҳуқуқий масалалар кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3264
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3264
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
🔥3👍2👎1🤔1
Ўзсаноатқурилишбанкда қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига мувофиқ, тадбиркорлар билан навбатдаги VI очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш ҳамда соҳа вакилларининг мурожаат ва таклифларини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳрида ташкил этилди.
Унда Ўзсаноатқурилишбанк ва Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бош прокуратура, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси масъуллари, шунингдек, соҳада фаолият юритаётган 40 га яқин корхонанинг 60 дан ортиқ вакиллари қатнашди.
Муҳокамалар давомида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар ўз фаолиятларида дуч келаётган долзарб масалаларни ўртага ташладилар. Хусусан, экологик талаблар, маҳсулотларни сертификатлаштириш ва логистика жараёнлари билан боғлиқ тизимли муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
Бу каби учрашувлар давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳамда маҳаллий саноат салоҳиятини оширишга ёрдам беради.
Ҳамкорлик асосида.

1👍4👎2🤔2🔥1
Пул ечилди, аммо банкомат нақд пулни бермадими? Universal bank муаммони тезроқ ҳал қилишга ёрдам берувчи оддий қўлланмани тайёрлади.
24 май 2026 йил санасида мижоз "Universal bank" банкомати орқали нақд пул ечиб олишга уринганида, банкомат маблағни ҳисобдан ечган, аммо нақд пулни бермаган. Мурожаатдан сўнг банк мутахассислари ҳолатни тезкор тарзда ўрганиб чиқишган ва қисқа муддат ичида маблағ мижознинг карта ҳисобварағига қайтарилган.
Банк нақд пул ечиб олиш жараёнида банкомат маблағни ҳисобдан ечиб, аммо нақд пулни бермаган ҳолларда, банкка мурожаат қилишдан аввал қуйидаги амалларни бажариш тавсия этади:
• Банкоматдан пул ечилганлиги тўғрисидаги чекни сақлаб қўйинг (агар чек берилган бўлса);
• Банкомат ва хатолик чиққан экранни фотосуратга олинг;
• Банкнинг мобил иловасида операция ҳолатини текширинг;
• Дарҳол банкнинг колл-марказига мурожаат қилинг ва операция санаси ва вақти, ечилган маблағ миқдори, картанинг охирги 4 та рақами ва банкомат манзилини айтинг;
• Банкнинг мобил иловаси, колл-маркази ёки банк филиали орқали расмий мурожаат қолдиринг.
Ушбу амалиётлар мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва масалани қисқа муддатларда ҳал этишга ёрдам беради.
Телефон: 1355
Сайт: universalbank.uz
Telegram: Universalbank

«Биз ҳар бир мурожаатни имкон қадар тезкор кўриб чиқишга, муаммога ечим топишга ва уни қисқа муддатларда ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Мижозларимизга сифатли хизмат кўрсатиш ва уларнинг ишончини оқлаш биз учун муҳим», — дейилади банк хабарида.
Телефон: 1355
Сайт: universalbank.uz
Telegram: Universalbank
Ҳамкорлик асосида.
👍7🔥5👏2🤔1
2011-2023 йилларда Asia Alliance bank'да, 2023-2025 йилларда Ipoteka bank OTP Group'да раҳбарлик лавозимларида ишлаган Умиджон Хакимов Ipak Yuli Bank бошқаруви раиси этиб тайинланди. 2018 йилдан бери банкни бошқарган Сайдаброр Сайдахмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3265
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3265
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
2👍19👎5🔥5👏4🤔3
Жорий йилнинг 22 июнь куни “Ўзмиллийбанк” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда банк устав капиталини ошириш масаласи, йиллик молиявий натижаларни муҳокама қилиш ҳамда бир нечта муҳим ташкилий-ҳуқуқий қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3267
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3267
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍8🤔4👏2
DataScale компанияси Asia Alliance Bank'да X-Lance лойиҳаларни бошқариш ахборот тизимини муваффақиятли жорий этди. Мазкур стратегик технологик ечим банкда ички самарадорликни кескин ошириш билан бирга, Alliance Pay платформасидаги инновацион молиявий хизматларни бозорга тезкор ва сифатли жорий этиш имконини бермоқда (реклама).
Батафсил: https://bankers.uz/news/3266
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3266
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍11🔥8👏8🤔3
Ўзбекистон тижорат банкларининг ижтимоий тармоқлардаги жами аудиторияси 3,6 миллион нафардан ошди. Bankers.uz таҳлилларига кўра, банклар учун Instagram энг йирик қамров майдонига, Telegram эса асосий мулоқот каналига айланган. Рақамли макондаги умумий етакчиликни эса TBC Bank, Anorbank ва Uzum Bank ўз қўлида сақлаб турибди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3268
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3268
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
1👏6🔥3🤔3
Ўзбекистон банк ва финтех соҳаси менежментига хорижий экспатларни жалб қилиш амалиёти бир неча йиллардирки оммалашиб қолди. "Office Life" нашри Ўзбекистон банк ва финтехида ишлаётган белоруслик кадрлар ҳақида материал тайёрлади. Қуйида ушбу мақола таржимасини ўқишингиз мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3269
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3269
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍6🤔3👎1🔥1
UZCARD тўлов тизими 2026 йил 2–4 июнь кунлари Амстердам шаҳрида ўтказилаётган, банклар, финтех компаниялари, инвесторлар ҳамда бутун дунёдан технологик етакчиларни бирлаштирувчи Money20/20 Europe 2026 халқаро форумида иштирок этмоқда. Компания стендида рақамли иқтисодиёт ва замонавий тўлов сервисларини ривожлантиришга қаратилган Plum Tech, ERA, ATTO ва BTech ечимлари ҳам намойиш этилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3272
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3272
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍7🔥5🤔2
Telegram ҳозирги кунда фойдаланувчиларнинг нафақат шахсий ёзишмалари, балки молиявий маълумотлари ҳам сақланадиган асосий воситага айланди. Бундан фойдаланган фирибгарлар одамларни алдаш ва пулларини ўғирлашнинг янги усулларини қўлламоқда. OSON мутахассислари мессенжердаги янги хавфлар ва маблағларни қандай ҳимоя қилиш йўлларини таҳлил қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3273
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3273
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍1🤔1
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
TBC Bank Group (TBC PLC) Ўзбекистондаги энг йирик маҳсулот ва хизматлар савдоси эълонларига ихтисослашган OLX Uzbekistan’нинг назорат пакетини сотиб олди. OLX ўз бренди остида фаолият юритишни давом эттиради. Битим суммаси ҳозирча очиқланмаган. Батафсил:…
Рақобат қўмитаси “TBC Bank” гуруҳига алоқадор компания томонидан “OLX Classifieds” платформасининг 100 фоиз улушини сотиб олиш бўйича иқтисодий концентрация битимини маъқуллади. Томонларга рақобат муҳитини сақлаш, маълумотлар махфийлигини таъминлаш ва хизматлар бозорида монополияга йўл қўймасликка қаратилган қатъий мажбуриятлар юклатилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3275
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3275
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍7👎2🔥2👏2🤔1
АТБ "Universal bank" 2026 йилнинг май ойида "Enabling Qapital" билан 3 йил муддатга 6,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини жалб қилиш бўйича шартнома имзолади.
Жалб қилинган маблағлар мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиялаштиришга, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.
Мазкур келишув банкнинг халқаро алоқаларини ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, хорижий инвестиция институтларининг Universal bank фаолиятига бўлган ишончини тасдиқлайди. Лойиҳанинг амалга оширилиши банкка мамлакатда тадбиркорликни барқарор ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий фаолликни ошириш жараёнларини қўллаб-қувватлашда давом этиш имконини беради (реклама).
Телефон: 1355
Telegram | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎2👏1🤔1
«Микрокредитбанк» АТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2026 йил 29 июнь куни ўтказилади. Йиғилишда банкнинг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботлари, соф фойдани тақсимлаш, дивидендлар тўлаш, 2026-2028 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш ҳамда устав ва ички ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3270
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3270
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍5🔥3🤔2👏1
Мобил илова орқали яқинлар, дўстлар ва ҳамкасбларга қўшимча харажатларсиз пул юбориш имконияти мавжуд.
Электрон ҳамёнлар ўртасида бир зумда пул ўтказиш — Account-to-Account (A2A) хизмати банк карталаридан фойдаланмаган ҳолда, маблағларни тўғридан-тўғри банк ҳисобварақлари ўртасида ўтказиш имконини беради. Бунда комиссия — 0 фоиз (мутлақо бепул) ва маблағларни телефон рақами орқали юбориш мумкин.
Телефон рақами орқали пул ўтказмаларини қабул қилиш учун уни электрон ҳамёнингга бириктириш лозим Бунинг учун иловадаги ҳамён устига босиб, тегишли бандни танлаш кифоя.
Hamkor иловасидаги қулай пул ўтказмалари — тез, осон ва комиссиясиз.
📞 1256
Реклама.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏1🤔1
«Renesans mikromoliya tashkiloti» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши жорий йилнинг 29 июнь куни ўтказилади. Йиғилишда жамиятнинг 2025 йилги молиявий якунлари ва ҳисоботлари муҳокамаси, Кузатув кенгаши таркибини сайлаш ва янги ташқи аудиторни танлаш каби муҳим масалалар кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3276
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3276
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍5👏1🤔1
OFB мобил иловасида электрон ҳамёнлар ўртасида телефон рақами орқали комиссиясиз (0%) пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти мавжуд. Маблағларни исталган банк ҳамёнларига ўтказиш учун қабул қилувчининг телефон рақами тегишли ҳамёнга бириктирилган бўлиши талаб этилади.
Хизматдан фойдаланиш иловадаги «Ўтказмалар» бўлимида жойлашган «Телефон рақами бўйича» функцияси орқали амалга оширилади. Мазкур бўлимдан «Ҳамёнга» бандига ўтилиб, рўйхатдан тегишли ҳисоб танланади ва уни фаоллаштириш тугмаси босилади. Маълумотлар тўғрилиги тасдиқланиб, «Ҳамённи улаш» тугмаси босилгандан сўнг, телефон рақамига юборилган SMS-кодни киритиш орқали жараён якунланади.
Барча амалиётлар бажарилгач, ҳамён муваффақиятли уланади ва маблағларни комиссиясиз қабул қилиш ҳамда жўнатиш имконияти яратилади.
Facebook | Instagram | Yordamchi | YouTube | OFB мобил иловаси | ofb.uz | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍5🔥2🤔1
«Асакабанк» АЖ акциядорлари йиллик умумий йиғилиши 2026 йил 25 июнь куни Тошкентда ўтказилади. Йиғилишда банкнинг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботлари, соф фойдани тақсимлаш, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, 2026–2028 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш ҳамда банк уставига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3274
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3274
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
2👍6👏3🔥2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ банки Ўзбекистон банк тизимида биринчи бўлиб мол-мулк олди-сотди битимлари кафолатини таъминловчи эскроу ҳисобварақларини масофадан очиш ва юритиш хизматини жорий қилди. Амалиётлар тўлиқ онлайн тарзда, xazna иловаси орқали амалга оширилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/3277
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Батафсил: https://bankers.uz/news/3277
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
1🔥9🤔4👏3