Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Президент Марказий банк раиси лавозимига Тимур Аминджанович Ишметов номзодини тақдим этди. Бунга қадар Т.Ишметов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1929

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍27😢4🤔3
Қонунчилик палатаси жисмоний шахсларга ўз номига кредит олишни тақиқлаш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат фуқароларга ўзининг иштирокисиз кредит расмийлаштирилиши билан боғлиқ фирибгарликларни олдини олишга қаратилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1931

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍29🔥1👏1
Cўнгги ойларда иқтисодиётда юқори талаб ва нархларга оширувчи босимларнинг сақланиб қолаётганлиги, инфляция даражасининг прогнозга нисбатан секинроқ пасайиши ва инфляцион кутилмаларнинг юқори эканлигини инобатга олиб, Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1933

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8👏2
Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётларда ҳеч қандай муаммолар йўқлигини маълум қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1934

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👏10👍5🔥4
Бизнесни ривожлантириш банки Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежмент департаменти директори ўринбосари Сарвар Сафаров АCCАнинг халқаро бухгалтерия, молия, аудит ва солиқ фанларига асосланган барча (13 та) имтиҳонларини инглиз тилида муваффақиятли топширди ва ташкилот аъзолигига қабул қилинди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1935

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍38🔥35👏11
TBC Bank номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 128 млн дона облигациялар чиқаришини эълон қилди. Аввалроқ, банк худди шу каби 40 млрд сўмлик облигацияларни ёпиқ обуна орқали Грузиянинг "TBC Capital" LLC компаниясига жойлаштирганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1932

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍18👎6🔥3🤔3
Мазкур модул орқали банкнинг йиллик бизнес-режасини ишлаб чиқиш ва ижросини мунтазам назорат қилиб бориш мумкин. Бунда ҳар бир бизнес блок, ҳудудлар кесимида БХО ва БХМлар ҳам ўз йиллик режасини IABS дастурида таҳлил қилиб бориш имконига эга бўлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1936

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍17👏2👎1🔥1
2022 йил февраль ойидан буён Garant bank акцияларининг деярли 100 фоиз улушига эгалик қилиб келган Рауф Камилджанов ўз улушини тадбиркор Азиз Ахраровга сотгани маълум бўлди. А.Ахраров, шунингдек, Garant bank'нинг янги сайланган Кузатув кенгашига ҳам раислик қилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1938

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3👍21🔥4👏2
Регулятор шунингдек ой давомида 7 та тўлов ташкилоти ҳамда 12 та микромолия ташкилотига нисбатан ҳам жарима солган. Яна 22 та банк ҳамда 3 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1941

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7😢7🤔2
Қарийб бир йил давомида Туронбанкнинг республикадаги барча инфратузилмалари дастлаб ҳудудий босқич ўйинларида беллашдилар. Якуний финал ўйинида эса, энг яхши натижаларни қайд этган 33 та жамоа баҳс олиб борди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1942

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍14🔥11👏3
Марказий банк 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар рўйхатига 5 та давлат банки ҳамда 2 та хусусий банкни киритди. Bankers.uz ушбу рўйхат қайси тартиб ва мезонларга асосан тузилишини ўрганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1945

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍11🤔4🔥2👎1👏1
🏦 Ипотека банк бюджет ташкилотлари ходимлари учун 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этмоқда

Микроқарзни банк офисларига мурожаат қилиб ёки "Ipoteka Retail" мобил иловаси орқали расмийлаштириш мумкин. Кредит маблағларидан исталган мақсадлар учун, хусусан, уй-жойни таъмирлаш, сайёҳат қилиш, таълим, турли маросимларни ўтказиш ва бошқалар учун йўналтириш мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1946

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👎10🔥4👏4
Мазкур банк хизматлари марказларида маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар учун инновацион ечимлар ва қулай шартлар асосида хизматлар кўрсатила бошланди. Эндиликда мижозлар банк хизматларидан фойдаланиш учун вилоят марказига боришлари шарт бўлмайди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1947

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍10🤔3🔥1👏1
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда тизимга доир бир нечта таклифлар янгради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1949

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2👍13👎4🔥3👏2
Ноябрь ойида жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари бўйича ўртача тортилган ставка 22,1 фоиз даражасида сақланиб қолди. Юридик шахслар учун хорижий валютадаги муддатли депозитларнинг ўртача фоиз ставкаси эса 2024 йилдаги максимум даража — 6,3 фоизгача кўтарилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1950

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🤔4👍3🔥1
Ипотека банк бошқаруви раисига иккита янги ўринбосар — беларуслик Дмитрий Волчек ҳамда грузиялик Ираклий Элашвили тайинланди. Икки мутахассис ҳам Европа ва Осиёда бир нечта йирик компания ва банкларда, хусусан, И.Элашвили Hamkorbank кузатув кенгашида ҳам фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1952

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👏15🔥8🤔8👍7👎7😢1
Octobank Visа талқинига кўра "Электрон тижоратдаги энг яхши банк-эквайер" деб топилди

Visa халқаро тўлов тизими Octobankни "Банк томонидан 2024 йилда ўтказилган эквайринг транзакцияларининг рекорд сони учун" мукофоти билан тақдирлади. Ушбу мукофот ҳар йили ўтказиладиган "Game Changers Visa Awards" тадбири доирасида тақдим этилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1951

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3👍15🔥6👏4
Алоқабанк устав капиталини ошириш мақсадида 500 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқармоқда. Ушбу акциялар беш нафар шахсга мутаносиб равишда жойлаштирилиши мумкинлиги айтилган. Bankers.uz ушбу шахсларнинг кимлиги билан қизиқди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1948

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍11🔥5👏2😢2
Марказий банк маълумотларига кўра, ноябрь ойида Ўзбекистондаги умумий нақд пуллар ҳажми октябрь ойидаги 54 трлн сўмдан 51,4 трлн сўмгача камайди. Бу февраль ойидан бери илк марта пасайиш ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1953

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍13🤔4👏2
Мазкур тизим банкнинг йиллик харид режасини бош офис ва филиаллар кесимида электрон тарзда, онлайн шакллантириш ва кузатиш имконини беради. Шунингдек, барча оммабоп харид порталлари билан интеграция қилинган бўлиб, шаффофликни таъминлайди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1954

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6🔥2