💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 25 сўм 47 тийинга кўтарилди ва 11 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 194 сўм 86 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 11 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 11 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Юридик шахслар ҳам банк ҳисобварақларини масофадан очиш имкониятига эга бўладилар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Қарорда тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун бир қанча янгиликларни амалиётга жорий қилиш кўзда тутилган.
Хусусан, 2023 йил 1 майдан бошлаб, тижорат банкларига ариза берувчини масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат берилмоқда.
Батафсил — https://bankers.uz/news/909

Ўзбекистон олтин-валюта захираларини АҚШ ва Хитой суверен облигациялари сотиб олиш ҳисобига диверсификация қилиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган форумда Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевдан маълумот олган ҳолда Bloomberg нашри хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, охирги чоракда дунёнинг иккинчи рақамли олтин сотиб олувчиси бўлган Ўзбекистон Марказий банки "хавфсизлик ёстиқчаси" сифатида олтин қуймадан яхшироқ нарса йўқ деб ҳисоблайди.
"Биз ғазначилик қимматли қоғозларига сармоя киритиш ҳақида ўйлаган эдик, бироқ бозорнинг ўзи бунга йўл қўймади", - деб иқтибос келтирмоқда нашр Беҳзод Ҳамраевдан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июлда Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раҳбарияти Ўзбекистон ҳукумати заҳираларни диверсификациялаш мақсадида, ривожланган давлатлар қимматли қоғозларини сотиб олишга қарор қилгани ҳақида айтилган эди.
Батафсил — https://bankers.uz/news/910
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Юридик шахслар ҳам банк ҳисобварақларини масофадан очиш имкониятига эга бўладилар;
✍️ 11 ноябрь — Ўзбекистонда "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши мумкин;
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 04 тийинга кўтарилди ва 14 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 206 сўм 90 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир йилдан ортиқ меҳнат стажига эга бўлган соғлиқни сақлаш тизими ходимлари Трастбанкдан қуйидаги шартларда кредитларни расмийлаштиришлари мумкин:
🔹Микроқарз:
- Миқдори: 50 000 000 сўмгача;
- Муддати: 36 ойгача;
- Фоиз ставкаси: 22 фоиздан.
🔹Автокредит:
- Муддати: 48 ойгача;
- Фоиз ставкаси: 22 фоиз;
- Бошланғич тўлов: 30 фоиз.
Қўшимча маълумот учун қисқа рақам — 1287
Сайт | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 14 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 14 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
OTP-Bank Ипотека банкни сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлади
Венгриянинг "OTP Bank"и Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири — Ипотека-банкни сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлаган. Бу ҳақда банкнинг молиявий директори Ласло Бенчик инвесторлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, октябрь ойида Ўзбекистон билан ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
“Биз сотиб олиш жараёнини қайта бошладик ва навбатдаги экспертиза ўтказмоқдамиз. Ва бизнинг фикримизча, келишув амалга ошиши учун яхши имконият бор. Биз ҳақиқатан ҳам мамлакатга жуда катта қизиқиш билдирмоқдамиз. Хусусан, "Ипотека-банк"га келсак, бу жуда ва жуда жозибадор инвестиция имконияти, деб ҳисоблаймиз”, деган Л.Бенчик.
Ласло Бенчик Украинадаги уруш туфайли баҳорда келишувни тўхтатганидан сўнг, Ўзбекистоннинг сармоя учун жозибадорлиги ортганини таъкидлаган. Венгрия банки молия директори инвесторларнинг саволларига жавоб берар экан, Ўзбекистондаги умумий иқтисодий вазият яхшилангани, кўчмас мулк нархларининг ўсиши, шунингдек, “банкнинг ўзи қиймат таклифи сезиларли даражада яхшиланганини” қайд этган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/911

🏦 Бир нечта банклар, хусусан Агробанк, Алоқабанк, МКБ ва Асакабанк "Ўзэкспомарказ"да 14-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этишмоқда;
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 16 сўм 84 тийинга пасайди ва 15 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 190 сўм 06 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 15 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 15 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🏦 Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи валютаси — сўм-купон муомалага киритилганига 29 йил бўлди;
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 19 сўм 41 тийинга пасайди ва 16 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 170 сўм 65 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 16 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 16 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
"S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги "Трастбанк" ХАБнинг рейтингини илк бор "Барқарор" прогнози билан "B+" даражасида тасдиқлади. Рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, Трастбанкнинг узоқ муддатли кредит рейтинги "B+", қисқа муддатли кредит рейтинги эса "B" даражасида баҳоланган.
Агентлик ҳисоботида келтирилишича, банк ўзининг бизнес моделига эга. Барқарор мижозлар базасининг мавжудлиги, шунингдек, йирик мижозлар билан узоқ муддатли муносабатлар банк фаолиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Агентлик Трастбанкни ўз даражасидаги қараганда юқори даромад олишда давом этишини кутган ҳолда, банкнинг узоқ вақт давомида банк тизими бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган кучли молиявий натижаларни намойиш этиб келаётганини таъкидлаган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/916
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг Чилонзор туманида МЧЖ раҳбари корхонага ажратилган 1,3 млрд. сўмни талон-торож қилгани аниқланди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги МЧЖ раҳбари ва бошқалар ушбу МЧЖга ажратилган кредитнинг 1,3 млрд. сўмини “Hyundai” русумли экскаватор харид қилиш учун ўтказиб, ҳужжатларни сохталаштириш орқали кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош Прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти маълум қилмоқда.
Шунингдек, кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари яна учта ҳудудда аниқланган. Бойсунда туманнинг Ободонлаштириш бўлими ҳисобчиси С.М. 17 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз ЯТТлар ташкил қилиб, жами 513,2 млн. сўмлик имтиёзли кредит олишга эришган. Кредит эвазига олинган дастгоҳларни сотиб юбориб, кредит маблағларини талон-торож қилган.
Чортоқ туманида 450 млн. сўм, Қувасой шаҳрида эса 260,5 млн. сўм кредит маблағларининг мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилиш ҳолатлари маълум қилинган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/917

👨💼 Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда;
🏦 Paynet тизимида "ИНН бўйича тўлов (УНИВЕРСАЛ)" янги хизмати таклиф қилинмоқда;
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 11 тийинга ошди ва 17 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 184 сўм 76 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 17 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 17 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Марказий банк Тошкент шаҳар Миробод тумани Ислом Каримов кўчаси 6-уйда жойлашган бош биноси (Б маъмурий блоки) томини қуёш панеллари билан қоплашни режалаштирмоқда. Регулятор ускуналар учун 3 млрд. 300 млн. сўм харажат қилишга тайёр.
Давлат харидлари порталига қўйилган эълонда "Марказий банк биносининг том қисмига 3200 м2 майдонга 300кВт қувватга эга энергия тежовчи қуёш электр станцияси (ҚЭС)ларни тайёр ҳолатда ўрнатиш" кераклиги айтилган.
Қуёш панеллари икки тарафлама монокристал ёки PERS технологияси асосида ишлаб чиқарилган модул, 530 Вт (тахминий ҳажмлар 2256х1130) бўлиши, IP66 стандарти бўйича ҳимояланган бўлиши талаб этилади.
Марказий банк эҳтиёжидан ортиқча энергия "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ тармоқларига узатилади ҳамда жараён тўлиқ автоматлаштирилган онлайн кузатиб бориш мониторинг тизимига эга бўлади. Қуёш панеллари 220 ҳамда 380 Вольтда ишлайди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1
Жорий йил 16 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда халқаро молия институтлари, етакчи хорижий компания ва банклар раҳбарлари, жумладан, “Қозоғистон Халқ банки” АЖ (Halyk Bank) бошқаруви раиси Умут Шаяхметова иштирок этди.
Учрашувларда қайд этилганидек, "Halyk" гуруҳи Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш истиқболларини юксак баҳолаган ва республика иқтисодиётидаги йирик қозоғистонлик инвесторлардан бири бўлган ҳолда, сўнгги уч йил ичида "Tenge Bank" АТБ ҳамда Қозоғистон Халқ банки томонидан умумий қиймати 500 млн. АҚШ долларидан ортиқ лойиҳаларини молиялаштирган.
Кенгаш йиғилишида У.Шаяхметова Ўзбекистон Президентига "Halyk" гуруҳи фаолиятига ижобий баҳо бергани ва унинг вакилини Хорижий инвесторлар кенгаши таркибига киритгани учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, инвестиция муҳити ва республика банк секторининг жадал ривожланиши бўйича қатор таклифларни баён қилди.
Батафсил — https://bankers.uz/news/919
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 23 сўм 42 тийинга кўтарилди ва 18 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 208 сўм 18 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 18 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига