Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида 400 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 40 млн сўм талаб қилган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2589

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🤔6😢2
2025 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йил мос даврига нисбатан 27 фоизга ортиб, 8,2 млрд долларни ташкил қилди. Ўтказмаларнинг 78 фоизи Россиядан келган, бироқ Европа мамлакатларидан ўтказмалар суръати жадал ўсмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2591

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6🔥1👏1🤔1
Нуфузли “Euromoney“ халқаро нашри томонидан Лондонда ўтказилган "Euromoney Awards for Excellence 2025” тақдирлаш маросимида Ўзсаноатқурилишбанк "Энг яхши банк" сифатида эътироф этилди. Банкнинг кенг қамровли трансформация жараёнлари ва барқарор ривожланиш борасидаги натижалари юқори баҳоланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2593

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1🔥6👏2👍1🤔1
2025 йил январь-июнь ойларида аҳоли ва банклар ўртасида валюта айирбошлаш ҳажми 14,5 млрд долларни ташкил қилди. Бу ўтган йил мос даврига нисбатан 24 фоизга (2,4 млрд долларга) кўпроқдир. Аҳолининг банкларга валюта сотиш ҳажми 27 фоизга, валюта сотиб олиши эса 18 фоизга ўсди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2592

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8🔥1👏1🤔1
Лондонда бўлиб ўтган "Euromoney Awards for Excellence 2025" тантанали тақдирлаш маросимида Ipoteka Bank OTP Group "Ўзбекистондаги энг яхши истеъмол банки" ҳамда "Ўзбекистонда ESG соҳасидаги энг яхши банк" мукофотларини қўлга киритди. OTP Group тузилмасига кирувчи банклар жами 16 та номинацияда эътироф этилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2594

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6🤔5👎2🔥2