Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Тошкентда фуқароларнинг банк карталари ва ҳисобварақларидан пул маблағларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Улар Telegram мессенжери орқали фойдаланувчиларга вирусли APK-файллар юбориш орқали, жами 1 млрд сўм маблағларни ўғирлашга эришган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2584

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👏5🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Тадбиркор ва режиссёр Ҳасан Ҳабибуллаев қандай қилиб Ориент Финанс банкнинг "Маҳалла банкири" ёрдамида қўллаб-қувватлангани ҳақида гапириб берди

Яқинда у банк ёрдамида ўз техникасини янгилашга эришди: тадбиркор ўз бизнес-режасининг тасдиғини атиги бир кунда олди.

Шу каби ўз ишини ривожлантирмоқчи бўлган ва банкдан кўмак олганлар қаторида бўлишни истаганлар Ориент Финанс банк "Маҳалла банкири"га мурожаат қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумот: 4004

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍6👎4👏2🤔2
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ Европанинг етакчи аудиторлик ташкилотларидан бири — Astraia Certification томонидан ўтказилган мустақил аудит натижаларига кўра, ISO 9001:2015 (сифат менежменти тизими) ва ISO 37001:2016 (коррупцияга қарши бошқарув тизими) халқаро стандартларига мувофиқлик сертификатларига эга бўлди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2585

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5🔥1👏1🤔1
Марказий банк томонидан насия савдосини давлат томонидан тартибга солиш бўйича қонунчилик таклифлари ишлаб чиқилмоқда. Kapital.uz нашри финтех-эксперт Отабек Алиасқаров ва Uzum Nasiya тўлов хизмати директори Тимур Муртазаевнинг BNPL'ни тартибга солиш нима учун зарурлиги борасидаги фикрлари жамланган материални эълон қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2586

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5🔥3👏1🤔1
Марказий банк Туркияда рўйхатдан ўтган Citibank AS ваколатхонасини 3 йил муддатга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказди. Банкнинг Ўзбекистонда ваколатхона очиш режалари 2023 йил сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев ва Citigroup раиси Жон Дуганнинг Нью Йоркда бўлиб ўтган учрашувида маълум бўлганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2587

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7🔥1👏1🤔1
Жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари ўртача ставкаси кетма-кет пасайишда давом этиб, июнь ойида 21,4 фоизни ташкил қилди. Аҳолига ажратилаётган кредитлар ўртача ставкаси эса аксинча, кўтарила бошлади ва 23,7 фоизга етди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2588

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👎12😢5👍2👏1🤔1
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида 400 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 40 млн сўм талаб қилган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2589

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🤔6😢2
2025 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йил мос даврига нисбатан 27 фоизга ортиб, 8,2 млрд долларни ташкил қилди. Ўтказмаларнинг 78 фоизи Россиядан келган, бироқ Европа мамлакатларидан ўтказмалар суръати жадал ўсмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2591

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6🔥1👏1🤔1
Нуфузли “Euromoney“ халқаро нашри томонидан Лондонда ўтказилган "Euromoney Awards for Excellence 2025” тақдирлаш маросимида Ўзсаноатқурилишбанк "Энг яхши банк" сифатида эътироф этилди. Банкнинг кенг қамровли трансформация жараёнлари ва барқарор ривожланиш борасидаги натижалари юқори баҳоланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2593

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1🔥6👏2👍1🤔1
2025 йил январь-июнь ойларида аҳоли ва банклар ўртасида валюта айирбошлаш ҳажми 14,5 млрд долларни ташкил қилди. Бу ўтган йил мос даврига нисбатан 24 фоизга (2,4 млрд долларга) кўпроқдир. Аҳолининг банкларга валюта сотиш ҳажми 27 фоизга, валюта сотиб олиши эса 18 фоизга ўсди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2592

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8🔥1👏1🤔1
Лондонда бўлиб ўтган "Euromoney Awards for Excellence 2025" тантанали тақдирлаш маросимида Ipoteka Bank OTP Group "Ўзбекистондаги энг яхши истеъмол банки" ҳамда "Ўзбекистонда ESG соҳасидаги энг яхши банк" мукофотларини қўлга киритди. OTP Group тузилмасига кирувчи банклар жами 16 та номинацияда эътироф этилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2594

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6🤔5👎2🔥2