Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Бизнесни ривожлантириш банки Бош офисида алоҳида таркибий тузилма, вилоят филиалларида тегишли бўлимлар ҳамда туман филиалларида шўъбалар фаолияти йўлга қўйилди. Банкка бириктирилган 648 та маҳаллада аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида 227 та маҳалла банкири ва ҳар бир маҳалла учун 648 та маҳалла ёрдамчи-агентлари жалб қилинмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2003

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔥12👍10👏1
Марказий банк ўтган йилнинг сўнгги ойида битта банк, битта кредит ташкилоти ва битта ломбардга жарима солгани маълум бўлди. Шунингдек, регулятор 9 та банк, 2 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилотини чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2004

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍11🤔2😢2
Давлат раҳбари ташаббуси билан жорий этилган лойиҳа доирасида Туронбанк томонидан Навоий вилояти Навбаҳор маҳалласида “Маҳалла банкири” ишга тушди. Мазкур бўлинмаларни банкка бириктирилган барча маҳаллаларда босқичма-босқич ишга тушириш кўзда тутилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2005

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍7👎7🔥2👏2😢2
"Миллий банклараро процессинг маркази" акциядорлик жамияти (HUMO тўлов тизими)ни сотиб олиш бўйича кимошди савдосида учта талабгор ичида энг юқори нарх — 65 млн АҚШ доллар таклиф қилган "Paynet" АЖ ғолиб бўлди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2006

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍14🔥9😢4👎2👏1🤔1
Янги йил муносабати билан ANORBANK ўз анъанасини давом эттирган ҳолда, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда оилавий болалар уйлари фарзандлари учун хайрия тадбири уюштирди. Тадбир болалар учун спектакль томошаси ва бошқа кўнгилочар ўйинлар шаклида ZO‘R TV телеканали студиясида ўтказилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2012

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍26🔥3👏2
Бизнесни ривожлантириш банки ACCA халқаро ассоциацияси аккредитациясига эга бўлди

Олмаота шаҳрида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ вакиллари ҳамда ACCA'нинг Марказий Осиё, Арманистон ва Мўғулистон бўйича вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Бизнесни ривожлантириш банкига “АССА Approved Employer” сертификати топширилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2014

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8🔥5👎2👏1
👍 Hayot Bank Яшнобод туманида янги банк хизматлари марказини очди

2025 йил 10 январь куни янги банк хизматлари марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, ушбу марказда:

— Омонат очиш ёки кредитни расмийлаштириш;
— Валюта айирбошлаш;
— UZCARD, UZCARD-Mastercard карталарини очиш;
— Ҳисобрақамларини очиш;
— Депозит расмийлаштириш ёки бизнес учун кредит олиш;
— Бизнес учун Ислом лизингини расмийлаштириш;
— Ҳар қандай молиявий масалалар бўйича маслаҳат олиш;
— Hayot Bank’нинг барча хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш мумкин.

📍 Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 120/2
🌐 Веб-саҳифа: hayotbank.uz
📞 Алоқа маркази: 1320
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26🔥2
2024 йилда Ўзмиллийбанк — 1,4 трлн сўм, Капиталбанк — 610,3 млрд сўм ва Hamkorbank — 540 млрд сўм солиқ тўлаган ҳолда энг кўп солиқ тўлаган ташкилотлар ТОП-20'талигидан жой олди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2017

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍15🔥3
Қозоғистонда янги таҳрирдаги қонунга кўра, норезидентлар учун тўлов карталарининг амал қилиш муддати 12 ой этиб белгиланди. Шунингдек, бир мижозга очиладиган тўлов карталари сонига чеклов киритилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2016

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍14🤔4
🏦 Ўзбекистондаги тижорат банкларининг бошқарув раислари

2025 йил, январь ҳолатига Ўзбекистондаги 36 та тижорат банкларининг 3 тасининг (AloqaBank, InFinBank, Yangi bank) бошқарувида аёллар, қолган банкларда эса эркаклар раислик қилади.

10 та банкда (Капиталбанк, Ипотекабанк, Uzum bank, Tenge Bank, TBC bank, Ziraat Bank Uzbekistan, KDB Bank Uzbekistan, AVO bank, Евросиё банки ва Saderat bank) бошқарув раислари хорижлик мутахассислардир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍38👎6🤔5👏2🔥1
Муносабатда "Paynet" акциядорлик жамияти ҳалол рақобат тамойилларига содиқлигини билдирган ва харидор сифатида ўзига юклатилган барча мажбуриятларни бажаришини таъкидлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2015

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👏8👍6👎3
Капиталбанк Германиянинг Helaba (Landesbank Hessen-Thüringen) банки билан 15 млн евролик савдони кредитлаш бўйича икки томонлама келишув имзолади. Имзолаш маросими 14-15 январь кунлари Вена шаҳрида бўлиб ўтаётган Euromoney 2025 халқаро иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2023

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10👍8🔥7👎2
Банкнинг молиявий натижаси 2023 йилдагидан деярли фарқ қилмади (+5 млрд сўм). Банк кредит портфели ҳажми 8,6 фоизга ўсди, операцион харажатлар 21 фоизга, иш ҳақи харажатлари 16 фоизга кўпроқ бўлди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2019

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3👍25👎4🔥3
АҚШ Молия вазирлиги 15 январь куни Қирғизистоннинг "Keremet Bank" ОАЖга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бунга банкнинг Россия мудофаа саноатини қўллаб-қувватлашга ихтисослашган ва санкция остидаги Промсвязбанк билан алоқалари сабаб бўлди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2024

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍13👎5🤔3👏1
Тадбиркорлар орасида HUMO терминаллари бошқа бир ягона терминал ускунасига ўзгартирилиши важи билан, ушбу терминалларни банкга топширилиши ва ўрнига бошқа терминал олиш лозимлиги сўралаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. HUMO мазкур хабарлар асоссиз экани бўйича баёнот берди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2018

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9👏1
Пойтахт банк ягона акциядори қарори билан банкнинг Кузатув кенгаши таркиби янгиланди. Хусусан, кенгашнинг янги таркибидан "Al Maryah Community Bank" (БАА) вакиллари Мохаммед Васим Хайата ва Шаукат Афтаб, шунингдек, Фаррух Вахабов, Фарход Шокиров ва Улуғбек Бахадировлар ўрин олган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2025

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍11🔥2
Марказий банк 17 январдан бошлаб 5, 10, 20, 50 грамм ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқарилишини маълум қилди. Айни пайтда энг катта вазндаги олтин қуймаси 50 грамм бўлиб, бугунги кунда у 57,7 млн сўмдан сотилмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2026

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9🔥5
2024 йил якуни бўйича 4 та банк устав капиталини минимал талаб — 500 млрд сўм даражасига етказа олмади. Улардан учтаси — Yangi bank, Евроосиё банки ва Эрон Содерот банкида капитални ошириш бўйича қилинган ишлар маълум эмас.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2027

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4🤔4😢2
Давлатдан ижтимоий тўловларни олувчи фуқаролар учун жорий қилинган махсус "Ижтимоий карта" иккита банк ─ Халқ банки ва Алоқабанк орқали эмиссия қилинади. Шунингдек, мазкур карталар Visa халқаро тўлов тизимида эмиссия қилиниши маълум бўлди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2029

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍13👏3🔥2
Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил давомида муомаладаги нақд пулларда 200 минг сўмлик банкнотлар улуши 18,6 фоиздан 23,4 фоизгача ортган, 100 минг сўмлик банкнотлар улуши 42,5 фоиздан 40,9 фоизгача, 50 минг сўмлик банкнотлар улуши эса 20,5 фоиздан 16,6 фоизга камайган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2028

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7👎5👏1