Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ТОКИОГА ЙЎЛЛАНМА ОЛГАН СПОРТЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Бугун, вилоят ҳокимлигида 2021 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII Олипия ва XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирландилар.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов оғир атлетикачи Муаттар Набиева, енгил атлетикачилар Темур Гиясов, Бобур Омонов, Бекжон Чеваров, сузувчи Фирдавс Мусабеков ҳамда навбатдаги мусобақаларда йўлланмани қўлга киритиши кутилаётган Омадбек Хасанов ва Асилбек Бекмуродовларга пул маблағлари топширилди.
Шунингдек, Олимпия ва паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган ва қўлга киритиши кутилаётган 17 нафар спортчиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида хомий ташкилотлар бириктирилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
60 ТА ЁШ ОИЛАГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

Вилоят раҳбари ёш оилаларга уйларнинг калитларини давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари, кекса отахон ва онахонлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши фаоллари иштирокида тантанали топширди. Иштирокчилар хонадонларда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Батафсил: andijan.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ҚУВОНЧЛИ ДАМЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, даволанаётган беморлар ҳамда туғруқ масканларида қўшалоқ байрамни нишонлаётган хотин-қизларни Янги йил байрами билан қутлади.
Дастлабки йўқлов 1-туғруқ комплексидан бошланди. Жараёнда вилоят раҳбари мўътабар аёллар ва уларнинг чақалоқлари ҳолидан хабар олди. Улар билан мулоқоти давомида янги меҳмонларнинг қадами қутлуғ бўлиб, Янги йил юртимиз ва халқимиз учун омадли келишини тилади. Барчани қутлаб, байрам совғаларини улашди.
Шунингдек, республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали, вилоят перинатал маркази, 2-туғруқ комплекси ҳамда болалар шифохоналарида ҳам қувончли дамлар давом этди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram